ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2012 й. ПҚ-1745-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2012 й.

N ПҚ-1745



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1672-сон қарори ва "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 26 апрелдаги

ПҚ-1745-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 19 июндаги ПҚ-655-сон қарорида:


а) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг

бошқарув ходимлари, муҳандис-техник ходимлари

ва хизматчилари учун меҳнат ҳақи

ТАРИФ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Меҳнат ҳақи разрядлари


Тариф коэффициентлари



1


1,209


2


1,378


3


1,612


4


1,902


5


2,264


6


2,581


7


2,891


8


3,220


9


3,540

";

б) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти

корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи

ТАРИФ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Меҳнат ҳақи разрядлари


Тариф коэффициентлари



1


1,000


2


1,100


3


1,226


4


1,369


5


1,526


6


1,679

";

в) 3-иловада:

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича базавий тариф ставкалари миқдори тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентини тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдорига кўпайтирилиши билан белгиланади";


III бўлимнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"III. Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг

ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич

(биринчи) разряди тариф ставкасини белгилаш тартиби";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича корхонада қўлланиладиган тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдорлари корхона томонидан корхона молиявий имконияти ва меҳнат ҳақи фондининг (мукофотларни ҳисобга олмаганда) корхона харажатларидаги мавжуд улушидан келиб чиқиб, шунингдек молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида меҳнат органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф ставкаси миқдоридан паст бўлиши мумкин эмас.";


10 - 12-бандлардаги "бошланғич (нулинчи) разряди" сўзлари "Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-бандда "тариф сеткаси бошланғич (нулинчи) разряди тариф ставкасининг 50%игача миқдорда" сўзлари "иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасининг 20%игача миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-721-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошисидаги "тўрт йил деб белгилансин (2007 - 2011 йиллар)" сўзлари "олти йил деб белгилансин (2007 - 2013 йиллар)" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорининг:

а) 9-1-иловаси қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"

2-1.

Оммавий ахборот воситаларининг таҳририятлари, нашриётлар, полиграфия ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари


5

";

б) 11-илованинг 1-банди:

қуйидаги мазмундаги бешинчи сатр билан тўлдирилсин:

"


газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари


5,0

3,0

2,0

";

бешинчи сатр олтинчи сатр деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 189-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 4-сон, 128-модда





































Время: 0.1555
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск