ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.05.2012 й. 2367-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 04.04.2012 й. 53-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 21 майда 2367-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2012 йил 4 апрелдаги

53-сон буйруғига

ИЛОВА



Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан

носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда

техник  кўрикдан  ўтмаган  ёки  тегишли  рухсатномасиз

қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг давлат

рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини

ечиб олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ДЙҲХХ деб юритилади) органлари томонидан техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


техник носоз транспорт воситаси - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган транспорт воситаси;

рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаси - мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган қайта жиҳозланишлар билан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасида акс эттирилмасдан қайта жиҳозланган транспорт воситаси;


белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаси - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаси.

2. Мазкур Низом юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари (бундан буён матнда транспорт воситалари деб юритилади) учун мажбурийдир.



II БОБ. ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ

ЕЧИБ ОЛИШ ШАРТЛАРИ


3. Техник носоз, рухсатномасиз қайта жиҳозланган ёки белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ДЙҲХХ органлари томонидан ечиб олинади.

Ҳаракатланиш жараёнида тўхтатилган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари фақат ушбу транспорт воситалари рухсатномасиз қайта жиҳозланганлиги ёки белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаганлиги ҳолатларида ечиб олинади.


4. Техник носоз транспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3 ёки 4-иловаларига мувофиқ икки нусхада техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилади.

Ҳаракатланиш жараёнида тўхтатилиб, рухсатномасиз қайта жиҳозланган ёки белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган деб топилган транспорт воситаси бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.


5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган далолатномалар (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади), уларни аниқ тузиш вақти кўрсатилган ҳолда (санаси ва соати), ДЙҲХХ органи ходими ҳамда транспорт воситасининг ҳайдовчиси (мулкдор, мулкдорнинг вакили) томонидан имзоланади, бир нусхаси транспорт воситасининг ҳайдовчисига (мулкдорга, мулкдорнинг вакилига) аниқланган техник носозликни ва рухсатномасиз қайта жиҳозланишларни бартараф этиш ёки ўрнатилган тартибда техник кўрикдан ўтказиш учун берилади хамда транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ечиб олинади. Иккинчи нусхаси транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари билан ДЙҲХХ органи ходимида қолдирилади.


6. Техник носоз ёки рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг ҳайдовчиси (мулкдор, мулкдорнинг вакили) томонидан ушбу камчиликлар жойида бартараф этилиши мумкин. Бунда транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ечиб олинмайди.


7. ДЙҲХХ органи ходими томонидан ҳаракатланишда тўхтатилган ва рухсатномасиз қайта жиҳозланган деб топилган транспорт воситасининг ҳайдовчиси (мулкдор, мулкдорнинг вакили) томонидан транспорт воситасининг рухсатномасиз қайта жиҳозланган деб топилишига эътироз бўлган тақдирда, ушбу транспорт воситаси тегишли техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб борилади ҳамда ДЙҲХХ органи ходими ва транспорт воситасининг ҳайдовчиси (мулкдор, мулкдорнинг вакили) иштирокида ўрнатилган тартибда техник кўрикдан ўтказилади. Ушбу транспорт воситаси рухсатномасиз қайта жиҳозланган деб топилса ва аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилмаса, белгиланган тартибда далолатнома тузилиб, транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ечиб олинади.


8. Техник носоз, рухсатномасиз қайта жиҳозланган ёки белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситасининг ҳайдовчисига (мулкдорга, мулкдорнинг вакилига), мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари бундан мустасно, ушбу камчиликларни бартараф этиш жойигача далолатноманинг тузилган вақтидан бошлаб 24 соат мобайнида далолатномага асосан транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларисиз бошқариб боришга рухсат этилади.


9. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ечиб олинган қуйидаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши қатъиян ман этилади:

тормоз тизими ёки руль бошқаруви техник талабларга жавоб бермайдиган;

рухсатномасиз газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган;

қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмаслик шароитида фаралар ва орқа габарит чироқлари ёнмайдиган;

ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ҳайдовчи томонидаги ойна тозалагичи ишламайдиган.


10. Мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари қаттиқ шатакда ёки эвакуатор ёрдамида техника хизмати кўрсатиш станциясига (устахонага) ёхуд юридик шахсларнинг транспорт воситаларини сақлаш жойларига (бундан буён матнда сақлаш жойлари деб юритилади) техник носозликларни бартараф этиш учун олиб борилади. Бунда, руль бошқаруви ёки орқа габарит чироқлари ёнмайдиган транспорт воситалари уларни бартараф этиш жойларига фақатгина эвакуатор ёрдамида олиб борилади.

Транспорт воситасини техника хизмати кўрсатиш станциясига (устахонага) ёки сақлаш жойига олиб бориш учун қилинган харажатлар транспорт воситасининг ҳайдовчиси (мулкдор, мулкдорнинг вакили) томонидан амалга оширилади.


11. Техника хизмати кўрсатиш станцияларига (устахоналарга) олиб келинган транспорт воситасидаги техник носозлик ёки рухсатномасиз қайта жиҳозланишлар ушбу техника хизмати кўрсатиш станциялари (устахоналар) томонидан бартараф этилганда, улар томонидан транспорт воситаси ҳайдовчисига (мулкдорга, мулкдорнинг вакилига) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ транспорт воситасида аниқланган техник носозлик ёки рухсатномасиз қайта жиҳозланишлар бартараф этилганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

Ушбу маълумотнома далолатнома билан бирга транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини қайтариб олиш учун тегишли ДЙҲХХ органларигача ёки сақлаш жойигача транспорт воситасини мазкур маълумотнома тузилган вақтдан бошлаб 24 соат мобайнида давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларисиз бошқариб боришга асос бўлади.

Техник носозликлар ёки рухсатномасиз қайта жиҳозланишлар мустақил равишда бартараф этилганда ва далолатноманинг тузилганидан 24 соатдан ортиқ вақт ўтган тақдирда, ҳайдовчининг (мулкдорнинг, мулкдор вакилининг) мурожаатига кўра ДЙҲХХ органлари томонидан транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларисиз ДЙҲХХ органларигача бошқариб бориш учун далолатноманинг муддати фақат бир марта 24 соатгача бўлган муддатга узайтирилади. Далолатномани узайтириш тўғрисидаги маълумотлар далолатноманинг орқа тарафига ДЙҲХХ органининг ходими томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланган ҳолда киритилади.


12. Далолатноманинг орқа тарафига техника хизмати кўрсатиш станциясининг (устахонанинг) номи ва бошқа реквизитлари, маълумотноманинг тартиб рақами ва берилган вақти (санаси ва соати) қайд этилиб, маълумотномани берган шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр қўйилади.


13. Транспорт воситаларининг ечиб олинган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари, тузилган далолатнома билан бирга камчиликлар аниқланган ҳудуддаги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг техника назорати бўлими (бўлинма)лари, диагностика станциялари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўлим (бўлинма, гуруҳ)ларига топширилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг техника назорати бўлими (бўлинма)лари, диагностика станциялари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари томонидан ўз навбатида 24 соат мобайнида транспорт воситаларининг ечиб олинган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари тузилган далолатномага илова қилинган ҳолда транспорт воситасининг доимий рўйхатга олинган жойи бўйича ДЙҲХХ органларига юборилади. Агар транспорт воситаси бошқа ҳудудда вақтинчалик рўйхатга олинган бўлса, ҳайдовчининг хоҳишига кўра давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ва далолатнома транспорт воситасининг вақтинчалик рўйхатга олинган жойи бўйича ДЙҲХХ органларига юборилади.


14. Бошқа ҳудудлардан келган транспорт воситалари ҳайдовчилари аниқланган рухсатномасиз қайта жиҳозланишларни улар аниқланган ҳудудда бартараф этишлари мумкин. Бунда, ечиб олинган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари транспорт воситасининг доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойи бўйича ДЙҲХХ органларига юборилмайди. Ҳайдовчига (мулкдорга, мулкдорнинг вакилига) ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан бундай имконият борлиги ҳақида тушунтирилади.

Ечиб олинган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари транспорт воситасининг доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойи бўйича ДЙҲХХ органларига юборилмаслиги учун ҳайдовчи далолатномага имзо чекиш вақтида бу ҳақда тегишли маълумот киритади. Бунда, ДЙҲХХ органи ходими ечиб олинган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари қайтариб олинадиган ДЙҲХХ органини далолатномада кўрсатиб ўтади.


15. Аниқланган техник носозликлар ва рухсатномасиз қайта жиҳозланишлар 20 кунгача бўлган муддатда бартараф этилганда, транспорт воситасининг фақат олдин аниқланган техник носозликлар ва рухсатномасиз қайта жиҳозланишлари бартараф этилганлиги текширилади. 20 кундан ортиқ бўлган муддатда бартараф этилган тақдирда транспорт воситасининг техник ҳолатини текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.


16. Аниқланган техник носозликлар ва рухсатномасиз қайта жиҳозланишлари бартараф этилган ҳамда ўрнатилган тартибда техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари транспорт воситасининг ҳайдовчисига (мулкдор, мулкдорнинг вакили) транспорт воситасининг доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойидаги ёхуд мазкур Низомнинг 14-бандига мувофиқ далолатномада кўрсатилган ДЙҲХХ органлари томонидан қайтарилади, бу ҳақда далолатномага белги қўйилади ҳамда транспорт воситасининг ҳайдовчиси (мулкдор, мулкдорнинг вакили) томонидан имзоланади.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Ушбу Низом йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлмайди.


18. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган

транспорт воситалари


1. Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган.


2. Барча турдаги транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномаларида кўрсатилганидан бошқа турга қайта жиҳозланган.


3. Фургон, бортли, тентли ва ўзиағдарар туридаги юк автомобиллари шассисига цистерналар ўрнатилган.


4. Фургон, цистернали, тентли ва ўзиағдарар туридаги юк автомобиллари шассисига бортли кузовлар ўрнатилган.


5. Фургон, цистернали, тентли ва бортли туридаги юк автомобиллари шассисига ўзиағдарар кузовлар ўрнатилган.


6. Цистернали, бортли, тентли ва ўзиағдарар туридаги юк автомобиллари шассисига фургон кузовлар ўрнатилган.


7. Цистернали, бортли, фургон ва ўзиағдарар туридаги юк автомобиллари шассисига тентли кузовлар ўрнатилган.


8. Бортли, ўзиағдарар, тентли, фургон ва цистернали туридаги юк автомобиллари шатакка олувчи транспорт воситалари турига қайта жиҳозланган.


9. Шатакка олувчи транспорт воситалари бортли, ўзиағдарар, фургон, тентли ва цистернали транспорт воситалари турига қайта жиҳозланган.


10. Тиркамаларга цистерна, фургон ёки ечилмайдиган (туширилмайдиган) махсус мосламалар ўрнатилган.


11. Юк автомобилларига ўзи юк кўтарувчи бортлар, чангаклар ва гидрокранлар ўрнатилган.


12. Бортли юк автомобиллари ва икки ўқли бортли тиркамаларнинг борти ўрнига ён тиргаклар ўрнатилган.


13. Юк, енгил транспорт воситалари ёки автобусларга олинмайдиган махсус мосламалар ўрнатилган.


14. Юк автомобиллари шассисига устахона, мебель, озиқ-овқатлар, саноат моллари ва бошқа юкларни ташиш учун фургон-кузовлар ўрнатилган.


15. Юк автомобиллари шассисига одам ташиш мўлжалланган фургон-кузовлар ўрнатилган.


16. Юк автомобиллари, яримтиркама ва тиркамалар контейнер ташувчи турига ўтказилган.


17. Юк автомобиллари, тиркама ва яримтиркамалар кузовларининг ўлчамлари (баландлиги, узунлиги, эни) ўзгартирилган.


18. Автобус ва микроавтобусларнинг ўриндиқлари олиб ташланган ёки ортиқча ўриндиқлар ўрнатилган.


19. Автобус ва микроавтобуслар юк ёки юк-йўловчи турига қайта жиҳозланган.


20. Фургон туридаги транспорт воситалари йўловчи ташиш турига қайта жиҳозланган.


21. Конструкциясида кўзда тутилмаган ностандарт юкхона ўрнатилган.


22. Юк автомобилларининг шассиси (рамаси) пайвандлаш (сварка) йўли билан узайтирилган.


23. Транспорт воситаларининг двигателлари ва кабиналари алмаштирилган.


24. Транспорт воситаларига бошқа русумдаги транспорт воситаларининг олди ёки орқа кўприклар ўрнатилган.


25. Юк автомобилларига қўшимча ёнилғи идиши ўрнатилган.


26. Юк автомобиллари, автобуслар ва микроавтобусларга ўлчамлари ёки унга чекланган оғирлик ушбу транспорт воситасининг турига мос келмайдиган шиналар ўрнатилган.


27. Шаҳарлараро қатнайдиган автобуснинг олдинги ўқига нақши қайта тикланган шина, бошқа ўқига эса иккинчи марта (2-даражали) таъмирлаш йўли билан тикланган шиналар ўрнатилган.


28. Енгил автомобиллар ва автобусларнинг (шаҳарлараро қатнайдиган автобуслардан ташқари) олдинги ўқига иккинчи марта (2-даражали) таъмирлаш йўли билан тикланган шиналар ўрнатилган.


29. Тормоз тизимининг тузилиши ўзгартирилган, ишлаб чиқарган корхона талабига мос келмайдиган ёки бошқа қисмлар ўрнатилган.


30. Тўхтаб туриш тормозининг қулфловчи мосламаси олиб ташланган.


31. Бошқарув қурилмасидаги қисмлар тузилишида кўзда тутилмаган ўзгартиришлар киритилган.


32. Сони, тури, жойлашуви ва ишлаш тартиби транспорт воситасининг тузилиши талабига мос келмайдиган ташқи ёриткичлар ўрнатилган.


33. Ойна тозалагичлари олиб ташланган.


34. Транспорт воситасининг битта ўқига диагонал ва радиал, шунингдек ҳар хил нақшли шиналар ўрнатилган.


35. Ишлаб чиқарилган газларни чиқариб ташлаш трубалари (глушитель) олиб ташланган.


36. Юргизгич тузилишига ўзгартириш киритилган, бошқа турдаги ёнилғида ишлатиш учун қўшимча мослама ва жиҳозлар ўрнатилган.


37. Транспорт воситасининг тузилишида кўзда тутилган орқа томонни кўрсатувчи кўзгу олиб ташланган.


38. Товуш мосламаси (сигнал) олиб ташланган.


39. Фалокат юз берган вақтида чиқиш жойлари маҳкамлаб ташланган.


40. Спидометрлари олиб ташланган.


41. Таркибида кўзда тутилган, ўзи юриб кетганда хавфсизликни таъминловчи орқа буфер, лой тўсгич ва сачратмагичлар бўлмаган.


42. Бошқа турдаги ёки қўшимча рессорлар ўрнатилган.


43. Шатак тиркама бўғими эҳтиёт занжирлар (пўлат арқон) билан жиҳозланмаган.


44. Тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида ва тўла вазни 5 тоннадан ортиқ бўлган автобусларда тисарилишга қарши тиргак (бошмоқ) билан жиҳозланмаган.


45. Мотоциклларда кўзда тутилган оёқ тирагич, эгарида йўловчи учун кўндаланг тутқич олиб ташланган.






Низомга

2-ИЛОВА



Рухсатномасиз қайта жиҳозланган ёки белгиланган

муддатларда техник кўрикдан ўтмаган транспорт

воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш

рақами белгиларини ечиб олиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Тузилган сана: 20__ йил "___" _______________ вақти _____:____ ____________


           (соати, дақиқаси)                   (ҳудуд)

Ушбу далолатнома



томонидан тузилди.

(ДЙҲХХ органи мансабдор шахсининг лавозими, унвони, Ф.И.О.)


1. Транспорт воситасининг маркаси,

модели __________________________


6. Шасси (рама) рақами ___________

_________________________________

2. Тури __________________________

7. Двигатель рақами ______________

_________________________________


3. Ранги _________________________

8. Кузовнинг рақами ______________


4. Ишлаб чиқарилган йили ________

9. Транспорт воситасини қайд этиш

гувоҳномасининг серияси, рақами

___________________


5. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси _________________________


10а*. Газ ёнилғиси тури ___________

_________________________________

         (суюлтирилган газ, сиқилган газ)

10б*. Газ баллони ишлаб чиқарилган

йил ________


10в*. Газ баллони рақами _________

10г*. Газ баллонидан фойдаланиш

муддати ________


10д*. Газ баллони синовдан ўтказилган

сана _____________________

10е*. Газ баллонини навбатдаги синовдан ўтказиш санаси


11. Транспорт воситасининг тегишлилиги


      

     


(юридик шахснинг тўлиқ номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

12. Турган жойи (яшаш жойи)


13**. Қуйидагилар аниқланди:


   

     


              

14. Хулоса



(аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича)

15. Ечиб олинган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари қайтариб

олинадиган ДЙҲХХ органи



(ДЙҲХХ органининг номи, манзили)

ДЙҲХХ органи ходими



(имзо, Ф.И.О.)

Далолатнома нусхасини олдим



(имзо, Ф.И.О., сана, вақт)

*) 10-банд, агар транспорт воситаси газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган бўлса тўлдирилади.

**) 13-бандда Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган қайта жиҳозланишлар ёки белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаганлиги кўрсатилади.






Низомга

3-ИЛОВА



Транспорт воситасида аниқланган

техник носозлик ва рухсатномасиз қайта

жиҳозланишлар бартараф этилганлиги тўғрисида

________-сон М А Ъ Л У М О Т Н О М А


да

(техник хизмат кўрсатиш станциясининг (устахона) номи)



га қарашли

(юридик шахснинг тўлиқ номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


_________________ русумли, ______________ давлат рўйхатидан ўтказиш

            

рақами белгили ___________________ да аниқланган ____________________

                            (транспорт воситасининг тури)

             

(техник носозликлар ва рухсатномасиз қайта жиҳозланишлар)

бартараф этилди.

Раҳбар



(масъул шахснинг имзоси, Ф.И.О.)

20___ йил "___" __________ вақти ___:___              М.Ў.

             

             

Изоҳ. Ушбу маълумотнома далолатнома билан бирга транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини қайтариб олиш учун тегишли ДЙҲХХ органларигача ёки сақлаш жойигача транспорт воситасини мазкур маълумотнома тузилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларисиз бошқариб боришга асос бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 238-модда















































Время: 0.1428
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск