Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ички ишлар вазирининг 29.05.2012 й. 82-сон "Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.07.2012 й. 1019-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2012 й.

N 1019-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

29.05.2012 й.

N 82


БУЙРУҒИ


Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган

фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш

ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2012 йил 13 июлдан кучга киради)


"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 37-сон, 375-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 16-сон, 179-модда), 2012 йил 20 апрелдаги 116-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 17-сон, 191-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2001 йил 11 мартдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 1019, 2001 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 6-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                             Б. Матлюбов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган

фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш

ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

биринчи хатбошидаги ", Тошкент шаҳар ва вилоятлар" деган сўзлар "ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги ", Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар" деган сўзлар "ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари) ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиянинг қарори;".


3. 1-иловадаги "ИИББ" аббревиатураси чиқариб ташлансин.


4. 4-иловадаги ", Тошкент шаҳар ва вилоятлар" деган сўзлар "ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 303-модда



















































Время: 0.1584
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск