Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Халк таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўгрисидаги Намунавий низом (АВ томонидан 03.07.2012 й. 2377-сон билан рўйхатга олинган халк таълими вазирининг 13.06.2012 й. 185-сон буйруги билан тасдикланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 3 июлда 2377-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

халқ таълими вазирининг

2012 йил 13 июндаги

185-сон буйруғига

ИЛОВА


Халқ таълими муассасасининг

Васийлик кенгаши тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида"ги, 2004 йил 5 августдаги 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 356-модда) ҳамда 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон "Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) қарорларига мувофиқ, Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган халқ таълими муассасаларига (мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим) (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.


2. Кенгаш ҳар бир таълим муассасасида жамоатчилик асосида таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш ҳамда унга молиявий ва ҳуқуқий соҳаларда кўмаклашиш учун ташкил этилади. Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди.


3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек таълим муассасасининг Устави ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.



II БОБ. КЕНГАШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Кенгашнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

таълим муассасасида ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг тўлақонли таълим-тарбия олишлари учун қулай соғлом муҳитни яратиш;

таълим муассасасининг ўқув ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;

таълим муассасаси ўқувчилари (тарбияланувчилари)нинг ўқиши ва маънавий-маърифий, маданий ҳамда спорт тадбирларида иштирок этишлари учун шарт-шароитларни яхшилашда таълим муассасаси раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш;

таълим муассасасида дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш.


5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

таълим-тарбия ишларини шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширишда, шунингдек ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароитларни яхшилашда таълим муассасасига кўмак ва тавсиялар бериш;

ҳомийлик маблағлари ҳисобидан таълим муассасасининг моддий-техника базасини ривожлантириш, унинг биносини таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштиришга кўмаклашиш;

ҳомийлик маблағларини таълим муассасасида ижодкор ва иқтидорли ўқувчиларни (фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, турли кўрик-танловлар ғолибларини) рағбатлантириш ишларига йўналтириш бўйича таълим муассасаси раҳбариятига тавсиялар бериш;

ўқувчилар (тарбияланувчилар) билан турли оммавий тадбирлар, саёҳатлар, учрашувлар, спорт-соғломлаштирувчи тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда таълим муассасаси раҳбариятига кўмаклашиш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



III БОБ. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ, УНИНГ ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛИШИ


6. Таълим муассасаси раҳбарияти томонидан Кенгашни ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилишидан ўн кун олдин йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида эълон, шунингдек мазкур Низомнинг нусхаси барчанинг танишиб чиқиши учун таълим муассасасида осиб қўйилади.


7. Кенгаш етти кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг ота-оналари (қонуний вакиллари), таълим муассасаси фаолиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган фахрийлар билан ўтказиладиган умумий йиғилишда барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги асосида ташкил этилади. Кенгаш таркиби аъзоларининг сони чекланмайди.

Кенгаш таркибига таълим муассасаси фаолиятига улкан ҳисса қўшиб келаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотларининг вакиллари кириши мумкин.


8. Кенгаш аъзоларининг рўйхати унинг биринчи Умумий йиғилишида тузилади, Кенгаш раиси, унинг ўринбосари ва котиб сайлангандан сўнг Кенгаш қарори билан тасдиқланади.


9. Кенгаш ҳар йили раис, раис ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.

Таълим муассасаси раҳбари, унинг ўринбосарлари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари Кенгаш аъзолари бўлиши мумкин эмас.


10. Кенгаш раиси, унинг ўринбосари ва котиб Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан сайланади.


11. Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари ўз навбатида таълим муассасасининг педагогик кенгаши аъзоси ҳисобланади.


12. Кенгаш котиби Кенгаш ҳужжатларини юритиш ва сақлашни таъминлайди.



IV БОБ. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Кенгаш раиси, унинг ўринбосарини ва котибни сайлаш;

Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;

ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар чоракда таълим муассасаси ҳисобчисининг ҳисоботини эшитиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилаётган ҳомийлик маблағларини белгиланган тартибда таълим муассасасининг ғазначиликда очилган ҳисоб рақамига кирим қилинишини назорат қилиш;

ҳар чоракда Кенгаш раисининг Кенгаш фаолияти юзасидан ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш;

Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини, шунингдек ҳомийлик маблағлари ҳисобига амалга оширилган ишларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

таълим муассасаси ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек педагогик кенгашга тегишли таклиф ва мулоҳазалар киритиш;

якуний давлат аттестацияси жараёнида жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида иштирок этиш;

мактабгача таълим муассасаларида молиявий йил бошлангунга қадар Кенгаш йиғилиши баённомасига асосан тўловлардан озод қилинадиган кам таъминланган оилаларнинг болалари (тарбияланувчилар) рўйхатини тасдиқлашда иштирок этиш;

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Қуйидагилар Кенгашнинг мажбуриятлари ҳисобланади:

ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида педагогик кенгашга ҳисобот тақдим этиш;

таълим муассасасида муаммоли масалалар ечимини топишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиш;

Кенгаш зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.



V БОБ. КЕНГАШ ОРГАНЛАРИ ВА УЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Умумий йиғилиш Кенгашнинг олий бошқарув органи ҳисобланади. Умумий йиғилиш Кенгаш фаолиятининг барча йўналишлари бўйича қарорлар қабул қилади.


15. Умумий йиғилиш ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Умумий йиғилиш унинг аъзоларининг учдан бир қисмининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.


16. Кенгаш котиби умумий йиғилиш ўтказилишидан камида уч кун олдин бу ҳақда барчанинг танишиб чиқиши учун таълим муассасасига кириш жойида эълон осиб қўяди. Умумий йиғилиш чақирилганда Кенгаш котиби унинг барча аъзоларини хабардор қилади.


17. Умумий йиғилишда Кенгаш аъзоларидан ташқари ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг ота-оналари (қонуний вакиллари), таълим муассасаси раҳбари, унинг ўринбосарлари, педагог ходимлар, жамоатчилик вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. Улар йиғилишда муҳокама қилинаётган барча масалалар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.


18. Умумий йиғилиш унинг аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганида қарор қабул қилиш учун ваколатли ҳисобланади. Умумий йиғилишда қарорлар кўпчиликнинг очиқ овоз бериши орқали қабул қилинади. Кенгаш аъзоларининг овозлари тенг келиб қолганда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Таълим муассасасининг педагог ходимлари ва бошқа кузатувчилар овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.


19. Умумий йиғилиш қарори баённома билан расмийлаштирилади ва Кенгаш раиси, унинг ўринбосари, котиб ҳамда аъзолари томонидан имзоланади. Баённомада унинг санаси, йиғилишда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, овоз бериш натижалари ҳамда қабул қилинган якуний қарор кўрсатилади.


20. Кенгаш аъзолари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек Кенгаш томонидан қабул қилинган бошқа қарорлар ва ҳисоботлар уч нусхада қабул қилинади. Унинг бир нусхаси Кенгаш котибида, иккинчиси таълим муассасаси раҳбарида сақланади, учинчиси эса, барчанинг танишиб чиқиши учун ўқитувчилар хонасига осиб қўйилади.


21. Таълим муассасаси томонидан умумий йиғилишни ўтказиш, шунингдек Кенгаш ҳужжатларини сақлаш учун алоҳида хона таълим муассасаларида имкониятдан келиб чиққан ҳолда ажратилади.


22. Таълим муассасасининг раҳбари умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш учун масъулдир.


23. Кенгаш котиби умумий йиғилишни ўтказиш учун зарур ҳужжатларни раиснинг топшириғига кўра тайёрлайди.

Умумий йиғилиш томонидан Кенгашнинг алоҳида фаолият йўналишлари бўйича тегишли комиссиялари тузилиши мумкин.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Таълим муассасасида ўқувчилар (тарбияланувчилар) ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари)дан турли хил сабаблар билан таълим муассасаси раҳбарияти ва бошқа ходимлари (синф раҳбарлари, ўқитувчилар, тарбиячи, тарбиячи-ёрдамчилар ва тўгарак раҳбарлари) томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

Ота-оналар таълим муассасасида пул маблағларининг йиғилиши ҳолатлари ҳақида оғзаки ёки ёзма равишда бевосита Кенгашга мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолат юз берган тақдирда, Кенгаш томонидан Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг раҳбар ходимлари иштирокида муҳокама этилади ҳамда айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.


25. Кенгаш ҳар чоракда таълим муассасасининг умумий ота-оналар йиғилишида ўз фаолияти ва ўқувчилар (тарбияланувчилар)ни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари тўғрисида ҳисобот беради.


26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 302-модда



















































Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск