Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2012 й. ПҚ-1751-сон "2012/2013 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2012 й.

N ПҚ-1751


2012/2013 ЎҚУВ ЙИЛИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти тармоқларида ва минтақаларида талаб этиладиган ихтисосликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт таркибини модернизациялаш ҳамда диверсификациялаш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларини янада мақбуллаштириш ва унификация қилиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар - олий таълим муассасалари битирувчиларининг потенциал истеъмолчилари иштирокида:

йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар ҳамда магистрларни тайёрлашда реал иқтисодиётнинг тармоқлари ва соҳаларининг амалда таъминланганлиги танқидий ўрганиб чиқилди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли қарори билан тасдиқланган 2011-2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш Дастури параметрларидан келиб чиқиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодиётни таркибий ўзгартириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда тармоқлар ва минтақалар доирасида бакалавриат йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича республиканинг олий таълим муассасаларига 2012/2013 ўқув йилида қабул квоталарига оид таклифлар ишлаб чиқилди.


2. 2012/2013 ўқув йили учун:

бакалаврларни 56 607 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича - 19 340 ва тўлов-контракт асосида - 37 267 нафар миқдорида, 1-иловага* мувофиқ;

магистрларни 6 300 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича - 1 566 ва тўлов-контракт асосида - 4 734 нафар миқдорида, 2-иловага* мувофиқ;

Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимида бакалаврларни тайёрлаш давлат грантлари бўйича 65 нафар ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида - 50 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича - 15 нафар ва тўлов-контракт асосида - 35 нафар қабул қилиш умумий квоталари 3-иловага* мувофиқ белгилансин.


3. 2012/2013 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг янгиланган таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат комиссиясига олий таълим муассасаларига кириш чоғида бакалавриат тайёрлов йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда бакалавриат ва магистратурага қабулнинг белгиланган умумий квоталар доирасида олий таълим муассасаларининг қабул кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли олий таълим муассасалари доирасида бакалавриат ва магистратура бўйича давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида ўринлар квотасини таълим тилларига қараб тақсимлашга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012/2013 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат ва магистратурага қабул қилиш бўйича белгиланган квоталарни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, иш берувчилар билан биргаликда олий таълим муассасалари битирувчилари ўзлари олган билим йўналишига мувофиқ ишга жойлашганликлари устидан тизимли назорат ўтказиб турсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 19-сон, 208-модда
























































Время: 0.1437
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск