Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2012 й. 149-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2012 й.

N 149



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ангрен" махсус индустриал зонасини барпо этиш

тўғрисида" 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармонининг 10-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 30 майдаги

149-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошисига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин: "Ангрен" махсус индустриал зонасида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун ер участкалари ажратиш "Ангрен" махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши қарорлари бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 февралдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ер тўғрисидаги қонунларга, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш бўйича комиссия томонидан Тошкент вилоятида ер участкалари бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Низомнинг амал қилиши "Ангрен" махсус индустриал зонаси таркибига киритилган ер участкаларини беришга татбиқ этилмайди".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 22-сон, 245-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 37-модда











































Время: 0.1877
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск