ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Фонд биржаси. Фонд биржасидаги операциялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2012 й. 140-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон Қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2012 й.

N 140



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ФОНД БОЗОРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2012 ЙИЛ 19 МАРТДАГИ ПҚ-1727-СОН

ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Тошкент" республика фонд биржаси" очиқ акциядорлик жамияти, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Давлат-тижорат Халқ банки, "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки ва "Ўзсаноатқурилишбанк" очиқ акциядорлик тижорат банкининг:

"Тошкент" республика фонд биржаси" ўз акциядорларидан акцияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бозор қиймати бўйича сотиб олишини, Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорининг 4-бандида кўрсатилган тижорат банкларидан ташқари (кейинги ўринларда тижорат банклари деб аталади);

"Тошкент" республика фонд биржаси" ўзи сотиб олган акцияларни харажатларни ҳисобга олган ҳолда улар сотиб олинган нарх бўйича мутаносиб асосда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тижорат банкларига сотишини;

Тошкент шаҳар, Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган "Республика биржа марказидан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда РБМ биноси деб аталади) тарзидаги мулкий комплекс Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан "Тошкент" республика фонд биржаси"га берилиши ҳисобига "Тошкент" республика фонд биржаси"нинг устав фонди 45 млрд. сўмгача оширилишини;

"Тошкент" республика фонд биржаси"нинг устав фондидаги Давлат мулки қўмитасига тегишли бўлган акциялар (устав фондининг 75 фоизидан ошадиган қисми бўйича) номинал қиймати бўйича тижорат банкларига сотилишини, акцияларни сотишдан тушган маблағлар фонд бозорини янада ривожлантириш учун, шу жумладан "Энг яхши корпоратив бошқарув", "Энг яхши инвестиция воситачиси" ва "Энг яхши инвестиция консультанти" ҳар йилги танловини ўтказиш учун, шунингдек корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасида халқаро конференциялар, "давра суҳбатлари" ва семинарлар ўтказиш учун "Тошкент" республика фонд биржаси"нинг махсус ҳисоб рақамига мақсадли йўналтирилишини назарда тутадиган таклифларига розилик берилсин. Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамдаги маблағлар фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишган ҳолда сарфланади.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан "Тошкент" республика фонд биржаси"нинг устав фондига бериладиган РБМ биносининг қиймати 44,0 млрд. сўм этиб белгиланганлиги;

"Тошкент" республика фонд биржаси"нинг қарори билан РБМ биносидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари эгаллаб турган хоналар учун ижара тўловининг нуль ставкаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан биргаликда "Тошкент" республика фонд биржаси"нинг устав фонди 45 млрд. сўмгача оширилишини;

қўшимча равишда чиқариладиган акциялар ҳақининг тижорат банклари билан биргаликда тўланишини;

фонд бозори учун умумий суммаси камида 6 млн. АҚШ доллари бўлган Ягона дастурий-техник комплексни етказиб бериш ва жорий этишга "Тошкент" республика фонд биржаси"нинг битта акция кам 25 фоиз миқдоридаги акциялар пакетини айирбошлаш бўйича Корея фонд биржаси билан шартнома тузилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 22 майдаги

140-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорида:


8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


2-илованинг 18-банди иккинчи хатбошисига "савдо ташкилотчилари" сўзларидан кейин "фонд биржаси ва" сўзлари қўшилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Реестрга ёзув рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ўзгартиришлар киритиш учун асослар пайдо бўлгандан кейин уч иш куни мобайнида киритилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат рўйхатидан ўтказиш органининг юридик шахсларнинг давлат реестрига юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги ёзувни киритиш ҳақидаги ёзма тасдиқномаси асосида қимматли қоғозлар чиқаришни Реестрдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 230-модда





















































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск