ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.1993 й. 144-сон "Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.1993 й.

N 144



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ФУТБОЛНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда футболнинг оммавийлиги ва унга катта қизиқиш борлигини, унинг аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашдаги ва жисмоний тарбияни яхшилашдаги муҳим аҳамиятини, халқаро майдондаги спорт алоқаларини кенгайтиришдаги кенг имкониятларини эътиборга олиб ва уни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида:

1993 йил 10 майга қадар 2000 йилгача футболни ривожлантириш миллий дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига киритсинлар;

1993 йил 1 апрелга қадар республикада барча ёш гуруҳлари бўйича командалар иштирокида футбол мусобақаларини ўтказишнинг ягона тизимини ишлаб чиқсинлар. Оммавий футбол учрашувларини уюштиришга, қобилиятли спортчи ёшларни излашга ва тарбиялашга алоҳида эътибор берсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги билан, шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда 1993 йилда "Пахтакор" командасининг, Ўзбекистондаги бошқа терма ва профессионал футбол командаларининг мақомини тасдиқласин.


3. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди таъсис этилиб, унга Вазирлар Маҳкамасининг заҳира фондидан 100 миллион сўм ажратилсин. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, "Ўзмашпахтагазлама" давлат концернининг, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмасининг, "ТТЗ" ишлаб чиқариш бирлашмасининг, Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг фондни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ташаббуси маъқуллансин ҳамда ажратилган маблағлар республикада футболни ривожлантиришнинг замонавий базасини вужудга келтиришни жадаллаштиришга, Ўзбекистоннинг соғлом ва баркамол фуқароларини тарбиялаб етиштиришдек олижаноб ишга кўмаклашади, деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ўн кун муддат ичида Республика футбол федерацияси билан биргаликда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди низомини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига тақдим этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Республика футбол федерацияси билан биргаликда "Пахтакор" командасининг анъаналарини тиклаш учун зарур чора-тадбирларни кўрсин, командани юқори малакали мутахассислар ва умидбахш футболчилар билан мустаҳкамласин, "Қибрай" ўқув-машқ спорт комплекси асосий база қилиб белгилансин.

1993-1994 йилларда марказий "Пахтакор" стадионини, "Қибрай" ва "Чиғатой" спорт базаларини пухта таъмирлаш амалга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилда пухта таъмирлаш ишлари учун зарур маблағларни ажратсин ва 1994 йилда ҳам шундай ишни кўзда тутсин.

Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш, транспорт ва алоқа мажмуи (ўртоқ Тўлаганов) таъмирлаш ишларини амалга оширишда ёрдам берсин.


7. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси спорт мақсадларига атаб ишлаб чиқариладиган товарларнинг, шу жумладан, футбол кийимлари, тўп ва пойабзалнинг сифати яхшиланишини ҳамда турлари кўпайтирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Республика футбол федерацияси ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда миллий терма футбол командалари учун кийим формасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси:

Республика футбол бўйича олий спорт маҳорати мактабининг "Чиғатой" базасида республика ёшлар ва ўспиринлар командаларининг олимпиада ўйинларига тайёргарлик марказини ташкил этсин;

республика чемпионати ва биринчилиги қатнашчилари - олий ҳамда биринчи уюшма футбол клублари ҳузурида болалар-ўсмирлар спорт мактабларини очсин.


10. Республиканинг барча минтақаларида футболни ривожлантиришга ва бунинг учун вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри футбол федерациялари раисларининг юксак масъулиятига катта аҳамият бериб, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг шу лавозимларга сайланишлари фахрли вазифа деб ҳисоблансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат истиқболни белгилаш ва статистика қўмитаси, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси терма командаларининг халқаро мусобақаларда, чемпионлар соврини, соврин эгаларининг соврини расмий мусобақаларида ва шу даражадаги бошқа беллашувларда қатнашишларига тайёргарлик кўришлари ва иштирок этишлари учун ҳар йили маблағ ажратишни, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валюта ажратишни кўзда тутсинлар.


13. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси терма командалар учун ва халқаро футбол мусобақаларида қатнашувчи командалар учун авиация билетлари расмийлаштирилишини ва сотиб олинишини таъминласин. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг чет эллардаги ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг илтимосига биноан бу командаларни кутиб олишни ва уларнинг транзит қатновини уюштиришда ҳар томонлама ёрдам берсинлар.

14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги терма командаларнинг ва клуб командаларининг аъзолари, шунингдек, айрим мутахассислар, тренерлар ва футболчилар учун чет элга чиқиш рухсатномалари ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин. Чет элга чиқишга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Республика Футбол федерациясининг белгиланган тартибдаги таклифлари асосида рухсатнома бериладиган бўлсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари футбол клубларини спорт соҳасига ихтисослашган малакали шифокорлар ва тиббий ходимлар билан, шунингдек, Ўзбекистон Футбол федерациясининг талабномаларига биноан зарур тиббий ашёлар ва дори-дармонлар билан таъминласинлар.


16. Оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттириш компанияси республикада футбол ҳаракатининг ривожланишини, энг яхши спорт клублари, спорт мактаблари, жисмоний тарбия жамоалари, мутахассислар ва тренерларнинг фаолиятини мунтазам равишда батафсил ёритиб борсинлар, республикада футбол мусобақалари ҳақида юксак савияда шарҳлар тайёрласинлар, "Спорт" газетаси ҳузурида "Ўзбекистонда футбол" ҳафтаномасини чиқариш ташкил этилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари футбол мусобақаларини ўтказиш пайтида жамоат тартибини, томошабинларнинг, мусобақа қатнашчиларининг, ҳакамлар гуруҳларининг хавфсизлигини сақлашни таъминлаш юзасидан қўшимча чораларни амалга оширсинлар.


18. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўртоқ А.М. Муталов зиммасига юклатилсин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов














































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск