Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Чакани савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.07.2002 й. 249-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 12 июлдаги

249-сон қарорига

1-ИЛОВА



Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик

корхоналар томонидан белгиланган даромаддан

олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши аҳолига бензин, дизель ёнилғиси, транспорт воситаларига қуйиш учун газ сотувчи ҳамда савдо корхоналари учун назарда тутилган тартибда ялпи тушумдан ягона солиқ тўловчи автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига, шунингдек "ЎзДЭУавто" акциядорлик жамиятининг автомобиллар сотиш бўйича дилерлари ҳисобланган кичик корхоналар ва микрофирмаларга татбиқ этилмайди.

2. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ўзида белгиланган физик кўрсаткич бирлигига белгиланган даромад миқдоридан (солиқ тўловчининг потенциал ялпи даромадидан) келиб чиқиб ҳисобланган солиқнинг қатъий белгиланган суммасини ифодалайди.


3. Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ:

солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи солиқ тўловчилар учун атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловлари ва чиқитларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жойлаштирилганлиги учун ягона солиқ ва тўлов ўрнига;

солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтмаган солиқ тўловчилар учун - ялпи даромад солиғи ва мулк солиғи ўрнига жорий этилади.


4. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни тўловчилар учун:

божхона тўловлари (божхона божлари ва йиғимлари, акциз солиғи ва товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи);

давлат божлари;

савдо ҳуқуқини берувчи йиғимлар, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқига лицензия йиғимлари;

давлат мақсадли фондларига ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақланиб қолади.


5. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг бошқа тизимини танлаш ҳуқуқи жорий этилмайди.


6. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўлашга ўтиш солиқ тўловчиларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда солиқ органлари ва бошқа давлат органларига бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.


7. Агар микрофирмалар ва кичик корхоналар асосий фаолияти  чакана савдодан ташқари фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғуллансалар, у ҳолда улар фаолиятнинг ушбу турлари бўйича алоҳида ҳисоб юритишга ва фаолият турига қараб ёки ялпи тушумдан ягона солиқ тўлашга (улгуржи савдо, умумий овқатланиш) ёхуд микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлашга мажбурдирлар.



II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


8. Чакана савдо соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчилар (кейинги ўринларда "белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчилар" деб юритилади) ҳисобланади.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ чакана савдо соҳасида ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 киши бўлган корхоналар микрофирмалар, ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши бўлган корхоналар кичик корхоналар ҳисобланади.


9. Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган корхона фаолияти коди белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчиларни аниқлашнинг асосий мезони ҳисобланади.



III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


10. Фойдаланиладиган умумий майдон, ижарага олинган майдон белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Қуйидаги турғун майдонлар:

харидорларга хизмат кўрсатиладиган ва бевосита товарлар сотиладиган савдо зали;

харидорларга қўшимча хизмат кўрсатиш жойлари (газламани бичиш бўлимлари, тайёр кўйлакни жуссага мослаш устахоналари, янги товарларни намойиш қилиш заллари, хизмат кўрсатиш бюроси ва сақлаш камералари, ўйиб ёзиш устахоналари ва маиший приборлар ва пойабзални майда таъмирлаш устахоналари, товарларни кредитга сотишни расмийлаштириш хоналари);

товарларни қабул қилиш, сақлаш ва сотишга тайёрлаш жойлари (омбор бинолари) солиқ солиш мақсадлари учун умумий фойдаланиладиган майдон сифатида тушунилади.



IV. БЕЛГИЛАНГАН ДАРОМАДДАН

ОЛИНАДИГАН ЯГОНА СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ ВА УНИНГ СТАВКАЛАРИ


11. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси:

умумий фойдаланиладиган майдон ҳажмидан;

базавий ставкалардан;

корхонанинг жойлашган жойига ва сотиладиган товарлар турларига қараб тузатиш киритувчи коэффициентлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.


12. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқнинг базавий ставкаси ва белгиланган (базавий) ставкага тузатувчи коэффициентлар миқдорлари савдо шохобчасининг жойлашган жойига ва сотиладиган товарлар турларига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Сотиладиган товарлар турларига қараб белгиланган ставкага тузатувчи коэффициентлар миқдорлари, ва товарларнинг аралаш турлари билан савдо қилишда уларни қўллашга мисол мазкур Низомга 1-иловада келтирилади.

Савдо ёки омбор майдони ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни тузатувчи коэффициентларни қўлламасдан ҳисоблаб чиқади.


13. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан уларнинг базавий ставкаларидан ва савдо корхонаси жойлашган жойга қараб тузатувчи (пасайтирувчи, оширувчи) коэффициентлардан келиб чиқиб белгиланади ва ўз ҳудудида жойлашган солиқ тўловчилар эътиборига етказилади.


С=Б х Км

бунда:


С - белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган аниқ ставкаси;

Б - Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган базавий ставка;

Км - савдо корхонаси жойлашган жойга қараб тузатувчи коэффициентлар.

Ставкаларнинг миқдорларини белгилашда:

савдо фаолияти амалга оширилаётган аҳоли пункти типи;

аҳоли пункти ичида савдо фаолияти амалга ошириладиган жой (марказ, чекка жой, транспорт чорраҳаси ва бошқалар);

агар фаолият аҳоли пунктидан ташқарида амалга оширилса, жойнинг хусусияти (автомагистраль тури ва бошқалар);

корхонанинг савдо базалари ва улгуржи бозорлардан йироқлиги ҳисобга олинади.


14. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:


N=P x C x Kр

бунда:


N- белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси;

P- умумий фойдаланиладиган майдон;

C- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган даромаддан олинадиган ягона солиқнинг аниқ ставкаси;

Kр- сотиладиган товарлар турларига қараб тузатувчи коэффициент.

Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқишга мисол мазкур Низомга 2-иловада келтирилади.



V. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ТАРТИБИ


15. Чакана савдо соҳасида фаолиятни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқ тўлашнинг белгиланган муддатигача мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза тақдим этиш йўли билан рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларида белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчи сифатида ҳисобга туришга мажбурдирлар. Аризага мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича солиқ суммасининг ҳисоб-китоби илова қилинади.


16. Давлат солиқ хизмати органлари белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчи сифатида микрофирмалар ва кичик корхоналарни ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза олингандан кейин ҳисоб-китобда келтирилган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган солиқ суммаси тўғри акс эттирилганлигини текшириб, мазкур аризани бир иш куни мобайнида кўриб чиқишлари шарт.


17. Микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг бир нечта савдо шохобчалари мавжуд бўлган тақдирда, ягона солиқ суммаси ҳисоби савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳар бир савдо шохобчаси бўйича амалга оширилади. Бунда тақдим этиладиган ҳисоб-китоб шаклида ҳар бир савдо шохобчаси жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда алоҳида сатрда кўрсатилади. Солиқ бўйича ҳисоб-китоб микрофирмалар ва кичик корхоналарни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади. Юридик шахс ҳисобланмаган ҳар бир савдо шохобчаси ҳисобга қўйилганликни тасдиқлаш учун солиқ ҳисоб-китобининг нусхасига эга бўлиши керак.


18. Ҳисоб-китобда кўрсатилган солиқ солиш объекти (умумий фойдаланиладиган майдон) солиқ ставкаси ўзгарган тақдирда, энг кам ойлик иш ҳақи ва бошқа кўрсаткичлар ўзгариши муносабати билан солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига ўзгартирилган ҳисоб-китобни ўзгартирилган шарт-шароитларда фаолиятни амалга ошириш бошлангунгача тақдим этишлари шарт.



VI. БЕЛГИЛАНГАН ДАРОМАДДАН

ОЛИНАДИГАН ЯГОНА СОЛИҚНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


19. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тақдим этилган ҳисоб-китоб асосида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай ҳар ойда тўланади ва тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетга ўтказилади.


20. Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш ҳисоб рақами бўйича юритилади (турлар бўйича).

Ҳисобланган белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси:

давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисоб рақами дебети;

бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш ҳисоб рақами кредити бўйича акс эттирилади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчилар солиқ солишнинг белгиланган тартиби бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


22. Давлат солиқ хизмати органлари:

Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни тўлашнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қиладилар;

чакана савдо корхоналарида солиқ солиш объектининг тақдим этилган белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ҳисоб-китобига мувофиқлиги юзасидан танлаб мунтазам текширишлар ўтказилишини назарда тутувчи белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқнинг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, шунингдек мазкур солиқнинг корхоналар фаолияти натижаларига таъсири ва бюджет тушумлари мониторингини амалга оширадилар.


Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва

кичик корхоналар томонидан белгиланган

даромаддан олинадиган ягона солиқни

ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига

1-ИЛОВА

Сотиладиган товарларнинг турларига қараб жойлардаги давлат

ҳокимияти органлари томонидан белгиланган ставкаларга

тузатувчи коэффициентлар

Т/р

Товарлар номи

Коэффициент*


1.

Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотлар


1,5

2.

Автомобиллар, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ва

аксессуарлар


2,0

3.

Тери ва мўйнадан ясалган буюмлар, кийим-бош ва пойабзал


1,2

4.

Қурилиш, пардозлаш материаллари ва қурилиш ускуналари ва инструментлар


1,2


5.

Маиший техника, ташкилий техника, ёритиш приборлари, алоқа, кино ва фототехника воситалари, шунингдек уларга анжомлар


1,5

6.

Мебель, гилам ва гиламбоп буюмлар


1,5

7.

Заргарлик буюмлари, қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар


1,5

8.

Чинни ва биллурдан ясалган идишлар


1,2

9.

Бошқа товарлар, шу жумладан озиқ-овқат товарлари


1,0

-----------------------------------

*) Аралаш ассортимент билан савдо қилишда сотиладиган товарларнинг айрим турлари учун белгиланган тузатувчи коэффициентнинг энг кўп миқдори қўлланилади.



Аралаш ассортимент билан садво қилишда тузатувчи коэффициентларни қўллашга мисол:

Сотиладиган товарларнинг турига қараб тасдиқланган тузатувчи коэффициент


Корхона қуйидагиларни сотади:



1. Атторлик моллари


1,0

2. Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотлар


1,5


3. Мебель, гилам ва гиламбоп буюмлар


1,5

4. Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ва аксессуарлар


2,0

Мазкур корхона учун белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқишда солиқнинг белгиланган ставкасига 2,0 миқдорида тузатувчи коэффициент, яъни сотиладиган товарларнинг мазкур турлари учун белгиланган тузатувчи коэффициентнинг энг кўп миқдори қўлланилади.

Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик

корхоналар томонидан белгиланган даромаддан

олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва

тўлаш тартибига

2-ИЛОВА

Бир ой учун белгиланган даромаддан олинадиган

ягона солиқ (шартли мисол)

ҲИСОБ - КИТОБИ



Мебель сотувчи корхонанинг тавсифи:


Умумий фойдаланиладиган майдон  45 кв.м.;

Жойлашган жойи  вилоят шаҳри;

Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган аниқ ставка  1 квадрат метрга ойига энг кам ойлик иш ҳақининг ярми;

Сотиладиган товарлар (мебель) туридан келиб чиққан ҳолда ставканинг белгиланган миқдорига тузатувчи коэффициент  1,5.

Т/р

Кўрсаткичлар


Ўлчов бирлиги


Сумма


1.


Умумий фойдаланиладиган майдон


кв.метр

45

2.

Бир кв. метрга ойига жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган ставканинг аниқ миқдори


Энг кам ойлик иш ҳақи

0,5

3.

Ҳисобот ойидаги энг кам иш ҳақи


сўм

4535

4.

Сотиладиган маҳсулотнинг турига қараб ставканинг белгиланган миқдорига тузатувчи коэффициент



1,5

5.

Белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқ суммаси

(1 сатр х 2 сатр х 3 сатр х 4 сатр)


сўм

153056,3

Шундай қилиб, белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси қуйидагига тенг бўлади:


N=45 х 0,5 х 4535 х 1,5= 153056,3 сўм





Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик

корхоналар томонидан белгиланган даромаддан

олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва

тўлаш тартибига

3-ИЛОВА

Юридик шахс штампи

туман (шаҳар) _________________________

давлат солиқ инспекциясига

солиқ органининг штампи ёки қайди


Солиқ тўловчи

_____________________________________

(юридик шахснинг номи)

____________ да олинди

(сана)

Ҳисоб-китоб учун масъул шахс

_____________________________________

(лавозими, ФИО)



СТИР










ХХТУТ






Телефон

____________________________________________

Тўловчининг манзили

____________________________________________

Ҳисоб-китоб рақами

____________________________________________

(банк муассасининг номи, код)


____________________________________________________ ни белгиланган

(юридик шахснинг номи)

даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчи

сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида

АРИЗА


Сиздан

_______________________________________________________________

(микрофирма,кичик корхонанинг номи)


белгиланган даромаддан ягона солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказишингизни илтимос қиламиз

Корхона раҳбари


_______________

(имзо)

______________

(ФИО)

Бош бухгалтер


_______________

(имзо)

______________

(ФИО)

200 йил "____" "________________"



М.Ў.





Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва

кичик корхоналар томонидан белгиланган

даромаддан олинадиган ягона солиқни

ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига

4-ИЛОВА

Юридик шахс штампи

_______________________________ туман(шаҳар) давлат солиқ инспекциясига

солиқ органининг штампи ёки қайди

Солиқ тўловчи

_____________________________________

(юридик шахснинг номи)

____________ олинди

         (сана)

Ҳисоб-китоб учун масъул шахс

_____________________________________

(лавозими,ФИО)



СТИР










ХХТУТ






Телефон

____________________________________________

Тўловчининг манзили

____________________________________________

Ҳисоб-китоб рақами

____________________________________________

(банк муассасасининг номи, код)

Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун

белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Савдо шохобчаси жойлашган жой

Умумий фойдалани-ладиган майдон (кв.метрлар-да)

Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган ягона солиқ ставкасининг аниқ миқдори (энг кам ойлик иш ҳақи ҳисобида)

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори (бир ойда)

Сотиладиган маҳсулотнинг турига қараб ставканинг белгиланган миқдорига тузатувчи коэффициент

Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси (сўм) (2-устун х 3-устун х 4-устун х 5-устун)

1

2

3

4

5

6

Чакана савдо соҳасидаги фаолиятни амалга оширишдан олинадиган белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ 200 йил* дан бошлаб _________________________________________________ сўмни ташкил этади. (ёзув билан)

Корхона раҳбари


_______________

(имзо)

______________

(ФИО)

Бош бухгалтер


_______________

(имзо)

______________

(ФИО)

Ушбу ҳисоб-китоб бўйича солиқ тўловчининг шахсий рақамига ҳар ойда __________________________________________________________ сўм

ўтказилади.

Солиқ инспектори


_______________

(имзо)

______________

(ФИО)

-----------------------------------

*) Солиқ ҳисобланадиган сана кўрсатилади.































Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск