Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2012 й. 184-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2012 й.

N 184



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ

ПЕНСИЯЛАРИНИ  ТАЙИНЛАШ  ВА  ТЎЛАШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН          НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ  ТАСДИҚЛАШ  ТЎҒРИСИДА"

2011 ЙИЛ 8 СЕНТЯБРДАГИ 252-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сон Қонуни)


"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда янги таҳрирдаги "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш бўйича йўриқномани бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 июндаги

184-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада

такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги

252-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорнинг 1-банди учинчи хатбошисидаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин.


2. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):


2-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"иш ҳақи - шахснинг пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи";


11-банднинг биринчи хатбошисига қуйидаги мазмундаги жумлалар қўшилсин:

"Текшириш тасдиқловчи ҳужжатларни берган ташкилотда ёки архивда амалга оширилади. Текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, у текширувчининг ва ташкилот ёки архив мансабдор шахсининг имзоси, шунингдек ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси ташкилот ёки архивда, иккинчи нусхаси Пенсия жамғармаси бўлимида қолади. Далолатномада тасдиқловчи ҳужжатларнинг ким томонидан берилганлиги ва текшириш вақтида ҳужжатларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумот мажбурий тартибда кўрсатилади";


12 ва 13-бандларнинг учинчи хатбошиларидаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;


14-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"оила аъзосининг вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, у бўлмаган тақдирда - фуқаролик ҳолати далолатномаларидаги ёзувдан кўчирма, ваколатли ташкилотларнинг ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг маълумотномаси)";

еттинчи хатбошидаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;


32-банднинг учинчи хатбошисидаги "илтимос қилиш" сўзлари "талаб қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


38-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Низомнинг 35-банди "д" кичик бандида назарда тутилган давр Қонуннинг 8-моддаси талабларига риоя этган ҳолда иш стажига киритилади";


39-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу бандда назарда тутилган иш стажини имтиёзли ҳисоблаш тартиби Қонун бўйича тайинланадиган пенсияларнинг барча турлари учун қўлланади";


46-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Мазкур Низомнинг ушбу бандида, шунингдек 44-бандида назарда тутилган иш стажини ҳисоблаш тартиби Қонунга мувофиқ пенсиялар тайинлашда қўлланади";


59-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда маълумотномада ишга қабул қилиш тўғрисидаги, иш (лавозим) бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги ва асослари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномасининг тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Маълумотнома ташкилот ёки архив раҳбари, шунингдек маълумотномани тайёрлаган ходим томонидан имзоланади ва маълумотномани берган ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади";


64-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда кўрсатиб ўтилган (тиббиёт муассасалари томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари билан тасдиқланган) давр иш стажига фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда киритилади";


83-банддаги, 84-банднинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 85-банднинг биринчи - тўртинчи хатбошиларидаги ҳамда ва 86-банддаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;


87-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"87. Ушбу Низомнинг 35-банди "д", "е", "ж" ва "з" кичик бандларида кўрсатилган даврлар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўташ вақти, шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмасдан, меҳнатда майибланиш ва касб касаллигига чалиниш оқибатида I ёки II гуруҳ ногирони бўлиб қолган вақт иш ҳақини аниқлашда меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди.

Меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврида ушбу Низомнинг 35-банди "д", "е", "ж" ва "з" кичик бандларида кўрсатилган даврлар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўташ вақти, шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмасдан, меҳнатда майибланиш ва касб касаллигига чалиниш оқибатида I ёки II гуруҳ ногирони бўлиб қолган вақт мавжуд бўлган тақдирда, ушбу даврлар мазкур Низомнинг 35-банди "д", "е", "ж" ва "з" кичик бандларида кўрсатилган даврларга алмаштирилиши керак, муддатли ҳарбий хизматни ўташ вақти, шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмасдан, меҳнатда майибланиш ва касб касаллигига чалиниш оқибатида I ёки II гуруҳ ногирони бўлиб қолган вақт бундан мустасно";


88-банддаги "Амалдаги" ва "амалдаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


89-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"89. I ёки II гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахснинг, шунингдек вафот этган, ногиронлик бошланган ёки вафот этган вақтида бир ойдан кам иш стажига эга бўлган боқувчининг иш ҳақи ишланган кунлар учун иш ҳақи суммасини ишланган кунлар сонига бўлиш ва олинган натижани ушбу ойнинг иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади";


90 ва 91-бандлардаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;


92, 93 ва 94-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"92. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра ўқиш даврида тўланган стипендия иш ҳақига тенглаштирилади.

93. Банд бўлган шахснинг иш ҳақи миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

94. Иш ҳақининг натура шаклидаги қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари миқдорларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


95-банддаги, 96-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;


97-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"97. Ўзбекистон Республикасининг чет элда ишлаган фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаш учун иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


98-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"98. Ой, йил чораги, ярим йиллик, йил якунлари бўйича мукофотлар, шунингдек давр якунлари бўйича тўланадиган тақдирлаш пули, давлат байрамлари ва ишларнинг айрим турларини бажарганлик учун бир марталик мукофотлар, шунингдек шунга ўхшаш бошқа тўловлар (шу жумладан, жамоа хўжаликлари аъзоларига пилла етиштириш бўйича тўловлар ҳамда йиллик иш якунлари бўйича қўшимча тўловлар), суғурта бадаллари тўланиши шарти билан, улар ҳисобланган ой учун иш ҳақи таркибига киритилади.

Ходимга ишдан бўшаганидан кейин тўланган мукофотлар (давр якунлари бўйича тақдирлаш пули ва йиллик иш якунлари бўйича қўшимча тўловлар) меҳнат шартномаси тўхтатилган ой учун иш ҳақи таркибига киритилади";


99 ва 100-бандлардаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;


101-бандда:

"амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Агар ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш стажи беш йилдан кам бўлса, пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи календарь иш ойлари учун қайта ҳисобланган иш ҳақи умумий суммасини ушбу ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади";


102, 103 ва 105-бандлардаги "амалдаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


109-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Бунда ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга (чин етимларга) тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияси миқдори ҳар иккала ота-онанинг умумий иш стажи миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади, яъни пенсия тайинлаш ва талаб этиладигандан ортиқ стаж учун пенсияни ошириш ҳар иккала ота-онанинг умумий иш стажи миқдори бўйича амалга оширилади.

Агар ота-онадан бирининг иш стажи ва иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси миқдори ҳар иккала ота-онанинг умумий иш стажи ва иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси миқдоридан кўп бўлса, у ҳолда, чин етим мақомини сақлаб қолган ҳолда, мурожаат этганнинг хоҳиши бўйича ота-онадан бирининг иш стажи ва иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган пенсиянинг энг кўп миқдори тайинланади";


114-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Фахрий унвон учун қўшимча тўлов, пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади";


115-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"115. Бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан, илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилдини ҳисобга қабул қилиб олишда, унинг бошқа давлатда пенсия олганлигидан қатъи назар, пенсия миқдори ҳисобга қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилинган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳисобланади";


122-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқини аниқлашда вафот этган боқувчи оиласининг ногиронликнинг III гуруҳига эга бўлган аъзолари вафот этган боқувчи оиласининг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари жумласига киритилмайди.

Агар вафот этганнинг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки неваралари парвариши билан улар уч ёшга тўлгунгача банд бўлган оила аъзоларидан бири пенсия турларидан биттасини олувчи бўлса, у ҳолда унинг хоҳиши бўйича Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ фақат пенсиянинг битта тури тайинланади.

Боқувчисининг вафотидан кейин туғилган болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси ушбу пенсияга ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, пенсия тайинлаш учун биринчи марта мурожаат қилинганда, боқувчи вафот этган кундан бошлаб 6 ойдан кечикмай тайинланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади";


129-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Стаж тўлиқ бўлмагандаги пенсия миқдори Қонунда белгиланган миқдорлардан паст бўлиши мумкин эмас";


136-банднинг иккинчи хатбошисидаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;


137-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Ёшга доир пенсияни ногиронлик пенсиясига ўтказишда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди ҳамда ногиронлик пенсиясини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи илгари ёшга доир пенсияни тайинлашдан олдинги ишнинг охирги ўн йилидан келиб чиққан ҳолда, ногиронлик пенсиясини тайинлаш вақтида амалда бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ва иш стажини ҳисоблаш шартлари қўлланган ҳолда аниқланади.

Илгари шахснинг ёшига доир тайинланган пенсияни пенсияларнинг бошқа турларидан биттаси бўйича тўловнинг тўхтатилиши муносабати билан тиклашда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди ва пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ёшга доир илгари тайинланган пенсиядан олдинги ишнинг охирги ўн йилидан келиб чиққан ҳолда, тиклаш вақтида амалда бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ва иш стажини ҳисоблаш шартлари қўлланган ҳолда аниқланади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтказишда пенсия миқдорини ҳисоблаш Қонуннинг 34-моддаси шартларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади, иш стажи эса умумий тартибда, учувчилар ва синовчи учувчилар таркибидаги ходимларга пенсиялар тайинлаш учун узоқ муддатли хизмат муддатларини ҳисоблаш тартибида назарда тутилган шартлар ва нормалар қўлланмасдан ҳисоблаб чиқилади (ушбу Низомга 4-илова)";


142-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 154-банддаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;


155-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Илгари боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган болага иккинчи ота-онанинг вафоти муносабати билан пенсия миқдорини иккинчи боқувчининг пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун мурожаат қилинган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияни ҳисоблаш тартиби қўлланган ҳолда амалга оширилади.

Пенсионер томонидан пенсия тайинлангунгача эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча ҳужжатларнинг тақдим этилиши муносабати билан пенсияни қайта ҳисоблаб чиқишда қайта ҳисоблаш вақтида амалда бўлган иш стажи ва иш ҳақини аниқлаш тартиби қўлланади, бунда пенсияни қайта ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи тўланадиган пенсияни тайинлашдан олдинги ишнинг охирги ўн йилидан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


159-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Бунда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлаётган пенсионерга пенсия тўлаш ишлаётган пенсионерлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ташкилот раҳбари пенсияни тайинлаган Пенсия жамғармасининг тегишли, бўлимига пенсионер ишга қабул қилинганлиги тўғрисида (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлиги тўғрисида) беш кун муддатда хабар қилиши, шунингдек ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома нусхасини) тақдим этиши шарт";


161-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Пенсионер соғлиғининг ҳолати ва яшаш фаолиятининг чекланганлиги даражаси ўзгарганда, ТМЭКнинг асоссиз қарори ҳолатлари аниқланганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилигини текширишларда, шунингдек агар ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилган бўлса, пенсионер белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш учун келмаган тақдирда пенсияни тўлаш тўхтатиб қўйилади ва у фақат фуқаро ТМЭКга янгидан мурожаат қилган ва I ёки II гуруҳ ногирони деб эътироф этилган кундан бошлаб тикланиши мумкин";


167-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"167. Пенсионернинг доимий пропискаси бўлмаса ва у фақат вақтинча прописка қилинган бўлса (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олинмаган бўлса), пенсия вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга пенсия яшаш ҳужжати амал қиладиган муддат давомида тўланади";


172-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Пенсионернинг суд ҳукми бўйича қамоқ жойларида бўлган вақти учун пенсия тўланмайди. Пенсионер озод бўлгандан кейин пенсияни тўлаш Пенсия жамғармаси бўлимига ариза берилган кундан бошлаб тикланади";


175-банднинг иккинчи хатбошисида ўзбек тилидаги матн ўзгаришсиз қолади;


177-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади";


201-банддаги, 12 ва 13-иловаларнинг номидаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин.


3. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган амалдаги иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда (2-илова):


Низомнинг номидаги, 1 - 3-бандлардаги, 4-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 5-банддаги, 8-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 9-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 11-банддаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;


12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Пенсия миқдори иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинган санада қайта ҳисоблаб чиқилади:

пенсионер томонидан пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган (иш стажи ёки иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа) қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда;

пенсиянинг бир тури пенсиянинг бошқа турига ўтказилганда;

бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан, илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилди ҳисобга қабул қилиб олинганда, у пенсияни бошқа давлатда олганлиги ҳолатидан қатъи назар;

битта боқувчининг вафоти муносабати билан боқувчисини йўқотганлик пенсияси олаётган шахсга иккинчи боқувчисининг вафоти муносабати билан чин етим сифатида боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилганда.

Бунда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда тайинланган (қайта ҳисоблаб чиқилган) пенсия пенсионер томонидан пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган (иш стажи ёки иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа) қўшимча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда пенсияни тайинлашда (қайта ҳисоблаб чиқишда) дастлаб аниқланган энг кам иш ҳақининг ўртача ойлик миқдорини ҳисоблаб чиқиш асос қилиб олинган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ мутаносиб равишда пенсия миқдорини оширган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.

13. 2011 йил 1 октябргача ва ундан кейин тайинланган пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи қуйидаги ҳолларда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилмайди:

I ва II гуруҳлар ногиронларининг ногиронлик гуруҳи ўзгарганда ёки уларга пенсиялар тўлаш муддати узайтирилганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган оила аъзолари сони ўзгарганда;

фахрий унвонлар учун пенсияга устама ҳақ ва қўшимча тўловлар белгиланганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчига улуш ажратилганда;

илгари тўхтатиб қўйилган пенсияларни тўлаш тикланганда;

пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кетганда.

Бунда охирги марта 2011 йил 1 октябргача қайта ҳисоблаб чиқилган пенсиялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан оширишларни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади";


14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги ҳамда 17-банддаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин;


Низомга 2-илованинг номидаги, 3-банднинг биринчи хатбошисидаги ва жадвалидаги "амалдаги" сўзи чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 294-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 47-модда






















































Время: 0.2280
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск