Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.07.2002 й. 249-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 12  июлдаги

249-сон қарорига

2-ИЛОВА



Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг

ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан)

олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан)  олинадиган ягона солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши чакана савдо соҳасида белгиланган даромаддан  олинадиган ягона солиқ тўловчилар ҳисобланадиган микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди.


2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар ялпи даромад солиғи, мулк солиғи, шунингдек ялпи даромаддан олинадиган ягона солиқ тўлаш ўрнига кейинги ўринларда "ялпи тушумдан ягона солиқ" деб аталадиган ялпи тушумдан (товар айланмаси ҳажмидан) ягона солиқ тўлайдилар.


3. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ тўловчилар учун:

божхона тўловлари (товарларни импорт қилишда божхона божлари ва йиғимлари, акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи);

давлат божлари;

савдо ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғимлари;

давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақланиб қолади.

5. Савдо корхоналари уларга Вазирлар Маҳкамаси ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарорларига биноан уларга ижарага берилган ер учун ижара тўловидан озод қилинадилар.



II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


6. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ тўловчилар ҳисобланади.

Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган корхона фаолияти коди ялпи тушумдан ягона солиқ тўловчиларни аниқлашнинг асосий мезони ҳисобланади.

Агар корхоналар фаолиятнинг асосий тури билан бир қаторда савдо ёки умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланса, улар ушбу фаолият бўйича алоҳида ҳисоб юритишга ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ тўлашга мажбурдир.



III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ ВА УНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


7. Корхонанинг ялпи тушуми ялпи тушумдан ягона солиқ олиш объекти ҳисобланади.

Ялпи тушум таркибига қуйидагилар киритилади:

товарлар сотишдан (ишлар, хизматларни амалга оширишдан) тушум суммаси;

сотилган мол-мулк ва бошқа активлар қиймати;

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа даромадлар. Шу билан бирга, курс бўйича ижобий ва салбий тафовут ўртасидаги сальдо баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинадиган даромад ҳисобланади. Салбий курс тафовути суммаси ижобий курс тафовути суммасидан ортиқ бўлган тақадрда, ортиқ бўлган сумма ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

8. Солиқ солиш мақсадлари учун ялпи тушумдан қуйидагилар чегирилади:

маҳсулотни сотиш бўйича айланмалар учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси;*

автотранспорт воситаларига қуйиш учун бензин, дизель ёнилғиси ва газдан фойдаланганлик учун жисмоний шахслардан олинган солиқ суммаси;**

тўлов манбаидан улар бўйича солиқ тўланган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинган даромадлар;

давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича дивидендлар ва фоизлар тарзида олинган даромадлар;

қайтариладиган гаров идиши қиймати.


IV. ЯЛПИ ТУШУМДАН ОЛИНАДИГАН

ЯГОНА СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ


9. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:

фаолият турига (улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш);

корхонанинг жойлашган жойига (шаҳар, қишлоқ, узоқ ва тоғли туманлар) қараб белгиланадиган ставкалар бўйича тўланади.

Ялпи тушумдан ягона солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


V. ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ВА

ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ


10. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:


N = V х С


бунда:

N - ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ суммаси;

V - ҳисобот ойидаги ялпи тушум;

С - ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ставкаси.

Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқни ҳисоблашга мисол ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.

12. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб тўловчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай тақдим этилади.


13. Тўловчилар ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқни ҳисоб-китобларни топшириш учун белгиланган муддатдан кечикмай тўлайдилар.


14. Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар (солиқ турлари) бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисоб рақами бўйича юритилади.

Ҳисобланган солиқ суммаси:

солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойдадан фойдаланишни ҳисобга олиш ҳисоб рақами дебети бўйича;

бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олиш ҳисоб рақами кредити бўйича акс эттирилади.

Бюджетга ўтказилган солиқ суммаси:

бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олиш ҳисоб рақами дебети бўйича:

пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисоб рақами кредити бўйича акс эттирилади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Тўловчилар ялпи тушумдан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ялпи тушумни (товар айланмаси ҳажмини) яшириш ҳоллари аниқланган тақдирда солиқ тўловчидан тушумнинг яширилган жами суммаси ва ана шу суммадаги жарима ундирилади.


16. Давлат солиқ хизмати органлари:

ялпи тушумга ягона солиқ солишнинг белгиланган қоидасига риоя этилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.

ялпи даромаддан олинадиган ягона солиқнинг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторингни таъминлайди, ушбу мониторинг савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида ялпи тушум ҳажмининг ягона солиқ суммаси бюджетга тўлиқ тушишига мувофиқлиги юзасидан мунтазам равишда танлаб текширувлар ўтказишни назарда тутади. Аниқланган тафовутлар ялпи тушумни яшириш деб ҳисобланади ва бунинг учун қонунчиликда назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланади.


-----------------------------------

*) улгуржи савдо корхоналари учун.

**) автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари учун.




Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг

ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан)

олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА

Июль ойи учун ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ

ҲИСОБ-КИТОБИ

(шартли мисол)

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги


1-вариант

2-вариант

3.

Бир ой (июль)даги ҳақиқий олинган ялпи тушум


минг сўм

20800

18200

5.

Солиқнинг белгиланган ставкаси


%

5

5

6.

Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ суммаси (4-сатр х 5-сатр/100)


минг сўм

1040

910

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг

ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан)

олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА

Юридик шахс штампи



тумани (шаҳри)


Солиқ органининг штампи

давлат солиқ инспекциясига


ёки белгиси

Солиқ тўловчи



олинди



(юридик шахснинг



(сана)




номи)



Ҳисоб-китоб учун масъул шахс







(лавозими, Ф.И.О.)



Солиқ тўловчининг идентификация рақами                                 ХХТУТ


















Телефон


Тўловчининг манзили


Ҳисоб-китоб рақами



(банк муассасасининг номи, код)

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг

ялпи тушумидан олинадиган ягона солиқ

ҳисоб-китоби

200__ йил _________ учун

(ҳисобот ойи)


Т/р


Кўрсаткичлар


Суммаси


2.

Ҳисобот ойидаги ялпи тушум (товар айланмаси)



4.

Ялпи тушумдан чегирмалар**



5.

Солиқ солинадиган тушум (1-сатр - 2-сатр)


6.

Ягона солиқ ставкаси (фоиз)



7.

Тўланадиган ягона солиқ суммаси



Корхона раҳбари

__________                ___________________________________

(имзо)                                                     (ФИО)


Бош бухгалтер

__________               _____________________________________

(имзо)                                                     (ФИО)


Солиқ инспектори


_______________           __________________________

М.Ў.                   (имзо)                                       (ФИО)


-----------------------------------

**) Ҳисоб-китобга ялпи тушумдан аниқ чегирмалар рўйхати илова қилинади.





































Время: 0.1974
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск