Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

"Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига Тузатиш

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

"АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР

ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИНГ

РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

2001 ЙИЛ 12 МАЙДАГИ 222-II-СОН ҚАРОРИГА


ТУЗАТИШ



"Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 2-сон, 14-модда) қуйидаги таҳрирда ўқилсин:




Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

2001 йил 12 майдаги

222-II-сонли қарорига

1-ИЛОВА


АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР

ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИНГ

РЎЙХАТИ


Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини (агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), шуниндек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.


Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.


Жанговар заҳарловчи моддалардан ҳимояланиш воситаларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.


Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.


Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.


Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ён-ғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.


Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлинадиган соҳалардаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш, улар учун технологик асбоб-ускуналар, радиациядан ҳимояланиш воситаларини ясаш ва тайёрлаш.


Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш ҳамда зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш.


Шифрловчи техникани ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш ва ундан фойдаланиш.


Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.


Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш.


Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш (бериш, тақсимлаш), ташиш, яратиш ва ишлаб чиқариш (тайёрлаш), йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш.


Таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш.


Ветеринария фаолияти.


Тиббий фаолият.


Фармацевтика фаолияти.


Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.


Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.


Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш.


Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш.


Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.


Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.


Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темирйўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.


Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.


Аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти.


Авиация ишларини бажариш.


Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.


Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш.


Телекоммуникацияларнинг маҳаллий тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Телекоммуникацияларнинг шаҳарлараро тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Телекоммуникацияларнинг халқаро тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Кўчма радиотелефон алоқаси тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Шахсий радиочақирув тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (узатиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш.


Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш.


Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно.


Этил спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш.


Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш.


Банк фаолияти.


Банклар томонидан, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш.


Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш.


Қимматбаҳо қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланиш (қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги инвестиция институтларининг фаолияти).


Баҳолаш фаолияти.


Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.


Аудиторлик фаолияти.


Гаровхоналар фаолияти.


Кредит уюшмалари фаолияти.


Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш.


Адвокатлик фаолияти.


Нотариат фаолияти.


Божхона омбори таъсис этиш.


Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.


Божхона режимида омборхона таъсис этиш - “эркин омборхона”.


Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш.


Геодезия ва картография фаолияти.


Таркибида қимматбаҳо ва рангли металлар, қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш.


Энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш.


Ноширлик фаолияти.


Нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти.


Диний таълим муассасаларининг фаолияти.


Бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш.


Киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш, дубляж қилиш ва реализация қилиш.


Киновидео маҳсулотлар прокати.


Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш.


Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш.


Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни яратиш, ишлаб чиқариш, ёзиб олиш, кўпайтириш ва реализация қилиш.


Биржа фаолияти.


Туризм фаолияти.

Время: 0.2396
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск