ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2012 й. 264-ф-сон Фармойиши. Ҳаракат хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

19.04.2012 й.

264-ф




Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:


1. 2012 йил 1 майдан 2012 йил 31 майгача "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" ўтказилсин.

Қуйидагилар мазкур ойликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар кўриш;

транспорт воситалари ва пиёдалар, жумладан, болалар ҳаракати серқатнов бўлган йўллар ва жойларни белгилаш, уларни кўрикдан ўтказиб, аниқланган камчиликлар юзасидан таклифлар тайёрлаш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;

транспорт воситаларининг техник тайёргарлигини яхшилаш;

ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ва бошқа таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидаларини ўқитиш ишларини янада яхшилаш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишга оид қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш;

ойликни ўтказишга кенг жамоатчиликни жалб қилиш.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш комиссияларини тузсинлар;

ойликни самарали ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиб, унда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга дахлдор барча идораларнинг вазифаларини белгиласинлар;

йўл ҳаракати қоидалари бўйича амалий машғулотлар ўтказиладиган болалар автошаҳарчаларини ҳомийлар ёрдамида барпо этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўрсинлар;

жамоат транспорти ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ойлик ўтказилаётгани ҳақидаги реклама ёзувлари, плакатлар жойлаштирилишини таъминласинлар;

ҳар ўн кунда ойликнинг ўтказилишини муҳокама этиб боришни ва унда мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботини эшитишни йўлга қўйсинлар ҳамда жамоатчиликни ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга жалб этсинлар.


3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари:

транспорт воситалари техник ҳолатининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ва ўз ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз амал қилишига оид аҳволни ўрганиб чиқиб, ушбу борадаги ишларни яхшилашга қаратилган тегишли чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

ойликни ташкил этиш, ўтказиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, унда фаол иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларнинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги:

Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”нинг боришини оммавий ахборот воситаларида кенг ва атрофлича ёритиб борсинлар, ойликни тарғиб қилувчи махсус видеоролик тайёрланиб, унинг тадбир давомида мунтазам равишда намойиш этиб борилишини таъминласинлар;

жойларда ойликнинг ўтказилишини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатилишини тарғиб қилиш бўйича биргаликда рейдлар ташкил этсинлар;

мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидаларининг ўрганилишини назорат тартибида текшириб, уларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиласинлар;

Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”ни тарғиб қилувчи плакатлар, буклетлар, тақвимлар ва бошқа кўргазмали воситаларнинг ҳомийларни жалб этган ҳолда ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан чоп этилишини ташкил қилсинлар;

ўзаро ҳамкорликда маҳаллаларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, уларнинг бажарилишин таъминласинлар.


5. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар ойлик давомида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига 2012 йил 5 июнгача ахборот берсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги умумлаштирилган таҳлилий ахборотнинг Вазирлар Маҳкамасига 2012 йилнинг 10 июнигача киритилишини таъминласин.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Зокиров зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ш. Мирзиёев






















Время: 0.1553
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск