Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 30.04.2012 й. 94-мҳ-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.04.2012 й. 1905-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.04.2012 й.

N 1905-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.04.2012 й.

N 94-мҳ


БУЙРУҒИ



Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш

ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 10 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 февралдаги 42-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1905, 2009 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 8-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатига олинсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                           Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш

ва қабул қилиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 22-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи - бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

иккитали рақамларни ишлатиш (масалан, "1.1", "5.1.1", "1.а", "а.а" ва ҳ.к.);

бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик бандлар билан боғланмаган) хатбошиларни баён этиш;

хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгилар ишлатиш".


2. 25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ушбу ҳужжатларга такрорий ҳавола қилинаётганда уларнинг расмий манбалари кўрсатилиши шарт эмас".


3. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатда қонун ҳужжатларида мавжуд бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирмаган халқаро шартномаларга, шунингдек давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатга ҳавола қилишга йўл қўйилмайди.

Вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган, шу жумладан, тавсия хусусиятига эга ҳужжатларига ҳавола қилишга уларнинг қоидаларига умуммажбурий тус бермаслик шарти билан йўл қўйилади (стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, техник қоида ва нормалар бундан мустасно).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан вазирлик ва идораларга айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатини беришга йўл қўйилмайди.

Қонун ҳужжатлари мажмуига ёки ўрнатилган тартибга ҳавола қилинган ҳолда, юридик хизмат маълумотномасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати илова қилинади".


4. 30-бандда:

биринчи хатбошининг охирги жумласи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи - олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

оғзаки нутқ шакллари;

хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда;

эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар.

Лойиҳанинг жумлалари расмий тил услубидан ва юридик атамашуносликдан фойдаланилган ҳолда умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилади";

иккинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. Ўзбек тилидаги матннинг 33-бандидаги "бир ёки бир нечта" деган сўзлар "икки ёки ундан ортиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 34-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бир вақтнинг ўзида ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хронологик тартибда жойлаштирилади (уларни қабул қилиш санаси бўйича).

Айнан битта санада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар улар рўйхат рақамларининг ортиб бориши тартибида жойлаштирилади".


7. Қуйидаги мазмундаги 38-1 - 38-7-бандлар билан тўлдирилсин:

"38-1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг бўлимлари, боблари, параграфлари, бандлари ва кичик бандларининг рақамланиши ўзгармайди.

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 38-2-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 2-1-банд, "в-1" кичик банди ва ҳ.к.).

38-2. Агар тегишли қўшимчалар тузилмавий бирлиги (бўлим, кичик бўлим, боб ёки банд) охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом этади (масалан, агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг охирги банди 50-банд бўлиб ҳисобланса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат 51-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди "в" кичик банд ҳисобланса, унда "г" кичик банд билан тўлдирилади ва ҳоказо).

38-3. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари рақамланиши тегишли тартибда ўзгаради.

38-4. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матнида, уларнинг мазмунига қараб, тиниш белгилари ҳам қўшилади (масалан, "ва йўриқномалар" деган сўзлар ", йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин; ", шунингдек" деган сўзлар билан тўлдирилсин; "сув билан таъминловчи корхоналар -" деган сўзлар чиқариб ташлансин).

38-5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг банди ёки кичик банди ҳар бири кириш хатбошисининг давоми бўлган хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади.

Масалан:

"(биринчи хатбоши) 2. Ер ости ишлари қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин:

(иккинчи хатбоши) шахта ёки рудникка тушиш ва ер устига чиқиш журнали (табели);

(учинчи хатбоши) маркшейдерлик ҳужжатлари билан;

(тўртинчи хатбоши) ишчи номига (шахталарда, рудникларда) аккумуляторлик рақамларини бириктириш журналлари билан".

38-6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, кейинги тузилмавий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.

Хатбоши чиқариб ташланганда кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади (масалан, 2-банднинг "а" кичик бандида: бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин; олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин).

38-7. Асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётганда, ушбу ҳужжатга ўзгартириш киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши керак".


8. 46-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лойиҳа матнининг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир қатори охирида, олд кўмакчилар, боғловчилар, "№" белгиси, сонлар қисми, аббревиатуралар ва бошқаларнинг қолдирилиши тавсия этилмайди";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


9. 60-банд қуйидаги мазмундаги 60 ва 60-1-бандлар билан алмаштирилсин:

"60. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги реквизитларга эга бўлиши лозим:

а) норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклининг белгиланиши;

б) норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи;

в) норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рақами, қабул қилинган санаси ва жойи;

г) вазирлик ёки идора раҳбарининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ушбу вазирлик ёки идоранинг муҳри билан тасдиқланган имзоси, лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари.

60-1. Бир нечта вазирлик ва идораларнинг қўшма қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжати ягона санага эга бўлиши лозим.

Агар вазирлик ёки идора раҳбарига икки ёки ундан ортиқ лавозимдаги вазифаларни бажариш юклатилган бўлса, у ҳолда реквизит сифатида унга ушбу вазирлик ёки идора номидан имзолаш ҳуқуқини берувчи лавозими кўрсатилади.

Вазирлик ёки идора раҳбари вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлганида, таътил ёки бошқа сабаб туфайли бўлмаганида унинг вазифасини бажаришни юклаш тегишли вазирлик ёки идора раҳбари томонидан имзоланган ташкилий-бошқарув ҳужжатида назарда тутилган бўлиши лозим".


10. 61-банд қуйидаги мазмундаги 61 ва 61-1-бандлар билан алмаштирилсин:

"61. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилаётган ҳужжатлар ҳисобини олиб бориш учун юритадиган алоҳида журналга норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳақида қуйидаги маълумотлар киритилади:

а) шакли ва номи;

б) қабул қилинган санаси ва жой номи;

в) ҳужжат келишилган органлар (улар мавжуд бўлса);

г) ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва лавозими;

д) ҳужжатни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинманинг номи, шу жумладан, масъул ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва лавозими.

61-1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини олиб бориш учун юритиладиган журналдаги тартиб рақамига мутаносиб рақам берилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини олиб бориш журнали тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб боғланган бўлиши керак.

Журналдаги ёзувларни чизиш ёки уларни бошқача тарзда бузиб тўғрилашга йўл қўйилмайди. Агар ёзувларни Журналга киритишда жиддий хатоларга йўл қўйилса, нотўғри киритилган ёзув тўлиқлигича ўчирилиб, маълумотлар қайтадан киритилади. Журналга киритилаётган жиддий бўлмаган тузатишлар, ўзгартиш ва қўшимчалар ваколатли шахс имзоси билан тасдиқланади".


11. 68-банд қуйидаги мазмундаги 68 ва 68-1-бандлар билан алмаштирилсин:

"68. Адлия вазирлигида қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилади:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролик, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари ва мажбуриятларига, уларни амалга ошириш кафолатларига, кўрсатилган ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятларни амалга ошириш механизмларига дахл қилувчи;

б) идоралараро тусга эга бўлган;

в) норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаган вазирлик ёки идора (қўшма тасдиқлаган икки ёки ундан ортиқ идора) тизимига кирмайдиган ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Агар ташкилотлар вазирлик ёки идораларнинг тўлиқ бўйсунувида бўлсалар, мазкур органларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар ҳисобланадилар. Бўйсунув тўғридан-тўғри (мазкур тизимнинг барча юқори бўғинларига вертикал равишда) ёки бевосита (бевосита юқори турувчи органга) бўлиши мумкин. Ташкилотлар, агар вазирлик ва идораларга қайсидир алоҳида муносабатлар юзасидан (масалан, ҳисоб юритиш қоидалари, маблағ билан таъминлаш, услубий раҳбарлик масалалари бўйича ва ҳоказо) бўйсунувда бўлсалар, уларнинг назорати остида бўлсалар ёхуд вазирлик ёки идора ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифасини бажарса, вазирлик ёки идоралар тизимига кирувчи ҳисобланмайдилар.

68-1. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган белгилардан бири ёки бир нечтасига эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддатидан (доимий амал қилувчи, вақтинчалик (маълум бир муддатга қабул қилинган), шунингдек уларнинг норматив-ҳуқуқий кўрсатмалари қандай хусусиятда бўлишидан, шу жумладан, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга ёки маҳфий маълумотларга эга бўлишидан қатъи назар, ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим".


12. 77-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Келишувчи вазирлик ва идораларга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган вазирлик ва идора томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади".


13. Қуйидаги мазмундаги 91-1 ва 91-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"91-1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилса, ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.

91-2. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилган ҳолда, илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши тикланмайди".


14. 94-банд қуйидаги мазмундаги 94 ва 94-1-бандлар билан алмаштирилсин:

"94. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда Адлия вазирлиги томонидан тўхтатиб турилиши мумкин:

а) низоли масалалар келиб чиққанда, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш билан боғлиқ бўлган янги ҳолатлар аниқланганда;

б) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган муддатларда барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиш таъминланмаганда.

94-1. Мазкур Қоидаларнинг 94-бандининг "а" кичик бандида кўрсатилган ҳолларда Адлия вазирлиги, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли қисмининг амал қилишини тўхтатиб туришга ҳақлидир".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 18-сон, 205-модда





















































Время: 0.2291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск