ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2010 й. 46-сон "Навоий вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришлари комплексини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2010 й.

N 46



"НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА АММИАК ВА КАРБАМИД

ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИ КОМПЛЕКСИНИ ҚУРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Илғор, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига минерал ўғитлар ишлаб чиқариш қувватларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, шунингдек республика кимё тармоғининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси билан "International Petroleum Investment Company" компанияси (БАА) ўртасида йилига 900 минг тонна аммиак ва 1 млн. тонна карбамид ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган "Навоий вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришлари комплексини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида аҳдлашувга эришилганлиги;

кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида устав жамғармасида Ўзбекистон ва хорижий томоннинг улушлари тенг бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ташкил этиш назарда тутилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан "International Petroleum Investment Company" компанияси (БАА) ўртасидаги 2010 йил 19 февралда имзоланган Базавий инвестиция битими тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган Базавий инвестиция битимига биноан қабул қилинган мажбуриятларнинг хорижий инвестор томонидан сўзсиз бажарилиши юзасидан назоратни белгиланган тартибда таъминласинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, "International Petroleum Investment Company" компанияси (БАА) - хорижий инвестор Базавий инвестиция битимига мувофиқ ўз зиммасига:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини бермасдан, лойиҳани молиялаштириш шартларида лойиҳанинг қарз қисмини молиялаштириш учун хорижий банклар ва молиявий институтлар консорциумини ташкил этиш;

ташкил этилаётган қўшма корхона томонидан ишлаб чиқариладиган карбамиднинг камида 70 фоизи жаҳон нархларида экспорт қилинишини таъминлаш;

объект жойлаштириладиган жойда тиббиёт, спорт-соғломлаштириш ва таълим муассасалари бепул қурилишини назарда тутувчи ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва Базавий инвестиция битимида назарда тутилган бошқа шартларни бажариш бўйича мажбуриятлар олган.

Ўзбекистон томони аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришлари комплексининг фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган ташқи инфратузилма, шу жумладан, энергия таъминоти, уланишнинг келишилган пунктларигача автомобиль йўллари ва темир йўллар қурилишини таъминлайди.


4. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида вазирликлар ва идоралар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун иловага мувофиқ таркибда "Навоий вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришлари комплексини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари бўйича ишчи комиссия тузилсин.


5. Қуйидагилар ҳисоблаб чиқилган қиймати 1340 млн. АҚШ доллари бўлган "Навоий вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришлари комплексини қуриш" инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

лойиҳа умумий қийматининг 20 фоизи (ҳисоблаб чиқилган 268 млн. АҚШ доллари) - Ўзбекистон томонининг қўшма корхона устав жамғармасидаги ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган улуши;

лойиҳа умумий қийматининг 20 фоизи (ҳисоблаб чиқилган 268 млн. АҚШ доллари) - хорижий томоннинг қўшма корхона устав жамғармасидаги ўз маблағлари ва "International Petroleum Investment Company" компанияси (БАА) ва унинг шўъба компанияларининг ўз маблағлари ҳисобига шакллантириладиган улуши;

лойиҳа умумий қийматининг 60 фоизи (ҳисоблаб чиқилган 804 млн. АҚШ доллари) - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини бермасдан, лойиҳани молиялаштириш шартларида хорижий инвестор томонидан ташкил этиладиган хорижий банклар ва молиявий институтлар консорциуми кредити.


6. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида ташкил этиладиган қўшма корхонанинг устав жамғармаси муассислар томонидан 2010 - 2014 йиллар мобайнида унинг ҳисоблаб чиқилган миқдорини 536 млн. АҚШ долларигача босқичма-босқич кўпайтирган ҳодда, белгиланган тартибда шакллантирилади.


9. Аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришлари комплекси лойиҳасини тайёрлаш ва қурилиш даврида лойиҳа доирасида импорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва улар учун технологик жиҳозлар, транспорт воситалари, техник ҳужжатлар, товарлар (ишлар ва хизматлар), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича вақтинчалик келтириш режими бўйича олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва техника божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.


10. Қуйидагилар лойиҳанинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш бўйича бош лойиҳалаш ташкилотлари этиб белгилансин:

"MAN Ferrostaal AG" инжиниринг компанияси (Германия) - асосий технологик ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаш бўйича;

"Ўзкимёсаноатлойиҳа" ОАЖ - ёрдамчи ишлаб чиқариш объектларини ва инфратузилма объектларини лойиҳалаш бўйича.

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига "MAN Ferrostaal AG" инжиниринг компанияси ва лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган маслаҳатчилар билан, танлов (тендер) савдолари ўтказмасдан, харажатларни хорижий инвестор билан тенг улушларда молиялаштирган ҳолда, контрактлар тузишга рухсат берилсин.


11. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси кўрсатиб ўтилган лойиҳани биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисидаги битимни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, белгиланган тартибда тузсин ҳамда бир ой муддатда "International Petroleum Investment Company" компанияси (БАА) билан имзоласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва қўшма корхона буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва қўшма корхона буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик визалар давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини, берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва қўшма корхона буюртманомаларига биноан қўшма корхонага Ўзбекистон Республикасига лойиҳани амалга ошириш доирасида ихтисосликлар бўйича мутахассислар жалб қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.Р. Шаисматов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 16 мартдаги

46-сон қарорига

ИЛОВА



"Навоий вилоятида аммиак и карбамид ишлаб чиқаришлари

комплексини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга

ошириш масалалари бўйича ишчи комиссия

ТАРКИБИ

         

Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Шаисматов Э.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари




       

Комиссия аъзолари:

        

Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

  

Ғуломов Р.А.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Мамадалиев Р.М.

-

Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири


Тўлаганов Ш.А.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари


Саидов Ш.З.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари

  

Хайруллаев Ш.Ш.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Вафоев Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори


Максумов Н.Э.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

  

Раҳимов С.Б.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси

  

Мустафоев У.М.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви раиси

  

Ибрагимов Г.И.

-

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

  

Назаров У.С.

-

"Ўзбекнефтгаз" МХК бошқаруви раиси


Тешабоев Б.М.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

  

Раматов А.Ж.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси бошқаруви раиси

  

Абдуллаев М.А.

-

"Ўзавтойул" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

  

Асамов Д.Д.

-

Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, комиссия котиби

  

                

Изоҳ. Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.


























Время: 0.1894
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск