Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида Низом (ЎзР ВМ 22.03.1994 й. 153-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 22 мартдаги

153-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Юридик шахслар бирлашмаларини давлат

рўйхатидан ўтказиш ҳақида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасидаги юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутади.

2. Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмалари, шунингдек Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахслар бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар.

Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмаси дейилганда қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар)да жойлашган бирлашма тушунилади.

3. Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлардаги юридик шахслар бирлашмалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят ҳокимликлари адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтадилар.

4. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) юридик шахслар бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза ва белгиланган шаклдаги рўйхатга олиш картаси;

б) таъсис шартномаси ва Устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;

таъсис шартномаси ва устав (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

в) почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;

д) юридик шахслар бирлашмасини рўйхатдан ўтказганлик учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.

5. Юридик шахслар бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Олинган маблағнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказлаштирилган счётига, қолганлари республика (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганда) ёки маҳаллий бюджетга ўтказилади.

Таъсис ҳужжатлари ўзгарганда ёки уларга қўшимчалар киритилганда, шунингдек юридик шахслар бирлашмаси қайта ташкил этилганда қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади, бунинг учун рўйхатдан ўтказганлик учун тўланган сумманинг ярми миқдорида давлат божи ундирилади.

6. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза тақдим этилган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Юридик шахслар бирлашмалари реестри ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

8. Фаолият кўрсатиб турган юридик шахслар бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлган таъсис ҳужжатлари тақдим этилганлиги муносабати билан уни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда, рўйхатга олувчи бу ҳақда ҳисоб-китоб операцияларини тўхтатиш учун маблағ билан таъминловчи банкка маълум қилади. Юридик шахслар бирлашмаларини тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатга олувчи орган сифатида юридик шахслар бирлашмалари томонидан ўзларининг таъсис шартномалари ва уставларига риоя этишлари устидан назоратни амалга оширади. Рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби бузилган тақдирда, шунингдек, юридик шахслар бирлашмалари томонидан таъсис ҳужжатларига риоя қилинмаганда (корхоналарнинг хўжалик фаолиятига аралашиш ва бошқалар) рўйхатга олувчи орган бирлашмадан иқтисодий суд орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима ундириб олишга ҳақлидир.

Жарима бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Бундай даъволар билан иқтисодий судга мурожаат қилишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг органлари давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.

Агар юридик шахслар бирлашмалари улардан жарима ундириб олингандан кейин амалдаги қонун ҳужжатларини бузишни давом эттирса ҳамда таъсис ҳужжатларида белгиланган ваколатлардан четга чиқса, рўйхатга олувчи орган уларни тугатиш тўғрисидаги даъво билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган юридик шахслар бирлашмалари қайта ташкил этилган ёки асосий фаолият турларида ўзгартишлар юз берган тақдирда, улар бир ҳафта муддатда рўйхатдан ўтказган органга қайта рўйхатдан ўтказиб учун ҳужжатларни тақдим этадилар.

11. Ушбу Низом хорижий инвестициялар иштирокида тузилган юридик шахслар бирлашмаларига, шу жумладан, қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар, шунингдек уларнинг таркибий бўлинмалари томонидан ташкил этилаётган хўжалик бирлашмаларига жорий этилмайди.









































Время: 0.1831
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск