Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.1995 й. 96-сон "Чорвалчиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.1995 й.

N 96



ЧОРВАЛЧИЛИКДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ

ДАВОМ ЭТТИРИШ ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонини бажариш ҳамда чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар хокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 1995 йил охиригача, қонунчиликда белгиланган тартибда, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилмаган хўжаликлар чорвачилик фермаларининг хусусийлаштирилишини таъминласинлар.

2. Чорвачилик фермаларини хусусийлаштиришни амалга ошириш учун тегишли хўжаликларда туман хокимликлари, хўжаликлар, қишлоқ хўжалиги органлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда махсус комиссиялар тузилсин.


3. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

- чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов-ким ошди савдоси асосида сотиш;

- ер майдонларини умрбод эгалик қилиш учун янги мулкдорларга сотиш;

- чорва моллари ва бошқа мулклар қийматини тўлаш муддатини узайтириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган фермаларга чорва озуқаси етиштириш учун, ҳар бир хўжаликнинг аниқ табий-иқтисодий ҳудудларини ва ер ресурсларини ҳисобга олган ҳолда, шартли ҳар бош мол ҳисобига Андижон, Фарғона, Наманган,  Тошкент, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 0,3 гектардан, Қорақалпоғистон Республикасида ва бошқа вилоятларда 0,45 гектардан суғориладиган ерлар, лалми ерларда эса 2 гектардан ер ажратсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳоқимликлари чорвачилик фермаларини хусусийлаштиришда янги мулкдорларнинг улуш қўшиб қатнашишлари асосида мавжуд коммуникациялар, озуқа цехлари, транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникаси негизида ширкатлар ташкил этишни назарда тутсинлар.

Хусусийлаштирилган фермаларга 1995 йилда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси лимитлари ҳисобига давлат ресурсларидан пахта шроти ажратиш бўйича топшириқ, 2-иловага мувофиқ; тасдиқлансин.

6. Хусусийлаштирилган фермалар, фермер ва деҳқон хўжаликларидаги мақсулдор моллар подасини мунтазам янгилаб бориш мақсадида наслчилик заводлари ва хўжаликларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ, тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар хокимликлари, республиканинг манфаатдор ташкилотлари билан келишган ҳолда, икки ҳафта муддатда, ихтисослаштирилган наслчилик хўжаликлари рўйхатини аниқласин ва тасдиқласин хамда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида янги наслчилик заводлари ва хўжаликлари ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

- чорва наслчилигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уни Давлат ресурсларидан омихта ем билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича давлат инспекцияси ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоқистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари чорвачиликда зооветеринария пунктлари ва техник сервис станциялари тармоғини ривожлантиришни ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни таъминласинлар.

9. "Ўзгўштсутсаноат" ва "Ўзбексавдо" давлат уюшмалари, бошқа тайёрлов ташкилотлари фермерлар, хўжаликлар ва аҳолидан чорвачилик маҳсулотларини тузилган шартномалар бўйича бевосита жойнинг ўзида қабул қилиб олишни амалга оширсинлар.


10. "Ўздавнефтмақсулот" бирлашмаси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги хусусийлаштирилган чорвачилик фермалари ва фермер хўжаликлари эҳтиёжлари учун 1995 йилда вазирлик фондидан ёнилғи-мойлаш материалларини 4-иловага мувофиқ  миқдорларда ажратсинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маҳсулот етиштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уни янада кўпайтиришни таъминлаш мақсадида бир ой муддатда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хусусийлаштирилган фермалар, фермер хўжаликлари ва аҳолидан солиқ олишми такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсинлар.

12. Белгилаб қўйилсинки, хусусийлаштирилган фермаларни, фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки ва унинг жойлардаги муассасалари фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланади.

13. Давлат мулки қўмитаси кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғармадан фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.

14. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда аҳоли хўжаликлари ва фермер хўжаликларидаги чорва молларини ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни статистик ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 24 мартдаги

96-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хусусийлаштирилган чорвачилик

фермаларига ер ажратиш бўйича

ТОПШИРИҚ


Шартли мол боши

сони, жами минг бош


Шартли мол бошига

ер нормативи, гектар


Жами

ажратлаётган

ер, минг гектар


Қорақалпоғистон Республикаси


29,6

0,45

13,3

Вилоятлар:





Андижон


39,0

0,30

11,7

Бухоро


7,1

0,45

3,2

Жиззах


3,5

0,45

1,6

Қашқадарё


11,6

0,45

5,2

Навоий


4,3

0,45

1,9

Наманган


40,4

0,30

12,1

Самарканд


33,5

0,30

10,1

Сурхондарё


61,2

0,45

27,5

Сирдарё


21,2

0,45

9,5

Тошкент


51,8

0,30

15,5

Фарғона


80,5

0,30

24,2

Хоразм


28,8

0,30

8,6





Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 24 мартдаги

96-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хусусийлаштирилган фермаларга 1995 йилда

давлат ресурсларидан пахта шроти ажратиш бўйича

ТОПШИРИҚ

тонна

Миқдори


Қорақалпоғистон Республикаси


6833

вилоятлар:



Андижон


8358

Бухоро


6828

Жиззах


7508

Қашқадарё


7212

Навоий


5021

Наманган


8283

Самарқанд


8472

Сурхондарё


7325

Сирдарё


9404

Тошкент


14117

Фарғона


12086

Хоразм


5648

Жами:


107096





Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 24 мартдаги

96-сон қарорига

3-ИЛОВА



Наслчилик заводлари ва қорамол хўжаликлари

РЎЙХАТИ

Хўжаликлар номи


Туманлар


НАСЛЧИЛИК ЗАВОДЛАРИ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

"Савай" ширкат хўжалиги


Қўрғонтепа

"Пойтуқ" ширкат хўжалиги


Избоскан

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

"Янгиобод" ширкат хўжалиги


Сайхунобод

"Малик" ширкат хўжалиги


Сирдарё

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

"Политотдел" жамоа хўжалиги


Юқори Чирчиқ

Чорвачилик илмий-тадқиқот институтининг "қизил шалола" экспериментал хўжалиги


Қибрай

НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

Мирзааҳмедов номидаги ширкат хўжалиги


Комсомолобод

Охунбобоев номидаги ширкат хўжалиги


Марҳамат

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

А. Усанов номидаги ширкат хўжалиги


Бахмал

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

"Кўқай" жамоа хўжалиги


Учқўрғон

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

"Боёвут-3" ширкат хўжалиги


Боёвут

"Гулистон" ширкат хўжалиги


Сайхунобод

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба хўжалиги


Қибрай

Мудофаа вазирлигининг "Тошкент" наслчилик хўжалиги


Зангиота

"Ўзбекистон" жамоа хўжалиги


Тошкент

Қ. Абдуллаев номидаги жамоа хўжалиги


Тошкент

А. Яссавий номидаги жамоа хўжалиги


Юқори Чирчиқ

"Гулистон" жамоа хўжалиги


Юқори Чирчиқ

"Ўзбекистон" жамоа хўжалиги


қуйи Чирчиқ

"Чиноз" жамоа хўжалиги


Чиноз

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Махтумқули номидаги жамоа хўжалиги


Шовот





Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 24 мартдаги

96-сон қарорига

4-ИЛОВА



Хусусийлаштирилган чорвачилик

фермалари ва деҳқон (фермер) хўжаликларининг

эҳтиёжлари учун 1995 йилда ажратиладиган

ёнилғи-мойлаш материаллари

МИҚДОРЛАРИ


Автобензин

(минг тонна)


Дизел ёқилгиси

(минг тонна)


Қорақалпоғистон Республикаси


6,0

25,0

вилоятлар:




Андижон


5,0

15,0

Бухоро


5,0

20,0

Жиззах


5,0

23,0

Қашқадарё


5,5

27,0

Навоий


2,0

9,0

Наманган


5,0

20,0

Самархондарё


4,0

17,0

Сурхондарё


5,0

20,0

Сирдарё


4,0

17,0

Тошкент


6,0

25,0

Фарғона


5,0

20,0

Хоразм


2,5

12,0

Жами:


60,0

250,0

                













































Время: 0.1612
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск