ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2012 й. 171-сон "Болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2012 й.

N 171


БОЛАЛАР УЙЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастури тўғрисида" 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сон қарорини бажариш юзасидан, Болалар уйлари фаолиятини такомиллаштириш, етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларни, психофизик ривожланиши бузилган болаларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда тиббий-ижтимоий кафолатларни таъминлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш, уларни тарбиялаш, жамиятга интеграциялаш, уларга таълим бериш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Болалар уйлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Болалар уйларининг амалдаги штат нормативларини қайта кўриб чиқсин, уларда тарбияланувчи болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш ишлари учун ходимларни, шунингдек педагог ва хизмат кўрсатувчи кичик ходимлар юкламасининг амалдаги ҳисобланган нормалари камайтирилишини назарда тутсин.

Белгилансинки, Болалар уйларининг кўрсатиб ўтилган ходимлари сонининг кўпайтирилиши муносабати билан бюджетнинг қўшимча харажатлари соғлиқни сақлаш муассасаларининг тармоғи ва ўринлар фондини мақбуллаштириш ҳисобига қопланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Болалар уйлари тарбияланувчи болаларини тарбиялаш, таълим бериш, психологик ва интеллектуал ривожлантиришнинг замонавий технологияларини ҳисобга олган ҳолда педагоглар ҳамда тарбиячиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини мунтазам равишда амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Болалар уйларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларда тарбияланувчи болаларга ёрдам бериш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўрсин, шунингдек Болалар уйлари фаолияти юзасидан мунтазам назоратни таъминласин, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама кўмаклашсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 265-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 43-модда


















Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск