ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2012 й. 158-ф-сон Фармойиши. "Ташаббус-2012" кўрик-танловини тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

07.03.2012 й.

158-ф



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида"ги 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида 2011 йил якунлари бўйича 2012 йилнинг 29 - 30 март кунлари "Туркистон" санъат саройида ўтказиладиган "Ташаббус-2012" кўрик-танловини юқори савияда ташкил этиш мақсадида:


1. "Ташаббус-2012" кўрик-танловини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ташаббус-2012" кўрик танловини ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


3. "Ташаббус-2012" кўрик-танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита:

икки ҳафта муддатда "Ташаббус-2012" кўрик-танловининг низомини ва кўрик-танловнинг босқичлари бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

"Ташаббус-2012"  кўрик-танловининг юқори савияда ўтказилиши ва ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Туркистон" санъат саройини тадбирга тайёрлаш ва тадбир бўлиб ўтадиган кунларда саройдан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги кўрик-танловнинг ўтказилишини туман (шаҳар) босқичларидан бошлаб оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


6. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

     


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 7 мартдаги

158-ф сон фармойишига

1-ИЛОВА



"Ташаббус-2012" кўрик-танловини тайёрлаш

ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг

ТАРКИБИ

    

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси

  

Саидова Г.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


Шайхов А.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


Бердиев Ф.П.

-

Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

   

Қурбонов М.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари, "Ҳунарманд" уюшмаси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


Аъзолар:

  



Турдиев У.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


Камалов А.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

  

Алимухамедов Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари


Усманов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


Мирзаев М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Рустамов О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Худойқулов Қ.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари


Далиев А.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Маъруфова Г.М.

-

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари


Ахмедов А.А.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


Миртожиев Ж.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси раиси ўринбосари


Ғаниев Б.М.

-

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси


Ҳамроев О.Ҳ.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари


Тамикаев А.У.

-

"Агробанк" ОАТБ бошқаруви раиси


Арипов Қ.Т.

-

"Асака" ДАТБ бошқаруви раиси


Абдуллаев А.Н.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБ бошқаруви раиси


Сайфиддинов Ж.Б.

-

"Микрокредитбанк" АТБ бошқармаси раиси


Жўраев О.Б.

-

"Ипотека-банк" АТИБ бошқаруви раиси

  

Мирсоатов А.К.

-

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари


Нагаев А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи


Хаитов А.Х.

-

"Нуроний" жамғармаси раисининг ўринбосари


Юнусов Ф.Ҳ.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари


Ашуров М.Х.

-

"Мадад" суғурта агентлиги бош директори

  

Омонлиқов В.Р.

-

Бизнес инкубаторлар ва технопарклар уюшмаси раиси


Маҳмудова Г.Ғ.

-

Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмаси раиси


Ҳайдаров С.Э.

-

"Менинг мулким-Частная собственность" рўзномаси бош муҳаррири


Хожиматов Б.Х.

-

"Биржа" Республика иқтисодий газетаси ижрочи директори

Боқиев Ф.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита котиби

   

  

Ташкилий қўмита таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ижтимоий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари киритилади.


Изоҳ:

1. Жойлардаги кўрик-танлов жараёнини ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланади.

2. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар ташкилий қўмита таркибига киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 7 мартдаги

158-ф сон фармойишига

2-ИЛОВА



"Ташаббус-2012" кўрик-танловини ўтказиш учун

ажратиладиган маблағлар

           

Ташкилот ва идоралар


Маблағ миқдори

(минг сўм)


  

Кўрик-танловнинг республика босқичини ўтказиш ва ғолибларни

тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ажратиладиган маблағлар

  

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар ҳисобидан

  

140 550

"Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши

  

10 000

Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси

  

4 000

Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлар, мусаввирлари "Ҳунарманд" уюшмаси

  

3 000

  

Кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни

қоплаш учун ажратиладиган маблағлар*


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар ҳисобидан (барча ҳудудлар учун жами)

  

66 371

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан (алоҳида ҳар бир ҳудуд учун)

  

8 252

                           

*) Изоҳ: Юқоридаги маблағлардан ташқари кўрик-танловнинг ҳар бир туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 1 966 минг сўм маблағлар ажратилади.
































Время: 0.1550
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск