Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎЎў /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2012 й. 130-сон "Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2012 й.

N 130




УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Таълим жараёнига ўқитишнинг замонавий услубларини жорий этиш, ўқувчиларда мустақил билим олиш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор билан киритилаётган ўзгартиришлар 2012 йил 2 сентябрдан бошлаб кучга киради.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тасарруфида умумий ўрта таълим мактаблари бўлган вазирликлар ва идоралар 2012/2013 ўқув йилидан бошлаб синф (аудитория) машғулотлари ўртача 5 фоизга камайтирилиши ҳисобига бўшайдиган маблағларнинг ўқув жараёнига ахборот ва бошқа замонавий педагогик технологияларни татбиқ этишни кенгайтириш, компьютер, ўқув-лаборатория синфлари ва ўқув устахоналари учун сарфланадиган материаллар ва бутловчи буюмлар билан таъминлаш бўйича дастурларни, шунингдек умумтаълим мактаблари биноларини жорий таъмирлашни молиялаштиришга йўналтирилишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 15 майдаги

130-сон қарорига

ИЛОВА



Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим

стандартига киритилаётган ўзгартиришлар



"Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг таянч ўқув режаси" бўлими ва унга илова қилинган 1-ва 2-жадваллар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг таянч

ЎҚУВ РЕЖАСИ


Умумий ўрта таълим мактаблари учун таянч ўқув режаси давлат таълим стандартининг таркибий қисми бўлиб, таълим соҳаларини меъёрлашга асос бўладиган давлат ҳужжатидир (жадвал). Таянч ўқув режаси ўқув фани бўйича бериладиган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатларининг энг кам ҳажмдаги миқдорини ифодалайди. У ҳар бир синфда муайян ўқув фани бўйича давлат стандартларига мувофиқ бериладиган таълим мазмунини аниқлашга асос бўлади:

       

Т/р

Ўқув фанлари

Синфлар


Ҳафталик

умумий

соат



1


2

3

4

5

6

7

8

9

Давлат ихтиёридаги соатлар


20

22

24

24

30

32

33

34

35

254


1.

Она тили ва адабиёт


8

8

10

10

9

7

5

5

5

67


2.

Ўзбек тили/рус тили



2

2

2

2

2

2

2

2

16


3.

Хорижий тил






3

3

3

3

3

15


4.

Тарих






2

2

3

3

3

13


5.

Давлат ва ҳуқуқ асослари









1

1

2


6.

Иқтисодий билим асослари









1

1

2


7.

Математика


5

5

5

5

5

5

5

5

5

45


8.

Информатика









1

2

3


9.

Физика







2

2

2

2

8


10.

Кимё








2

2

2

6


11.

Биология






1

2

2

2

2

9


12.

Табииёт ва география


1

1

1

1

1

2

2

2

2

13


13.

Одобнома


1

1

1

1






4


Ватан туйғуси






1

1




2


Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари








1

1

1

3


14.

Мусиқа маданияти


1

1

1

1

1

1

1



7


15.

Тасвирий санъат


1

1

1

1

1

1

1



7


16.

Чизмачилик









1

1

2


17.

Меҳнат


1

1

1

1

2

2

2

1

1

12


18.

Жисмоний тарбия


2

2

2

2

2

2

2

2

2

18



Мактаб ихтиёридаги соатлар


0,5




0,5

0,5

1

0,5

2

5



Умумий соатлар


20,5

22

24

24

30,5

32,5

34

34,5

37

259



Амалий меҳнат машғулоти (кун ҳисобида)






6

6

10

16



".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 20-сон, 217-модда
























Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск