Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2012 й. 196-сон "Жиззах вилоятида портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2012 й.

N 196



"ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ПОРТЛАНДЦЕМЕНТ

ВА ОҚ ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ички ва ташқи бозорларда талаб барқарор бўлган замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришни таъминлаш, шунингдек янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти ва "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясининг ҳар йили 350,0 минг тонна оқ цемент (ёки 760,0 минг тонна кулранг цемент) ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган "Жиззах вилоятида портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида:

"Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти билан "DAL TEKNIK MAKINA TICARET VE SANAYI A.S." (Туркия) компанияси ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича технологик қисмнинг ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш, асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва шеф-монтаж қилиш, фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан умумий суммаси 97,6 млн. АҚШ доллари бўлган қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш юзасидан контракт тузиш тўғрисидаги битимга эришилганлиги;

"Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти томонидан умумий суммаси 16,6 млн. АҚШ доллари бўлган карьерни фойдаланишга тайёрлаш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуриш ва бошқа харажатлар амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар умумий ҳисобланган қиймати 114,2 млн. АҚШ доллари бўлган "Жиззах вилоятида портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

"Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари, шу жумладан, 40 млн. АҚШ доллари миқдоридаги махсус инвестиция ҳисоб рақамлари маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 74,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги, 8 йил муддатга, шу жумладан 3 йилдан иборат имтиёзли даврга, йилига 3,0 фоиз ставка, шу жумладан, қайта молиялаштирувчи банкнинг 1,0 миқдоридаги йиллик фоиз маржаси билан берилаётган, "Ипотека-банк" АТИБ орқали қайта молиялаштириладиган кредит маблағлари.


4. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини тўлашнинг прогноз жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки:

"Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти - кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш, кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан масъул бўлган қарз олувчи ва ижро этувчи орган;

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" институти - лойиҳани амалга ошириш доирасида бош лойиҳаловчи ҳисобланади;

жалб этилаётган кредитни тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари, шу жумладан, махсус инвестиция ҳисоб рақамлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига "Ипотека-банк" АТИБга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити юзасидан "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатини белгиланган тартибда бериш ваколати берилсин.


7. "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини уч ой муддатда таъминласин.


8. Истисно тариқасида, "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамиятига, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ва "Ипотека-банк" АТИБга:

лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқишни лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиққан ҳолда бир босқичли тартибда амалга оширишга;

лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши тасдиқлангунгача узоқ муддатда тайёрланадиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтган асбоб-ускуналарни етказиб бериш юзасидан тузилган импорт контрактлар бўйича, шунингдек мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари билан тузилган контрактлар бўйича молиялаштиришни очишга;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қайта молиялаштириш бўйича кредит шартномаси тузишга рухсат берилсин.


9. "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамиятига, истисно тариқасида, "Жиззах вилоятида портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

2013 йил 1 апрелгача лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир пайтда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш;

карьерни фойдаланишга тайёрлаш ва инфратузилмани барпо этиш бўйича қурилиш-монтаж ишларини "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамиятининг ўз кучлари билан, зарурат бўлганда, субпудрат ишларини бажариш учун тўғридан-тўғри музокаралар асосида республикадаги ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни жалб этган ҳолда амалга ошириш;

кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналарнинг потенциал етказиб берувчилари, ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг дилерлари билан, танлов асосида, тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича кон, транспорт ва технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан контрактлар тузиш, кейинчалик контрактларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳамда бошқа ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш ҳуқуқи берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси "Жиззах вилоятида портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси ва давлат архитектура-қурилиш назорати ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин.


11. "Жиззах вилоятида портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти томонидан импорт қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, шу жумладан, техник ва лойиҳа ҳужжатлари 2014 йил 1 июлгача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно);

"DAL TEKNIK MAKINA TICARET VE SANAYI A.S." (Туркия) компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ундириладиган фойда солиғи тўлашдан озод қилинсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамиятининг буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамиятининг буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларининг берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан, белгиланган тартибда таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Олмалиқ КМК" очиқ акциядорлик жамияти буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида хорижий мутахассисларни жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.И. Закиров ва Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 313-модда





















































Время: 0.1885
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск