Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 27.04.2012 й. 2356-сон билан рўйхатга олинган 15.03.2012 й. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 15-сон, Молия вазирлигининг 29-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 27 апрелда 2356-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги

ва Молия вазирлигининг

2012 йил 15 мартдаги

15, 29-сонли қарорига

ИЛОВА



Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт

йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) мувофиқ санатория-курортда даволанишга муҳтож ишламайдиган ногиронлар, пенсионерлар ва ёлғиз кексаларни (бундан буён матнда ногиронлар ва кексалар деб юритилади) бепул санатория-курорт йўлланмалари (бундан буён матнда йўлланмалар деб юритилади) билан таъминлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномага мувофиқ йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига (бундан буён матнда санаторийлар деб юритилади) берилади.

1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-соғломлаштириш муассасаларига юбориш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

2. Ногиронлар ва кексалар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари (бундан буён матнда марказ деб юритилади) орқали йўлланмалар билан мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда таъминланади.



II. ЙЎЛЛАНМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ

НОГИРОНЛАР ВА КЕКСАЛАР ТОИФАЛАРИ


3. Йўлланмалардан фойдаланувчи ногиронлар ва кексалар тоифасига қуйидаги шахслар киради:

уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;

I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

ёлғиз кексалар;

ёшга доир пенсионерлар.

4. Йўлланмаларни бериш даврийлиги:

а) ҳар йили (навбат асосида):

уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;

ёлғиз кексаларга;

б) икки йилда бир маротаба (навбат асосида):

уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);

I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

в) санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба - ёшга доир пенсионерларга.


III. ЙЎЛЛАНМАЛАРНИНГ ТАҚСИМОТИ


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази (бундан буён матнда миллий марказ деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) талабномаларига асосан ногиронлар ва кексаларнинг умумий сонига мувофиқ республика санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар чоракда тасдиқлайди.

Ушбу талабномалар ҳар чоракда, навбатдаги чорак бошланишидан бир ой олдин миллий марказга тақдим этилади.

6. Тасарруфида санаторийлар бўлган ҳудудий бошқармалар марказларнинг талабномаларига асосан ногиронлар ва кексаларнинг умумий сонига мувофиқ ҳудудий санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар ойда тасдиқлайдилар. Зарур бўлганда, ҳудудий санаторийларга республиканинг бошқа ҳудудларида яшовчи ногиронлар ва кексалар учун ҳам йўлланмалар миллий марказнинг талабномасига асосан ажратилиши мумкин.

Ушбу талабномалар навбатдаги ой бошланишидан олдинги ойнинг 15-санасигача тегишли ҳудудий бошқармаларга тақдим этилади.


7. Фойдаланилган йўлланмалар тўғрисидаги маълумотлар, ҳар чоракдан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ҳудудий бошқармалар томонидан миллий марказга тақдим этилади.


IV. ЙЎЛЛАНМАЛАРНИ БЕРИШ


8. Ногиронлар ва кексалар йўлланмаларни олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:

марказ раҳбари номига ариза;

паспорт нусхаси;

имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

тиббий хулоса.

Аризалар мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ махсус рўйхатга олиш китобида қайд этилади.

Ногиронлар ва кексалар навбатдаги йўлланмани олиш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган йўлланмаларни бериш даврийлиги бўйича белгиланган муддат келган вақтда эга бўлади.

9. Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар учун санаторийларга йўлланмалар биринчи навбатда берилади.

10. Йўлланмалар ногиронлар ва кексаларга ўн икки кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин, тиббий хулосага мувофиқ берилади.

11. Йўлланмалар тиббий хулосада қуйидаги касалликлар кўрсатилганда берилмайди:

беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар, хусусан тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик касалликлар;

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари.

12. Тиббий хулосаларда ногиронлар ва кексаларни тегишли касалликлар бўйича ихтисослаштирилган санаторийларга йўлланма бериш юзасидан маълумотлар киритилиши мумкин.


13. Йўлланмани беришда, йўлланма варақасининг барча устунлари тўлиқ тўлдирилиши лозим, шу жумладан, ногиронлар ва кексаларнинг Ф.И.О., тоифаси, йўлланма билан таъминлаган марказнинг номи кўрсатилиши керак.

Йўлланмалар, уларни беришга масъул бўлган шахснинг имзоси ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.



V. ЙЎЛЛАНМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


14. Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқийдир. Кечикиб келинган кунлар тикланмайди.


15. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Санаторийга битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши қабул қилинмайди.


16. Санаторийга ташриф буюрган ногиронлар ва кексалар ўзи билан бирга йўлланмадан ташқари паспорт ва санатория-курорт картасини олиб келиши лозим.


17. Санаторийларга қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.


18. Ногиронлар ва кексалар санаторийга бора олмаган тақдирда зудлик билан марказга ахборот бериши лозим ҳамда келиш муддатларини кўчириш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Миллий марказ йўлланмаларнинг жойларда ўз вақтида ва мақсадли берилиши, ногиронлар ва кексалар йўлланмаларни олишларида навбатга риоя қилинишини таъминлайди ва назоратини амалга оширади.

20. Йўлланмаларнинг бланкларини ишлаб чиқариш бўйича буюртмалар республика санаторийлари бўйича миллий марказ томонидан, ҳудудий санаторийлар бўйича эса ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.

21. Санаторий раҳбарлари соғломлаштирилган ногиронлар ва кексаларга санаторийда ҳақиқатда бўлган вақтини, муддатидан олдин кетган бўлса, унинг сабаблари кўрсатилган "бепул санатория-курорт йўлланмасига қайтарма талон"ни беради.


22. Ногиронлар ва кексалар санаторийдан қайтиб келгандан сўнг яшаш жойи бўйича марказга "бепул санатория-курорт йўлланмасига қайтарма талон"ни топшириши шарт.

"Бепул санатория-курорт йўлланмасига қайтарма талон" йўлланманинг ишлатилганини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.


23. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон Карлар жамияти ва "Ўзбекистон Чернобилчилари" Республика Ассоциацияси билан келишилган.






Йўриқномага

ИЛОВА



Кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари

учун санаторийларга ногиронлар ва кексалардан бепул

санатория-курорт йўлланмаларини олиш учун тушган

аризаларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

Ариза билан

мурожаат

қилинган сана


Ногирон ва

кексанинг Ф.И.О.


Ногиронлар

ва кексалар-

нинг тоифаси


Ногиронлар

ва кексаларнинг

доимий яшаш

манзили


Тиббий

маълумотнома

номери, санаси

ва берган

муассаса номи


Тиббий

маълумотномага

асосан тавсия

этилган санатория

номи


1

2


3

4

5

6

7

       

Йўлланма берилган

санатория номи,

йўлланма рақами,

санаси ва муддати


Йўлланмани берган

масъул ходимнинг

имзоси


Йўлланмани қабул

қилган ногиронлар

ва кексаларнинг

имзоси


Санато-

рийга етиб

борган

санаси


Санаторийдан

қайтиб келган

санаси


Изоҳ


8


9

10

11

12

13

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 200-модда



















































Время: 0.1547
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск