Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил апрель ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 722-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2012 й. 143-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2012 й.

N 143



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида" 2012 йил 6 январдаги ЎРҚ-319-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 23 майдаги

143-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомда:


а) I бўлимда:

муқаддимадаги ва 5-банддаги "ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банд иккинчи хатбошисининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


б) II бўлимнинг 2, 3-бандлари, 4-банднинг учинчи хатбошиси ва 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) IV бўлимда:


4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


4-банднинг учинчи хатбошиси 4-банднинг иккинчи хатбошиси деб ҳисоблансин;


5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "монополияга қарши орган иштирокида" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) VI бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тармоқнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган коммунал хизматларга нархларни (тарифларни) шакллантириш ва қўллашнинг асосланганлиги устидан назоратни амалга оширсин. Тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, айбдорларга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган санкциялар қўлланилсин".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 2-илованинг "Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари" устунининг ўн учинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама фаолияти, банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузаётган ҳужжатларидан ва уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларидан ўз ваколатлари доирасида ҳимоя қилади".

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартибининг 1-бандидаги "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва" сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда) муқаддимасидаги "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва" сўзлари чиқариб ташлансин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази тўғрисидаги низом 7-бандининг учинчи хатбошисидаги "монополияга қарши қонун ҳужжатларига" сўзлари "рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 55-модда):


а) қарорнинг номидаги, муқаддима ва 1-банддаги "монополияга қарши қонун ҳужжатларини" сўзлари "рақобат" сўзи билан алмаштирилсин;


б) Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:

Низомнинг номидаги "монополияга қарши қонун ҳужжатларини" сўзлари "рақобат" сўзи билан алмаштирилсин;


1 - 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом "Рақобат тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги (кейинги ўринларда матнда "қонун ҳужжатлари бузилганлиги" деб юритилади) тўғрисидаги ишларнинг Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда "монополияга қарши орган" деб юритилади) томонидан кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилайди.

2. Монополияга қарши орган ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жисмоний шахслар томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғайди ва уларни кўриб чиқади";


3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги иш жисмоний шахсга, хўжалик юритувчи субъектга, давлат бошқаруви органига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига нисбатан улар жойлашган жой бўйича тегишли монополияга қарши орган томонидан қўзғатилади.

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг қарори асосида:

ҳудудий органлар ваколатларига тегишли бўлган ишларни ўзи кўриб чиқиши учун қабул қилишга;

ўзининг текшириш ва ўрганиш материалларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ҳудудий органга юборишга ҳақлидир";


5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "таҳлил қилиниши" сўзлари "ўрганиш" сўзи билан алмаштирилсин;


8-банднинг учинчи хатбошисидаги "шунингдек" сўзидан кейин "жисмоний шахс" сўзлари қўшилсин;


11-банднинг иккинчи хатбошисига қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла қўшилсин:

"Ишни кўриб чиқиш бўйича қатнашчиларга ажрим, шунингдек тилхат остида монополияга қарши органда ёки улар жойлашган жой бўйича топширилиши мумкин";


12-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ва мутахассислар" сўзлари "мутахассислар, таржимонлар ва бошқа манфаатдор шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда:

тўртинчи хатбошининг ўзбек тилидаги матни ўзгаришсиз қолади;

бешинчи хатбошидаги "ишнинг" сўзи "ишни кўриб чиқишнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва далил-исботларига эътироз билдириш";


15-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш ариза тушган ёки назорат функциялари ва ўрганишлар амалга оширилиши натижаларига кўра иш қўзғатилган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади. Истисно ҳолларда кўрсатилган муддат узайтирилиши, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин";

иккинчи хатбошига "иш қўзғатилган" сўзларидан кейин "жисмоний шахслар" сўзлари қўшилсин;


17-банднинг иккинчи хатбошисига "мутахассисларнинг" сўзидан кейин "ва бошқа манфаатдор шахсларнинг" сўзлари қўшилсин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Ишни кўриб чиқиш комиссия томонидан қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатилиши мумкин:

қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тасдиқланмаганда;

қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисида унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект тугатилганда ёки жисмоний шахс вафот этганда;

унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект ва жисмоний шахс қонун бузилишини ихтиёрий равишда бартараф этганда;

монополияга қарши орган томонидан кўриб чиқилаётган қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан қарор қабул қилинганда";


21-банддаги "буюртма хат билан, унинг топширилганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан" сўзлари "ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддаги "тўхтатиш" сўзи "тугатиш" сўзи билан алмаштирилсин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Ишни моҳиятига кўра кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия:

қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолати аниқланганлиги ва ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг тегишли чоралари кўрилганлиги тўғрисида;

ишни кўриб чиқиш тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади";


28-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўрсатмада назарда тутилган барча жисмоний шахсларга ёки хўжалик юритувчи субъектларга ёхуд бошқарув органларига нисбатан қонун ҳужжатлари бузилиши бартараф этилмаганда.

Кўрсатмаларни бажаришдан бош тортиш ёки бажармаслик деганда субъект кўрсатмани бажаришдан бош тортиши ёки қисман бажармаслиги ёхуд кўрсатмани ўз вақтида бажармаслиги тушунилади";


29-банднинг биринчи хатбошисидаги "Хўжалик юритувчи субъектлар" сўзлари "Жисмоний шахслар, хўжалик юритувчи субъектлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қарорда ишни кўриб чиқиш давомида аниқланган жиноятлар белгилари бўйича жиноий ишлар қўзғаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун материалларни тегишли органларга жўнатиш ҳақида тавсиялар берилиши мумкин";


33-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"шахс томонидан бажарилиши керак бўлган аниқ хатти-ҳаракатлар (тўхтатиш, бартараф этиш, бундан кейин қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик, асоссиз олинган даромадни истеъмолчиларга қайтариш, дастлабки ҳолатни тиклаш ва бошқалар) ҳамда бажариш муддатлари";


36-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Агар рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган юридик ёки жисмоний шахс жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол бажариш унинг молиявий аҳволини ёмонлаштириши мумкинлигини исбот қилса, монополияга қарши орган ушбу шахсга ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида жаримани кечиктириб ёки ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришга ҳақлидир";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


37-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"37. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари монополияга қарши органнинг қарори (кўрсатмаси)га қўшилмаган тақдирда, қарор (кўрсатма) қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда қарор (кўрсатма)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга ёхуд қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилишга ҳақлидир";


38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"38. Ариза бериш монополияга қарши орган қарори (кўрсатмаси)нинг амал қилишини аризани кўриб чиқиш даврида тўхтатиб туради".

18. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 1-илованинг "Шакллантириш манбаи" устунининг 18-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) "Монополияга қарши қонунчилик" сўзлари "Рақобат" сўзи билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда):


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Рақобат тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарорини бажариш юзасидан, товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополиялар субъектлари фаолиятини давлат томонидан нарх орқали тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


б) Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Қолган товарларга шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) қўлланади";


I бўлимга қуйидаги мазмундаги 5-1-банд қўшилсин:

"5-1. Монополист корхона ёки табиий монополия субъекти декларация қилинган (тасдиқланган) нархни (тарифни) мустақил равишда пасайтириш ҳуқуқига эга. Бунда:

монопол паст нархлар белгилаш мақсадида нархни (тарифни) пасайтиришга йўл қўйилмайди;

нархларни (тарифларни) пасайтириш, кейинчалик нархларни тартибга солувчи органни хабардор қилган ҳолда, барча истеъмолчилар учун бир вақтда амалга оширилади.

Товарларига нархлар давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъект, шунингдек тасдиқланган (келишилган) нархни (тарифни) барча истеъмолчилар учун бир вақтда мустақил равишда пасайтириш ҳуқуқига эга";


8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Нарх (тариф) ҳисоб-китоби товарга тўғри келадиган харажатлар ва соф фойда кўрсаткичлари негизида амалга оширилади ҳамда қуйидагилар бўйича:

нормаланадиган харажатлар бўйича - норматив-техник ҳужжатларни (рецептура, хом ашё ва материаллар, иссиқлик ва электр энергияси, меҳнат ва шу кабиларни сарфлаш нормаларини) ҳамда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва шу кабиларни) ҳисобга олган ҳолда;

нормаланмайдиган харажатлар бўйича - олдинги тўрт чоракнинг ҳисобот кўрсаткичлари таҳлили асосида ва нархларнинг прогноз бўйича ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия ва бошқа ресурсларнинг техник ва технологик нормалари тегишли ваколатли органлар томонидан ушбу ресурсларни энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, нархни (тарифни) ҳисоб-китоб қилиш мақсадида нархларни тартибга солувчи орган томонидан уларнинг ўртача кўрсаткичидан нормаларнинг ушбу диапазони доирасида фойдаланилади";


14-бандда:

биринчи хатбошидаги "Товарга" сўзидан кейин "(иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация ва санитария бўйича тозалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган товардан ташқари)" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"дивидендлар тўлови учун. Ушбу товарга тўғри келадиган дивидендларнинг йиллик суммаси корхона устав фонди (капитали) суммасининг йигирма беш фоизидан ошмайдиган миқдорда белгиланади";


16-бандда:

иккинчи хатбоши биринчи жумласидаги "сиғими" сўзидан кейин "(товарнинг муайян турига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқарувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари)" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Таннархни ҳисоблаш ёки давр харажатларини, молиявий фаолият бўйича харажатларни, солиқлар ва бошқа фойдадан мажбурий тўловлар бўйича харажатларни, монополист корхона ёхуд давлат ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирувчи табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги ҳисобига соф фойда суммасини тақсимлаш тармоқ хусусиятига эга бўлган тақдирда нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) нархларни тартибга солувчи орган томонидан белгиланган тартибда аниқланади";


17-банддаги "хўжалик юритувчи субъект" сўзларидан кейин "(иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация корхоналаридан ташқари)" сўзлари қўшилсин;


18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ҳисоб-китобида ҳисобга олинадиган монополист корхона ва табиий монополия субъекти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисидаги қарорида назарда тутилган истеъмол нархлари индекси кўрсаткичидан кам бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг календарь йил мобайнидаги ўсиш кўрсаткичидан юқори бўлмаган тузатишни ҳисобга олган ҳолда, ходимларнинг амалдаги, бироқ штатдаги чекланган сонидан ортиқ бўлмаган ходимлар сонидан ҳамда амалдаги нарх (тариф)да қабул қилинган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


25-банднинг биринчи хатбошисидаги "бир ҳафта муддатда" сўзлари "бир ой муддатда (табиий монополиялар субъектлари бундан мустасно)" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банднинг иккинчи хатбошисидаги "монополист корхона ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш)нинг бир асл нусхаси ва декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нарх (тариф) ҳисоб-китоби (ушбу Низомга 1-илова) ёки тариф сметаси (ушбу Низомга 10-илова) нархлар (тарифлар) декларация қилинган (тасдиқланган) санадан бошлаб уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга, иккинчи нусхаси - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ва унинг ҳудудий органларига (кейинги ўринларда монополияга қарши давлат органи деб аталади) юборилади, учинчи нусхаси эса нархларни тартибга солувчи органда қолади.

Декларация қилинган (тасдиқланган) нарх даражаси сақлаб қолинган тақдирда, декларация қилинаётган (тасдиқланаётган) нархни (тарифни) ҳисоб-китоб қилиш таркибидаги сарфлар (харажатлар)нинг битта сатри суммаси сарфлар (харажатлар)нинг бошқа тури сатри суммаси ўзгариши ҳисобига ўзгарганда монополист корхона ёки табиий монополия субъекти ушбу ўзгариш тўғрисида, тузатиш киритилган ҳисоб-китобни (ушбу Низомга 1-илова) тақдим этган ҳолда, нархларни тартибга солувчи органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт";


32-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"Нархлари (тарифлари) Ҳукумат қарорларига мувофиқ тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар нархларни тартибга солувчи органда нархлар (тарифлар)ни:

норматив ҳужжат ёки Ҳукумат топшириғи чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда (агар уларда бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса);

нарх (тариф), устама нарх, чекланган рентабеллик ошганда ва тартибга солувчи коэффициент ўзгарганда декларация қилиши (тасдиқлаши, келишиб олиши) шарт";


36-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) уларни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан хўжалик юритувчи субъект томонидан қўлланиш;

тартибга солинадиган нархлар бўйича ёки биржа савдоларида сотиб олинган қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтадан сотилиши тақиқланган ресурсларни қайтадан сотишдан даромадлар олиш";

учинчи - ўн биринчи хатбошилар бешинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


37-банднинг олтинчи хатбошисидаги "йил чораги ҳисоб-китоблари асосида, ишлар мавсумий хусусиятга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун эса -" сўзлари чиқариб ташлансин;


39-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тартибга солинадиган нархлар бўйича ёки биржа савдоларида истеъмолчилар томонидан сотиб олинган, қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтадан сотиш тақиқланган ресурсларни қайтадан сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қайтадан сотишдан сотиб олиш нархи ва қайтадан сотиш нархи ўртасидаги тафовут тарзида олинган даромад давлат монополияга қарши органида очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда махсус транзит ҳисоб рақами деб аталади) олиб қўйилади";


43-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"43. Ушбу Низомнинг 37 - 41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади, ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, махсус транзит ҳисоб рақамига олиб қўйилади, ушбу Низомнинг 48-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ушбу Низомнинг 36-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган хом ашё, материаллар, ёқилғи ва энергиянинг техник ва технологик нормалари оширилиши ҳисобига аниқланган сумма махсус транзит ҳисоб рақамига олиб қўйилади. Бунда ушбу сумма хом ашё, материаллар, ёқилғи ва энергиянинг техник ҳамда технологик нормаларининг амалдаги ошган ҳажмини тегишли хом ашё, материаллар, ёқилғи ёки энергия нархига кўпайтириш йўли билан аниқланади".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 232-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 34-модда




























































Время: 0.1645
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск