ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчиларга хизмат кўрсатиш. Автовокзаллар. Автомобиллар тўхташ жойлари. Аэровокзаллар. Темирйўл станциялари /

Автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига йўловчилар ва бошқа шахсларни киритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 20.06.2012 й. 2372-сон билан рўйхатга олинган 23.04.2012 й. Ички ишлар вазирлигининг 13-сон, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 20 июнда 2372-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги ва

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлигининг

2012 йил 23 апрелдаги

13 ва 2-сон қарорига

ИЛОВА



Автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига йўловчилар

ва бошқа шахсларни киритиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома автотранспорт воситаларида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳамда автовокзаллар ва автостанциялар объектларини ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш мақсадида йўловчилар ва бошқа шахсларнинг қўл юкини, багажини ва ўзини назоратдан ўтказиш тартибини, шунингдек назоратдан ўтказиш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


автовокзал - йирик шаҳарларнинг халқаро, шаҳарлараро ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича йўловчилар учун хизмат кўрсатишга ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи ходимларни жойлаштиришга мўлжалланган зарурий хизмат, маданий-маиший ва санитария-гигиеник биноларни, йўловчиларни автотранспорт воситаларига чиқариш ва тушириш, шунингдек автотранспорт воситаларини қабул қилиш ва жўнатишга мўлжалланган перронларни, рейслар оралиғида автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун майдончаларни, автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва тозалаш учун постларни, шаҳар, шаҳар атрофи автотранспорт воситалари келиб тўхташи ва йўловчиларнинг туриши учун автовокзал олди майдони, ҳайдовчиларни рейс олди тиббий кўрикдан ўтказиш хонасини ўз ичига қамраб олувчи иншоотлар мажмуаси;


автостанция - автотранспорт воситаларини қабул қилиш ва жўнатиш, йўловчиларни автотранспорт воситаларига чиқариш ва тушириш, уларга хизмат кўрсатиш ва хизмат кўрсатувчи ходимларни жойлаштириш, одатда, шаҳарлараро ва шаҳар атрофи йўналишларида қатновчи йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, санитария-гигиена иншоотлари, рейслар оралиғида автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун мўлжалланган хоналар билан жиҳозланган иншоот;


назоратдан ўтказиш ваколатига эга бўлган шахслар - ички ишлар органларининг ходимлари ҳамда автовокзаллар ва автостанциялар маъмурияти томонидан тайинланган назоратчилар.


2. Автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига йўловчилар ва бошқа шахсларни киритиш назоратдан ўтказиш орқали амалга оширилади.


3. Йўловчилар ва бошқа шахсларга мазкур Йўриқноманинг иловасида назарда тутилган хавфли моддалар ва буюмларни автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига олиб кириш ва уларни автотранспорт воситаларида ташиш тақиқланади.



II БОБ. АВТОВОКЗАЛЛАР ВА АВТОСТАНЦИЯЛАРДА

ЙЎЛОВЧИЛАР ВА БОШҚА ШАХСЛАРГА

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЕТКАЗИШ


4. Автовокзаллар ва автостанциялар маъмурияти автотранспорт воситаларида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар, назорат қилинадиган ҳудудда юриш-туриш қоидалари, назоратдан ўтказиш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни йўловчилар ва бошқа шахсларга тезкорлик билан хабардор қилиш борасидаги ишларни ташкил этади.


5. Йўловчилар ва бошқа шахсларни мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган маълумотлар билан хабардор қилиш борасидаги ишлар:

автовокзаллар ва автостанцияларнинг олди майдонида ўрнатилган кўргазмали маълумотлар, плакатлар, ёриткичли таблолар орқали;

маълумотлар бюросида берилган саволларга жавоб бериш орқали;

радиоузатиш тармоғи орқали амалга оширилади.



III БОБ. ЙЎЛОВЧИЛАР ВА БОШҚА ШАХСЛАРНИ

НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИШ


6. Йўловчилар ва бошқа шахсларнинг қўл юкини, багажини ва ўзини назоратдан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига кирувчи йўловчилар ва бошқа шахслар назоратдан ўтказиш пункти орқали ўтадилар, бу ерда уларга мавжуд металл буюмлар, автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар, шунингдек ташиш учун берилган ўзга шахсларнинг ашёлари (жўнатмалар, бандероллар, тугунлар, пакетлар ва шу кабилар) тўғрисида маълумот бериш таклиф этилади;

назоратдан ўтказилаётган шахсга кийимдаги мавжуд металл буюмларни (портсигар, калитлар, фолгали пачкалардаги сигаретлар, тангалар ва шу кабиларни) назарда тутилган идишга қўйиш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймай навбати билан турғун металл детектор рамкаси орқали ўтиш таклиф этилади, металл буюмлар мавжудлиги тўғрисида сигнал тушган тақдирда, қўлда ишлатиладиган металл детектор қўлланилади, у бўлмаганда эса - белгиланган тартибда шахсий кўздан кечирилади;

ногабарит буюмлар, йўловчилар ва бошқа шахсларнинг қўлидаги устки кийимлар ва ичида нималар борлигини металл детектор билан аниқлаб бўлмайдиган қўл юки ва багажи қўлда кўздан кечирилади;

қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва ушлаш мақсадида кўздан кечирилаётганларнинг паспортга оид маълумотлари танлаб текширилади, шунингдек шубҳали шахслар шахсан кўздан кечирилади;

техник сабабларга кўра турғун металл детектордан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолатда шахсларни, шунингдек уларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш шахсан кўздан кечириб чиқиш йўли билан қўлда ишлатиладиган металл детектор ёрдамида амалга оширилади.

Зарурат бўлганда назоратдан ўтказиш хизмат итларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


7. Юрак фаолиятини рағбатлантирувчи имплантирланган аппаратларга эга бўлган йўловчилар ва бошқа шахслар махсус техник воситалар қўлланилмасдан қўлда ёки шахсан кўздан кечирилади.


8. Йўловчилар ва бошқа шахсларнинг ёнидаги қўл юки ва багажини назоратдан ўтказиш улар иштирокида амалга оширилади.


9. Назоратдан ўтказишдан бош тортган йўловчилар ва бошқа шахслар автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига киритилмайди.


10. Автотранспорт воситаларида уй ҳайвонлари, паррандалар бошқа вакилларини ташийдиган йўловчилар тегишли ветеринария маълумотномаларига, шунингдек улар ташиладиган қафаслар ёки бошқа мосламаларга эга бўлишлари керак.



IV БОБ. ШАХСИЙ КЎЗДАН КЕЧИРИШ


11. Шахсларни танлаб шахсий кўздан кечириш бунинг учун махсус жиҳозланган хоналарда:

тайёрланаётган ноқонуний аралашиш ҳаракати тўғрисида хабар келган;

кўздан кечирилаётган шахсда йўловчилар ва бошқа шахсларга автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар мавжудлиги тўғрисида хабар олинган;

кўздан кечирилаётган шахснинг юк хатида йўловчилар ва бошқа шахсларга автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар аниқланган;

назоратдан ўтказиш ваколатига эга бўлган шахслар томонидан шахсан кузатиш йўли билан кўздан кечирилаётган шахснинг шубҳали ўзини тутиши ва хатти-ҳаракатлари белгилари, балки унинг жиноий ниятларидан далолат берувчи ёки унда йўловчилар ва бошқа шахсларга автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар бўлиши мумкинлиги тўғрисида шубҳа туғдирувчи белгилар аниқланган ҳолларда амалга оширилади.


12. Шахсларни шахсий кўздан кечириш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон) 289-моддасига мувофиқ ва йўловчилар ва бошқа шахсларга автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни аниқлаш учун зарур бўлган доирада амалга оширилади.



V БОБ. НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИШ ВАКОЛАТИГА ЭГА

БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Назоратдан ўтказиш ваколатига эга бўлган шахслар:

назорат қилинадиган ҳудудга кирган йўловчилар ва бошқа шахслардан ушбу Йўриқнома талабларини сўзсиз бажаришни талаб қилиш;

назорат ҳудудига кирган йўловчилар ва бошқа шахсларда назоратдан ўтказиш жараёнида аниқланган йўловчиларнинг автотранспорт воситаларида ташиш тақиқланган қўл юки ва багаж шаклидаги хавфли моддалар ва буюмларни ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб қўйиш баённомаси тузилган ҳолда (нусхаси йўловчининг қўлига берилади) белгиланган тартибда олиб қўйиш;

зарурият бўлганда, ноқонуний аралашиш ҳаракатини ёки бошқа жиноий ҳаракатларни содир этиш ниятидаги шахслар учун характерли бўлган бир қанча ўзини тутиш белгилари бўйича потенциал хавфли шахсларни аниқлаш мақсадида назоратдан ўтказилаётганларни психологик сўров ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот-излаш маълумотлар базалари бўйича шубҳали шахсларни текшириш;

айрим шахслар томонидан қурол-яроғ, патронлар ва ўқларни ташишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;

зарурият бўлганда, назорат қилинадиган бутун ҳудудни кўздан кечириб чиқиш ҳуқуқига эга.


14. Назоратдан ўтказиш ваколатига эга бўлган шахслар:

ушбу Йўриқнома, автовокзаллар ва автостанцияларда йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишга;

назоратдан ўтказилаётган йўловчилар ва бошқа шахсларга нисбатан ҳушёр, эътиборли ва илтифотли муносабатда бўлишга ҳамда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўймасликка;

назоратдан ўтказилаётган йўловчилар ва бошқа шахсларга ўзларида бўлиши мумкин бўлган қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни ихтиёрий равишда кўрсатишни таклиф этишга;

назоратдан ўтказиш сабабли йўловчилар ва бошқа шахсларнинг асоссиз равишда ушланиб қолишига йўл қўймасликка;

қоида бузилишига барҳам берилиши чораларини кўришга;

назоратдан ўтказишдан бош тортган йўловчилар ва бошқа шахсларни назорат қилинадиган ҳудудга киритмасликка;

йўловчиларга автотранспорт воситаларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни аниқлашнинг зарур кўникмаларига эга бўлишга;

табиий ва техноген тусдаги авариялар, ҳалокатлар, ёнғин ёки табиий офатлар юз берган тақдирда жабрланганларни қутқариш ва уларга биринчи ёрдам кўрсатиш, махсус қутқарувчи хизматларни чақириш чораларини кўришга;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузишга мажбурдирлар.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Ушбу Йўриқнома талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Йўриқномага

ИЛОВА



Автовокзаллар ва автостанциялар ҳудудига олиб кириш

ва уларни автотранспорт воситаларида ташиш

тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар

РЎЙХАТИ


1. Тегишли рухсат берилган ҳужжат бўлмаган барча турдаги ўқотар ва тиғли қуроллар:

тўппончалар, револьверлар, сойли милтиқлар, карабинлар, бошқа ўқотар қуроллар ва уларга ўқ-дорилар;

арбалетлар ва сувости ови қуроли, қиличлар, ханжарлар, дудама қиличлар, эгри қиличлар, узун ва оғир қиличлар, тиғлар, қиличсимон найзалар, найзалар, ханжарлар, кортиклар, ханжарчалар, пичоқлар: ҳарбий, десант, фин пичоқлари, пискалар отилиб чиқадиган, қулфланадиган дудама қиличлар.


2. Тегишли рухсат берилган ҳужжат бўлмаган барча турдаги портловчи моддалар ва улар билан тўлдирилган буюмлар, портлатиш воситалари:

ҳар қандай ўрамдаги барча ов порохлари;

ов капсулалари (пистонлари) ва капсула-детонаторлар;

пиротехника воситалари: сигналли ва ёритувчи ракеталар, посадкали шашкалар, тутун чиқарувчи патронлар;

динамит, тол, аммонал, тротил ва бошқа портловчи моддалар.


3. Сиқилган ва суюлтирилган газлар.


4. Тез ёнувчан қаттиқ моддалар:

сув таъсирида иссиқлик ва иссиқ газ чиқарадиган, натижада ўзидан ўзи ёнадиган ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган моддалар: калий, натрий, металли кальций ва уларнинг қотишмалари, кальций, фосфорит ва бошқалар;

оқ, сариқ ва қизил фосфор ҳамда тез ёнувчан қаттиқ моддалар тоифасига тегишли бўлган бошқа барча моддалар;

органик пероксидлар;

донадор ёки парча-парча, қуруқ ёки нам, таркибида камида 25 фоиз сув ёки эритувчи суюқлик бўлган коллоид нитроцеллюлоза;

қуруқ ва нам, таркибида камида 30 фоиз сув ёки эритувчи суюқлик бўлган нитроцеллюлоза.


5. Тегишли рухсатнома берилган ҳужжат бўлмаган барча турдаги заҳарли ва заҳарловчи моддалар:

ҳар қандай идишга жойлаштирилган суюқ ва қаттиқ ҳолатдаги ҳар қандай заҳарли, кучли таъсир қиладиган ва заҳарловчи моддалар;

бруцин;

никотин;

стрихнин;

тетрагидрофурфурил спирти;

этиленгликоль;

симоб;

цианид кислотанинг барча тузлари ва цианид препаратлар;

циклон, цианплав, маргимуш ангидрид ва бошқа кучли таъсир қиладиган, заҳарли, заҳарловчи моддалар.


6. Герметик идишларсиз ва ўрамларсиз ташиладиган ўювчи, бадбўй ва емирувчи моддалар:

кучли ва ноорганик кислоталар: хлорид, сульфат, азот кислоталар ва бошқа кислоталар;

фторли-водород (шишани ўйиш қобилиятига эга бўлган) кислотаси ва бошқа кучли кислоталар ва емирувчи моддалар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 280-модда































Время: 0.1866
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск