ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2012 й. 170-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2012 й.

N 170



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАРНИНГ

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРИГА

МАБЛАҒЛАР      АЖРАТИШНИ      ТАРТИБГА

СОЛИШ  ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ  ТЎҒРИСИДА"

2010 ЙИЛ 2 АПРЕЛДАГИ 62-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 19-бандига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 12 июндаги

170-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан

ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни

тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига

1-иловага киритилаётган ўзгартириш


Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Т/р

Вазирликлар

ва идораларнинг номи


Шакллантириш манбаи


Ажратмалар

миқдори

(фоизларда)


19.

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

Масъул сақловчилардан давлат захиралари билан ишлаш тартибини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган жарималар ва пенялар суммаси*


100

Давлат захираси моддий бойликларини қарзга олишда, шунингдек "Ўздавзахира" қўмитаси томонидан маҳсулотларни янгилаш тартибида (шу жумладан вақти-вақти билан) сотишда ундириладиган қўшимча тўлов**


40

        

*) Давлат захирасининг маҳсулотлари ва товарлари учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (Адлия вазирлигида 1997 йил 2 апрелда 319-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 29, 30, 33, 35, 36, 37-бандларида белгиланган.

**) Давлат захирасининг маҳсулотлари ва товарлари учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (Адлия вазирлигида 1997 йил 2 апрелда 319-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 15-бандида белгиланган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 264-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 42-модда



































Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск