ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2012 й. 120-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2012 й.

N 120



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси

ва Хоразм вилоятида сув таъминотини яхшилаш лойиҳаларини

амалга ошириш учун жалб қилинган хорижий кредит ва қарз

маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминлашга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2012 йил 7 мартдаги 66-сон қарори)


Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сув таъминотини яхшилаш лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинган хорижий кредит ва қарз маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 7 мартдаги 66-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 25 апрелдаги

120-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 411-сон қарори 3-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари, шунингдек қарорга 1 ва 3-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 52-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 1 ва 3-бандлари.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро молиявий институтларнинг ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштиришга жалб қилинган кредитларини қайтариш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари маблағларини жамлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 16 ноябрдаги 252-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва коммунал хўжалик корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 17 августдаги ПҚ-445-сон қарори) 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 75-модда) 8-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сон қарори)" 2009 йил 28 декабрдаги 336-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 82-модда) 4-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон қарорлари)" 2012 йил 23 февралдаги 48-сон қарорига 1-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 11-модда) 5 ва 9-бандлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 194-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 30-модда











































Время: 0.1445
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск