язык интерфейса

Моҳир тахлам

Моҳир тахлам/ Оила муносабатлари. Ворислик/ Никоҳда бўлмаган ва бола билан биргаликда яшамайдиган ота-онанинг бола тарбиясидаги иштироки масалалари (НМ, 19-сон, 2012 йил 8 май)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ОТАЛИК ҲУҚУҚИМНИ

ҲИМОЯ ҚИЛМОҚЧИМАН


5 яшар ўғлим менинг уйимда прописка қилинган ва онаси билан бирга яшаган, бироқ у билан никоҳдан ўтмаганман. Кейинги вақтда муносабатларимиз бузилиб, у бола билан ота-онасиникига ёнига кетди. У ҳеч қаерда ишламайди. Мен уларга моддий ёрдам кўрсатиб келяпман, ёзма битимга кўра ўғлимга қараш учун пул бераман. Ушбу воқеалардан бир йил аввал унинг бола билан хорижга сафарга чиқишига нотариус тасдиқлаган розилик бергандим, улар сафардан қайтиб келишди. Энди мен бола билан мулоқот қилиш ҳуқуқидан маҳрумман, чунки уни яна мамлакатдан олис хорижга, бироқ энди розилигимни олмасдан, олиб чиқиб кетдилар. Бунгача бола онаси ишлаш учун Тожикистонга кетганда бир неча марта бувиси билан қолган эди. Ўғлимнинг тақдири учун жуда қайғуряпман, ўзимнинг оталик ҳуқуқларимни, боламнинг тарбияси ва унга ғамхўрлик кўрсатиш, туғишганлари билан мулоқот қилишга доир ҳуқуқларимни ҳимоя қила оламанми? Қаерга мурожаат қилишим керак?


Р.Ибатулин.


- Ота-оналар оилани ва, тегишинча, боланинг ҳуқуқлари ва ўзларининг ота-оналик ҳуқуқларини таъминлаш учун нормал шарт-шароитлар ярата олмайдиган ҳолларда уларнинг болалар тарбиясида иштирок этиши масалалари жуда долзарб аҳамият касб этади.

Никоҳда бўлган шахсларда, никоҳни расмийлаштирмаган, бироқ яшаш жойидаги ФҲДЁ органларига биргаликдаги аризаларига биноан

...