ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.07.2012 й. 190-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 2 июлдаги

190-сон қарорига

ИЛОВА



Дала шароитларидаги ишларда банд

бўлган ходимларга дала устамаси

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом дала шароитларида геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш, илмий-тадқиқот ишларини ҳамда бошқа ишларни бажарадиган ташкилотлар (корхоналар) ходимларига дала устамаси тўлашнинг умумий тартибини ва миқдорларини белгилайди.


2. Ходимларга дала устамаси ишловчиларнинг вақтинча ноқулай меҳнат ва маиший шароитлар сабабли дала шароитларидаги ишларни бажариш, шунингдек ишлаб чиқариш объектларининг аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашганлиги билан боғлиқ ортиқча харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида тўланади.


3. Қуйидаги ходимлар дала устамаси олиш ҳуқуқига эга:

а) дала шароитларида ишловчилар ва дала ишлари амалга оширилаётган жойларда яшовчилар;

б) ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш ва бошқа ташкилотлар (корхоналар)га бевосита уларнинг базавий дала шаҳарчаларида хизмат кўрсатиш учун махсус ташкил этилган мактаблар, тиббиёт, маданий-маърифий, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа ёрдамчи бўлинмалар ходимлари.


4. Дала устамаси ходимларга, эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан қатъи назар, дала устамаси ҳисоблаб ёзиладиган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан миқдорларда (коэффициентларда), бироқ ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 бараваридан ортиқ бўлмаган ҳолда қуйидаги миқдорларда тўланади:

а) кунига 0,053 - дала шароитларида бевосита дала ишлари амалга ошириладиган объектларда ишлаганда;

б) кунига 0,011 - мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар (корхоналар)нинг базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда.

4-1. Археологик тадқиқотлар ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ташкилотларда дала устамаси археологик илмий-тадқиқот ишларини бажарадиган илмий ходимларга, эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан қатъи назар, дала устамаси ҳисоблаб ёзиладиган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан (коэффициентларда), бироқ ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан ортиқ бўлмаган қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:

а) кунига 0,3 - дала шароитларида бевосита дала ишлари амалга ошириладиган объектларда ишлаганда;

б) кунига 0,11 - базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда.

4-2. Археологик тадқиқотлар ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ташкилотларда дала шароитларида мавсумий ёлланадиган "ер қазувчи" ишчиларнинг иш ҳақи миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан (коэффициентларда), бироқ ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваридан ортиқ бўлмаган қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:

а) кунига 0,35 - ҳафтада 5 кун ишлаганда;

б) кунига 0,31 - ҳафтада 6 кун ишлаганда.

5. Ўз ходимларига дала устамаси тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхати мансублиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан, вазирликлар ва идоралар таркибига кирмайдиган ташкилотлар (корхоналар) томонидан эса - мустақил равишда (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда) тасдиқланади.


6. Дала ишларига юборилаётган ходимларга дала устамаси тўлаш ташкилот (корхона) бўйича тегишли буйруқ билан белгиланади.


7. Дала устамаси дала ишлари амалга оширилаётган жойда ҳақиқатда бўлинган календарь кунлар учун тўланади.


8. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган миқдорлардаги дала устамаси ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди ва Солиқ кодексига мувофиқ ходимнинг даромади сифатида ҳисобланмайди.


9. Дала устамаси тўлаш ходим дала ишлари олиб борилаётган жойда ёки базавий дала шаҳарчасида бўлган қуйидаги ҳолатларда сақланиб қолади:

а) вақтинчалик ишга лаёқатсиз бўлган даврда;

б) давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида.


10. Дала устамаси:

а) ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб келиш имкониятига эга бўлган барча тоифадаги ходимларга;

б) ҳар йилги меҳнат таътилида бўлинган вақт учун тўланмайди.


11. Ходим хизмат сафарига юборилганда дала устамаси тўлаш тўхтатилади. Бундай ҳолатларда харажатлар ўрнини қоплаш хизмат сафарлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


12. Ташкилотлар (корхоналар)нинг жамоа шартномаларида, жамоа келишувларида ва меҳнат шартномаларида дала устамаси ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган миқдорлардан ортиқ миқдорда назарда тутилиши мумкин, уни тўлаш бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига амалга оширилади. Ташкилот (корхона)лар дала устамасини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдилар.


13. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан дала устамаси тўлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


14. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган нормалардан ортиқ миқдорда тўланадиган дала устамаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадлари деб ҳисобланади ва улардан солиқ олинади.


15. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 297-модда
























Время: 0.2158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск