язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Валютани тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2002 й. 247-сон "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2002 й.

N 247



БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА БОЗОРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Валюта курсини янада бирхиллаштиришга ҳамда валюта сиёсатини эркинлаштиришга кўмаклашувчи зарур шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йил 16 июлдан бошлаб импорт истеъмол товарлари ва хизматларни (шу жумладан транспорт ва алоқа) сотишдан олинган сўмдаги тушумни конвертация қилиш тижорат банклари томонидан, эркин курс бўйича хорижий валютага талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган истеъмол товарлари ва хизматлар, шунингдек қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари ва хизматлар импортига ҳақ тўлаш учун сўмлардаги маблағларни конвертация қилиш банклараро савдо сессияси курси бўйича амалга оширилади.

2. Белгилансинки, истеъмол товарлари ва хизматларни (шу жумладан транспорт ва алоқа) импорт қилиш юзасидан мазкур қарор чиқишидан олдин тузилган ва ваколатли банклар томонидан ҳисобга қўйилтан контрактларни бажариш ҳам тижорат банклари томонидан эркин курс бўйича, хорижий валютага талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда амалга оширилади,


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаллкда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 7, 39-модда.