Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.1995 й. 55-сон "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.1995 й.

N 55



ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКДА ТАШАББУС КЎРСАТИШ

ВА УНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА КЕЧИКТИРИБ

БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида" 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг қоидаларини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республиканинг тижорат банкларига хусусий тадбиркорлик тузилмаларига уларнинг аризалари ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари асосида уч кун муддатда хисоб-китоб счётларини очиш тавсия этилсин.


4. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва корпорациялар билан биргаликда товар ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга уларнинг буюртманомаларига биноан республика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган хом ашё ва материалларни одатда доимий фаолият кўрсатувчи ярмарка, Республика товар-хом ашё биржаси ҳамда "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасининг бошқа улгуржи-воситачилик тузилмалари орқали шартномавий асосда сотилишини таъминласин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарманинг ҳудудий бўлимларини шакллантиришда, ижарага бериш ёки сотиш йўли билан зарур хоналар ажратилишига ҳамда уларнинг унумли ишлаши учун тегишли шарт-шароитлар яратишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


7. Тошкент шаҳар хокимлиги (Тўлаганов) Республика кўчмас мулк ва фонд биржаларини жойлаштириш учун Правда Востока кўчаси, 10-уйда жойлашган собиқ Свердлов номидаги концерт зали биносини ажратсин.

Давлат мулки қўмитаси (Fофуров), "Ўзсувқурилиш" давлат концерни (Ракитин) кўрсатиб ўтилган бинони реконструкция қилишни ниҳоясига етказсинлар.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарларига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 2, 3-модда.



























Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск