Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2012 й. 165-сон "Ижтимоий нафақалар тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда оилаларнинг жами даромадлари янада тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2012 й.

N 165



ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА ОИЛАЛАРНИНГ ЖАМИ ДАРОМАДЛАРИ

ЯНАДА ТЎЛИҚ ҲИСОБГА ОЛИНИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали ижтимоий нафақалар тайинлаш ва тўлашнинг манзиллилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тақдимномаларига кўра нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширилишини таъминласин.


3. Республика "Маҳалла" жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда аҳоли ўртасида эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 7 июндаги

165-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда) иловада:


а) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Аризага тасдиқланган шакл бўйича оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади";


б) 8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Оиланинг нафақага муҳтожлигини аниқлаш учун асос сифатида оиланинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган ўртача ойлик жами даромади миқдори қабул қилинади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳисоб рақамидаги маблағлар миқдоридан ва моддий ёрдамнинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда моддий ёрдам кўрсатиш учун мезонлар ва асосларни мустақил равишда белгилайди. Бунда моддий ёрдам тайинлаш учун оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан кўп бўлмаслиги керак";


в) 22-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида бузиб кўрсатилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланганда, агар ушбу маълумотлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир қилиши мумкин бўлса".

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда) иловада:


а) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги "шунингдек, оиланинг жами даромадини ҳисоблаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланган даврда оила аъзолари олган даромаднинг миқдори" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 13-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) тасдиқланган шакл бўйича оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар";


"г" кичик банд чиқариб ташлансин;


в) 15-банднинг учинчи хатбошидаги "нисбатан кўп" сўзлари "уч юздан ортиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 18-бандда:

биринчи хатбошига "тўғри келадиган" сўзларидан кейин "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


д) 19-бандга қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бунда нафақа тайинлаш учун оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан кўп бўлмаслиги керак";


е) 28-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


ж) қуйидаги мазмундаги 29-1-банд қўшилсин:

"29-1. Оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги ёки бошқа маълумотларнинг ишончлилигини текширишда фуқаролар йиғинининг ёки Нафақа тайинлаш комиссиясининг қарорига таъсир этган бузиб кўрсатилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, асоссиз тўланган пул маблағлари эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳисоб рақамига қайтарилиши керак".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 259-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 40-модда














































Время: 0.1588
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск