ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2012 й. ПҚ-1765-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2012 й.

N ПҚ-1765



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ САФИДА МУДДАТЛИ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА

ИМТИЁЗЛАР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қуролли Кучлар қисмлари ва бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларга республика олий ўқув юртларига кириш учун тавсияномалар беришда тегишли тартиб ўрнатиш, шунингдек уларга берилаётган имтиёзларнинг рағбатлантирувчи омилларини кучайтириш мақсадида:


1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларни республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари ажратилади ва улар ушбу кўрсаткичлар доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмларнинг қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб, уч йил мобайнида амал қилади.

2. Вазирлар Маҳкамаси 2012 йилнинг 10 июлигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни, ушбу қарорнинг 1-бандида баён этилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларга республиканинг олий ўқув юртларига кириш учун тавсияномалар бериш чоғида тегишли тартиб ўрнатилиши учун шахсан жавобгар эканликлари, тавсияномалар жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларга, зарур билим даражасига эга бўлган муносиб номзодларгагина берилишини назарда тутишлари кераклиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу ҳужжатдан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ҳ.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 22-сон, 242-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 5-сон, 141-модда








































Время: 0.1331
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск