ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2012 й. 124-сон "Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2012 й.

N 124



ЁШ ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Қайд этилсинки, республикада оила институтини ривожлантиришга, шу жумладан, ёш оилаларни қонунчилик, иқтисодий ва ижтимоий чоралар билан қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилмоқда.

Ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда, биринчи навбатда ёш оилаларнинг ўз турар жойига эга бўлишида амалий ёрдам кўрсатиш учун уларга имтиёзли ипотека кредитлари бериш тизими жорий этилди, шунингдек якка тартибда уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва уй-жой ёки кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун ипотека кредити олувчи ёш оилалар аъзоларининг даромадларига солиқ имтиёзлари берилди. Кейинги уч йилда ипотека кредитлари бериш ҳисобига ёш оилалар учун умумий суммаси 355,4 млрд. сўмлик 9 360 та квартира қурилди.

Қишлоқ жойларда Давлат бюджети ва Осиё тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқда уй-жой ипотека қурилиши дастурлари доирасида аҳолининг, биринчи навбатда ёш оилаларнинг уй-жой шароитлари яхшиланмоқда.

Шу билан биргаликда шаҳарлар, туманлар ва шаҳар посёлкаларида яшовчи ёш оилалар учун уй-жой қурилиши дастурини кенгайтириш, уй-жой қуриш ва маиший турмушни ташкил этишда ёш оилалар учун шарт-шароитлар яратиш талаб этилади.

Ёш оилалар ҳаётининг қулай маиший шароитлари яратилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қиммат бўлмаган уй-жойга эга бўлишни янада кенгайтириш, шунингдек "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2012-2013 йилларда шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкаларида кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Белгилансинки:

янги кўп квартирали уйлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар бўйича, фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларни реконструкция қилиш эса - аниқ объектларга бириктирилган ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан тасдиқланган якка тартибдаги лойиҳалар бўйича амалга оширилади;

янги қурилишни молиялаштириш, мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларни реконструкция қилиш, кейинчалик кўрсатиб ўтилган уйлардаги квартираларни эҳтиёжманд ёш оилаларга ипотека кредити бериш шартларида сотган ҳолда, тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Дастурга мувофиқ ипотека кредити бериш шартларида уй-жой олишга эҳтиёжманд ёш оилаларни танлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкил этиладиган 2-иловага мувофиқ намунавий таркибдаги ипотека кредити бериш шартларида уй-жой сотиб олишга эҳтиёжманд ёш оилаларни танлаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда муҳандислик инфратузилмаси, шу жумладан газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти ва канализация, ички кириш йўллари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда янги кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратилишини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда қурилиши тугалланмаган объектларнинг, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган фойдаланилмаётган кўп квартирали уй-жойларнинг кўп квартирали уйлар этиб реконструкция қилиниши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматига нул қиймати билан берилишини таъминласинлар;

Республика "Маҳалла" жамғармаси билан келишган ҳолда "Меҳрибонлик" уйларининг 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта никоҳга кираётган барча битирувчиларига ёш оила ташкил этилиши муносабати билан тўй совғасини - маҳаллий бюджетлар ва хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган, мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилган ётоқхона мебели тўпламини доимий асосда берсинлар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкаларида кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачилар этиб белгилансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

квартиралар умумий қийматининг 75 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги ипотека кредитлари эҳтиёжманд ёш оилаларга ҳудудий комиссияларнинг тавсиялари асосида уй-жой қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал ариза берувчилар томонидан махсус ҳисоб рақамига ўтказилгандан кейин 15 йил муддатга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган фоиз ставкаси бўйича уч йиллик имтиёзли давр билан берилади;

имтиёзли давр мобайнида бошланғич бадалнинг 25 фоизини, ажратилган ипотека кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш, шунингдек оила аъзоларидан бири "Меҳрибонлик" уйларида тарбияланиб чиққан ва биркитилган турар жойга эга бўлмаган ёш оилалар учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ётоқхона мебели тўпламини сотиб олиш, белгиланган тартибда, мақсадли трансфертлар ажратиш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади;

ёш оилаларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни, шу жумладан мебеллар, маиший техника ва узоқ муддат фойдаланиладиган бошқа ҳаётий муҳим товарларни сотиб олиш учун кредитлар 3 йилгача бўлган муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача ҳажмда, 2020 йил 31 декабргача - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасида, 2021 йил 1 январдан - тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади.

6. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

бир ой муддатда - уй-жойлар қуриш соҳасида лойиҳалаштириш тажрибасига эга бўлган, танлаб олинган лойиҳалаш институтлари билан биргаликда 2 ва 3 хонали квартиралардан иборат бўладиган кўп квартирали эконом-класс уй-жойларнинг намунавий лойиҳалари, шунингдек қурилиши тугалланмаган ва фойдаланилмаётган уй-жой объектларини реконструкция қилиш бўйича кам чиқимли лойиҳалар ишлаб чиқилишини;

лойиҳалар тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда - ушбу қарорда назарда тутилган қурилаётган ва реконструкция қилинаётган кўп квартирали уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини;

кейинчалик қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик ҳамда санитария норма ва қоидаларига, тасдиқланган бош режаларга ва ҳудудларнинг архитектура-режалаштирилишини ташкил этиш лойиҳаларига қатъий риоя этилиши юзасидан давлат назорати амалга оширилишини таъминласин.


7. Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкаларида кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачилар:

икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда танлов савдолари ўтказилишини ҳамда қурилиши янгидан бошланаётган уй-жойлар ва қурилиши тугалланмаган объектларни 2012-2013 йилларда реконструкция қилиш бўйича пудратчилар аниқланишини қурилишларнинг титул рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқлаган ҳолда таъминласинлар;

танлов савдолари ўтказилгандан кейин ўн кун муддатда қурилишларнинг манзилли узил-кесил рўйхатларини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" очиқ акциядорлик жамияти, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси, "Кварц" очиқ акциядорлик жамияти ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ёш оилаларга кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун пудрат ташкилотларига биржа котировкаларининг ўртача ҳисобланган нархлари бўйича, тўғридан-тўғри шартномаларга биноан зарур миқдорда металл прокати, цемент ва қурилиш ойнаси ажратсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорига мувофиқ тузилган Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига уй-жой қурилиши объектларининг ўз вақтида топширилишини ҳамда келгусида уларнинг ипотека кредити бериш шартларида ёш оилаларга тақдим этилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таклифларига кўра Дастурга тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари аҳоли, айниқса ёш оилалар ўртасида ушбу қарорнинг мақсади ва вазифалари мунтазам равишда ва кенг тушунтирилишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 18-сон, 202-модда




Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 30 апрелдаги

124-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ипотека кредити бериш шартларида уй-жой сотиб

олишга эҳтиёжманд ёш оилаларни танлаш бўйича

ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


-

комиссия раиси

шаҳар (туман) ҳокими Комиссия аъзолари:

-

комиссия раисининг ўринбосари


шаҳар (туман) ҳокимининг капитал қурилиш масалалари бўйича ўринбосари


-


шаҳар (туман) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг директори


-


шаҳар (туман) молия бўлимининг бошлиғи


-


шаҳар (туман) иқтисодиёт бўлимининг бошлиғи


-


шаҳар (туман) "Маҳалла" жамғармаси раиси


-


"Камолот" ЁИҲ туман бўлинмаси вакили


-


тижорат банки филиали бошқарувчиси


-


             

             

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 31-модда



















Время: 0.1481
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск