Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2012 й. 209-сон "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси тузилмасини ва фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2012 й.

N 209



"ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ" ДАВЛАТ ЛИЗИНГ

КОМПАНИЯСИ ТУЗИЛМАСИНИ ВА ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 12 январдаги ПҚ-1260-сон ҳамда "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси ижро этувчи аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 15 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш, шунингдек "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг "Мелиомашлизингсервис" шўъба корхонаси томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 11 июлдаги

209-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг

компанияси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ









Ижро этувчи директор











































































Маркетинг ва харид қилиш бўлими

3 нафар








Бухгалтерия

2 нафар










































Ҳисоб-китоб-кредит операциялари бўлими

3 нафар








Кадрлар бўйича инспектор ва юридик маслаҳатчи

2 нафар










































Шартнома-ҳуқуқ бўлими

3 нафар








Хўжалик хизмати

1 нафар


















        

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 15 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 11 июлдаги

209-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 12-сон, 73-модда):


а) 3-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "мелиорация техникаси" сўзларидан кейин "машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари" сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошидаги "мелиорация техникаси" сўзларидан кейин "машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари" сўзлари қўшилсин;


б) 4-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

биринчи хатбошидан "ва унинг ўринбосари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Белгилаб қўйилсинки, мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширадиган сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори асосида 10 йил муддатга лизингга қуйидаги шартлар билан берилади:

а) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширадиган сув хўжалиги қурилиш ташкилотлари учун, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликлари учун:

лизингга берилаётган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари қийматининг 15 фоизи аванс шаклида уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;

лизингга берилаётган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари қийматининг 85 фоизи "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси томонидан, унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;

б) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширадиган сув хўжалигидан фойдаланиш ташкилотлари учун лизингга берилаётган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари қийматининг 100 фоизи "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси томонидан, унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;

в) мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш фақат олинаётган техниканинг мулкий таваккалчилигини лизингнинг бутун даври учун "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик компанияси суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга оширилади;

г) Лизингга берувчининг даромад ставкаси (маржаси) лизинг шартномалари тузилиши санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак";


г) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Белгилансинки, "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси томонидан ўз маблағлари, бошқа жалб қилинган маблағлар (унга қарз асосида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан бериладиган маблағлардан ташқари) ёки бошқа манбалар маблағлари ҳисобига мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга беришда лизинг муддати ва "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг даромад ставкаси (маржаси) лизинг шартномасида белгиланади";


д) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "мелиорация техникасини" сўзларидан кейин "машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини" сўзлари қўшилсин;


е) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси "Маъмурий бино махсус сервис" давлат шўъба корхонасининг Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй манзилидаги биносига жойлаштирилсин";


з) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 февралдаги 54-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси Уставида:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Компаниянинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100008, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй";


б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширадиган сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига уларнинг буюртманомалари асосида мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва бериш "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг фаолият соҳаси ва асосий вазифалари ҳисобланади";


в) 12-бандда:

иккинчи ва бешинчи хатбошидаги "сувдан фойдаланувчилар" сўзлари "сув истеъмолчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ҳамда" сўзи "шунингдек лизинг Компаниясининг ўз маблағлари, жалб қилинган ёки бошқа маблағлар ҳисобига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва унинг ўринбосари" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 34-банднинг учинчи хатбошисидаги "ижро этувчи директор ўринбосари ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорлари)" 2009 йил 20 майдаги 142-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда) 1-илова 23-бандининг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сон Қонуни)" 2011 йил 18 февралдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 12-модда) илова 7-бандининг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 322-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 52-модда



















































Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск