Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.03.1996 й. 95-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 13 мартдаги

95-сон қарорига

1-ИЛОВА



Импорт операциялар бўйича контрактларни

ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини

назорат қилиш тўғрисида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келиниши ёки резидентларга хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи барча битишувларга (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) тадбиқ этилади.

2. Валюта маблағларидан фойдаланиш устидан назорат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари асосида амалга оширилади.

5. Импорт килинаётган товарнинг ҳақини тулаш, Марказий банк томонидан бошқача рухсат берилган бўлмаса, фақат импорт қилувчи корхонанинг банкдаги счётидан амалга оширилиши мумкин.


ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАРНИ

БОЖХОНАДА РАСМИЙЛАШТИРИШ

17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тугаллангандан кейин божхона хизмати томонидан тасдиқланган Товарлар келтириш карточкаси (3-илова) импорт қилувчи корхонага берилади.

18. Товар келган кундан бошлаб ўн кун мобайнида импорт қилувчи корхона банкка товарлар келтириш карточка-сини тақдим этади.


КЕЛГАН ТОВАРЛАР УЧУН ХОРИЖИЙ

ВАЛЮТАДАГИ МАБЛАҒЛАРНИ ЎТКАЗИШ


19. Келган товар учун банк томонидан хорижий валютадаги маблағларни ўтказиш учун импорт қилувчи корхона томонидан ҳар бир ўтказиш олдидан товар келганлиги тўғрисида божхона хизматининг банкка топшириладиган тегишли ёзувлари мавжуд бўлган товарлар олиб келиниши карточкаси асос бўлиб ҳисобланади. Бунда импорт контрактлар бўйича аванс тўловлари ваколатли банкка товарлар олиб келиниши карточкаси тақдим этилмасдан амалга оширилади.

20. Банк импорт қилувчи корхонадан олинган тўлов ҳужжатларининг контракт шартларига мувофиклигини текшириб, зарурият бўлганда белгиланган тартибга мувофиқ валюта биржасида хорижий валютани харид қилишга буюртманома беради ва контракт қийматидан ортиқча бўлмаган суммадаги маблағларни ўтказади.

21. Норезидентлар томонидан резидентларга хизмат кўрсатишини назарда тутувчи контрактларга ҳақ тўлаш, тақдим этилган ҳужжатлар (инвойслар, счёт-фактуралар ва бошқалар) асосида амалга оширилади.

22. Импорт қилувчи корхонанинг хорижий валютадаги ўз маблағлари ҳисобига тўлов амалга оширилган битта хорижий шерик билан импорт қилувчи корхона томонидан тузилган иккита ва ундан ортиқ импорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.

23. Импорт контрактлари ваколатли банкдаги ҳисобдан қуйидагича чиқарилади:

1) импорт қилувчининг мурожаати асосида:

дебиторлик ва кредиторлик қарзлар бўлмаганда;

фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво муддати ўтган кредиторлик қарзлари корхона даромадларига кўчирилганда;

контрактлар бўйича йиғмажилдлар бошқа ваколатли банкларга ўтказилганда - йиғмажилдларни қабул қилиш-ўтказиш далолатномаси асосида;

2) контракт банкда ҳисобга қўйилган санадан бошлаб бир йил ўтгач, агар ушбу муддатда тўлов амалга оширилмаган ва товар (иш, хизмат) импорт қилинмаган бўлса;

3) импорт қилувчи корхона тугатилганда.


ТАШҚИ САВДО ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ

25. Товарларнинг республикага келтирилиши ва эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштирилиши, импорт контрактлари бўйича ишларнинг бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши ёки улар учун тўланган пул маблағларининг қайтарилиши таъминланмаганлиги қуйидаги ҳолларда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимотига оид битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда - импорт контрактларида белгиланган товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) муддатлари тугагандан кейин;

бошқа импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кун ўтгандан кейин тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳисобланади.

тўлов амалга оширилган санадан кейин импорт қилувчи корхона томонидан ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисида белгиланган муддатлар мобайнида ваколатли банкка божхона хизматларининг товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилганлиги тўғрисида тегишли белгилари қўйилган карточка, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича эса - инвойслар, счёт-фактуралар, бажарилган ишларнинг далолатномалари тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли банклар импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ўн кун муддатда тегишли ахборот юборадилар.

26. Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва ваколатли банклар мазкур Низом билан уларга юклатилган функцияларни бажариш учун зарур ахборотни айирбошлайдилар.




Низомга

3-ИЛОВА



Товарлар келтириш карточкаси

(декларант томонидан тўлдирилади)

2. Импорт қилувчи корхонанинг номи ___________________________

3. Контрактни ҳисобга олган ваколатли банк _____________________

4. Контракт тартиб рақами _____________________________________

5. ЮБД тартиб рақами _________________________________________

6. Келтирилган товарнинг номи _________________________________

7. Келтирилган товарнинг контракт валютасидаги қиймати ________

____________________________________________________________



Божхона расмийлаштириши

бўйича мутахассис

(декларант)

ф.и.о. __________________  имзо ________________

муҳр ________________

Божхона хизмати

мутахассиси

ф.и.о. __________________  имзо ________________

муҳр ________________





Низомга

ИЛОВА



Импорт контрактини ҳисобга олиш

ва унинг ҳаракатини назорат қилиш

СХЕМАСИ

1.

Импорт қилувчи

1. Импорт контрактни тузиш ва имзолаш.





2. Контрактни ҳисобга қўйиш (муддати - 8 иш соати).

2.

Ваколатли банк



4.

Ваколатли банк

Валюта биржаси

4. Зарурият бўлганда - Ўзбекистон республика валюта биржасида хорижий валюта харид қилиш, аванс тўловини ўтказиш.



5. Божхона хизмати томонидан товар ўз вақтида тушишининг мониторингини амалга ошириш.

5.

Божхона хизмати




6.

Товар келиб тушиши

Товарни сертификатлаш

(мажбурий сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларга нисбатан)

6. Товар келиб тушганда божхона хизмати (божхона пости) Товарлар келтириш карточкасига товар келтирилганлиги тўғрисида белги қўяди.


         

Хорижий валюта харид қилиш зарурияти бўлганда

7.

Ваколатли  банк

Валюта биржаси

7. Зарурият бўлганда - Ўзбекистон республика валюта биржасида хорижий валюта харид қилиш. Тушган товар ҳақини тўлаш.





8.

Ваколатли  банк



8. Товар контрактда ёки қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда келиб тушмаганда божхона солиқ органларига ахборот тақдим этади.



9.

Давлат солиқ қўмитаси

9. Солиқ органлари контракт шартларининг бажарилмаганлиги сабабларини текширадилар ва зарурат бўлганда, белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш чораларини кўрадилар ёки ишни тегишли органларга топширадилар.


10.

Жарима санкциялари

10. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб рақамлари бўйича операциялар улар томонидан жарима санкциялари тўлангунгача тўхтатиб турилади. Операцияларни тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни лигализация қилиш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно.



11.

Тегишли  органлар


11. Жиноят иши қўзғаш.












































Время: 0.1661
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск