Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 09.06.2012 й. 17/4-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.06.2012 й. 1337-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2012 й.

N 1337-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

09.06.2012 й.

N 17/4


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан фермер

хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган

ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2012 йил 2 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 1 мартдаги 563-сон қарори (рўйхат рақами 1337, 2004 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 182-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                           Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан фермер

хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган

ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг бешинчи хатбошисидаги "СФУ (Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси)" деган сўзлар "СИУ (сув истеъмолчилари уюшмалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Давлат солиқ хизматининг маҳаллий (туман) идораси томонидан тасдиқланган" деган сўзлар "туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Берилган кредитлар 13301 - "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар" ва 14301 - "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.".


4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Алоҳида ссуда ҳисобварақлари бўйича берилган кредитлар кредит бўлимининг фармойишига биноан муддатли мажбуриятлар билан расмийлаштирилади, улар тўлиқ сўндирилгунга қадар кредитлаш муддатларига боғлиқ ҳолда 91901 - "Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари", 91905 - "Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари" деб номланган ҳисобварақларида ҳисобга олинади.".


5. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғини ундириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда қарздорлик Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) белгиланган тартибда ундирилади. Кредитларни қайтаришда биринчи навбатда фоизлар ундирилади.".


6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 287-модда



































































Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск