ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2012 й. 201-сон "Касб-ҳунар коллежининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2012 й.

N 201


КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИНИНГ ВАСИЙЛИК

КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари жамоатчилик бошқарувининг самарали тизимини янада ривожлантириш, таълим жараёнида ижтимоий шериклик тамойилларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Касб-ҳунар коллежининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда республиканинг ҳар бир касб-ҳунар коллежида васийлик кенгашлари ташкил этилишини таъминласинлар ва уларнинг таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишларига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


3. Белгилансинки, васийлик кенгашлари:

касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини мустаҳкамлашга, уларнинг бинолари ва ҳудудини ободонлаштиришга;

таълим жараёни, ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштиришга, шунингдек касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кейинчалик "коллеж-корхона" боғламасида ишга жойлаштиришга;

ишлаб чиқаришнинг малакали ва тажрибали мутахассисларини таълим жараёнига жалб этишга;

касб-ҳунар коллежлари педагог ва муҳандис-педагог кадрларининг иш шароитларини ташкил этиш ва яхшилашга, уларнинг малакаси ва қайта тайёргарлигини оширишга;

касб-ҳунар коллежларининг фаолиятини изчил ривожлантиришни таъминлаш учун хайр-эҳсон қилувчилар (ҳомийлар) маблағларини, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар)ни ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этишга;

ўқувчилар ва битирувчиларни, айниқса етим болалар бўлган ўқувчилар ва битирувчиларни ижтимоий муҳофаза қилишга, иқтидорли ўқувчиларга стипендиялар ажратишга, ўқувчиларнинг ётоқхоналарда яшаш ва бўш вақтини фойдали ўтказиш шароитларини яхшилашга, шунингдек таътил вақтида дам олишини ташкил этишга;

касб-ҳунар коллежи базасида рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишга;

коллежда соғлом интеллектуал, ахлоқий-психологик муҳитни, педагоглар, ишлаб чиқариш мураббийлари ва ўқувчилар ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш муҳитини шакллантиришга йўналтирилган тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишга, ўқувчиларда касбий, маънавий ва жисмоний камол топишга интилишни тарбиялашга кўмаклашадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 316-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 50-модда


























Время: 0.2182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск