ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2012 й. 177-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2012 й.

N 177



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини

рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 20 июндаги

177-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 6-бандига қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд қўшилсин:

"г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига визалар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг илтимосномалари асосида берилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда):

б) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектлар аниқ инвестиция мажбуриятлари остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан "ноль" харид қиймати бўйича сотилсин";


в) 3-банднинг иккинчи хатбошисига "ушбу қарорнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 274-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 45-модда





























Время: 0.1265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск