Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Молия вазирининг 28.05.2012 й. 43-сон "Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.06.2012 й. 1922-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.06.2012 й.

N 1922-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.05.2012 й.

N 43


БУЙРУҒИ



"Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган

нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг

махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши

тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2012 йил 26 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда) қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 23 февралдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 1922, 2009 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 135-модда) билан тасдиқланган "Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                                      Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



"Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган

нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг

махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши

тартиби тўғрисида"ги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Пахта толасини чет эл валютасига экспорт қилишда ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда ҚҚС деб юритилади) солинади. Пахта толасини республика ички корхоналарига сотишда 20 фоизли ставка бўйича ҚҚС солинади.

3. Пахта толасининг ички нархи қуйидагича аниқланади:

экспортга сотиш учун мўлжаллангани - ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини ҳисобга олган ҳолда;

республика корхоналарига сотиш учун мўлжаллангани - ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 20 фоизли ставка бўйича.".


2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқ ҳар ойда "Пахтасаноат" ҲАБ томонидан қуйидагича аниқланади:

экспортга сотишда - ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда пахта толасининг ички ва экспортга сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоб-китоби бўйича;

республика ички корхоналарига сотишда - ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда республика корхоналарига пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги ижобий (салбий) фарқнинг ҳисоб-китоби бўйича.".


3. 12 - 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ижобий фарқ суммаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва 50 фоизгача бўлган миқдорда - пахтачилик фермер хўжаликларига кейинчалик бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга йўналтирилган ҳолда кредиторлик қарзини сўндириш учун, қолган қисми - "Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналарининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзини сўндиришга йўналтирилади.

Фермер хўжаликларида Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида, шунингдек хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ташкилотларидан қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда маблағлардан "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзнефтмаҳсулот" АК, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Агротехсервис" МЧЖ, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК, "Ўзмашлизинг" ШК ташкилотларига олдиндан ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.

13. "Пахтасаноат" ҲАБ маблағлар тушишига кўра, 1 иш куни давомида махсус ҳисоб рақамидан Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига маблағларни қуйидагича ўтказади:

кейинчалик бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга йўналтирилган ҳолда кредиторлик қарзини сўндириш учун пахтачилик фермер хўжаликларига йўналтириш учун;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналарининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзини сўндириш учун.

14. Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган "Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналари бўйича ижобий фарқ суммаси "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади.

"Ўзпахтасаноат" уюшмасининг махсус ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар қолган "Пахтасаноат" ҲАБларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорлигини қоплашга пропорционал равишда йўналтирилади.".


4. Илова мазкур ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 1 ва 2-иловалар билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан келишилган.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда

сотилган нархлари ўртасидаги ижобий

фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий

акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб

рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Пахта толасининг ички ва экспортга сотилган

нархлари ўртасидаги ижобий фарқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ йил "__" _________ дан 20___ "__" __________ гача даврда

      

N



Ҳисоб-

фактуранинг

рақами ва

санаси


Миқдори


Сотиш

нархи


Ички

нархи*


Ижобий

фарқ суммаси


1 тоннага


жами

ҳажмга


1

2


3

4

5

6

7

8

1.

"Ўзинтеримпэкс" ТСК















2.

"Ўзмарказимпэкс" ТСК















3.

"Ўзпроммашимпэкс" ТСК















4.

ЎзР ТХБ орқали
















Жами









Олдин ҳисобланган ижобий фарқ суммаси бўйича қарздорлик









Ҳаммаси









Шундан республика корхоналари бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни қоплашга йўналтирилаётган сумма









Махсус ҳисоб рақамга ўтказиладиган сумма








                 

*) Ички нарх = Прейскурант нархи (ҚҚСнинг ноль ставкасида) + Сотиш харажатлари + "Пахтасаноат" ҲАБнинг комиссия харажатлари".






Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда

сотилган нархлари ўртасидаги ижобий

фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий

акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб

рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Республика корхоналарига пахта толасининг

ички ва сотилган нархлари ўртасидаги

ижобий (салбий) фарқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ йил "__" _________ дан 20__ "__" __________ гача даврда

     

N


Ҳисоб-

фактуранинг

рақами ва

санаси


Миқдори


Сотиш

нархи


Ички

нархи*


Ижобий

фарқ суммаси


Салбий

фарқ суммаси


1 тоннага


жами

ҳажмга


1 тоннага


жами

ҳажмга


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

1.

"Ўзинтеримпэкс" ТСК



















2.

"Ўзмарказимпэкс" ТСК



















3.

"Ўзпроммашимпэкс" ТСК



















4.

ЎзР ТХБ орқали




















Жами











Олдин ҳисобланган ижобий фарқ (салбий) суммаси бўйича қарздорлик











Ҳаммаси











Шундан республика корхоналари бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни қоплашга йўналтирилаётган сумма











Махсус ҳисоб рақамга ўтказиладиган сумма










      

*) Ички нарх = Прейскурант нархи (ҚҚСнинг 20 фоиз ставкасида) + Сотиш харажатлари + "Пахтасаноат" ҲАБнинг комиссия харажатлари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 277-модда



















































Время: 0.1332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск