ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Савдо бўйича умумий қоидалар /

Супермаркет туридаги дўкон тўғрисида Вақтинчалик намунавий низом (ЎзР ВМ 19.04.1995 й. 135-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 19 апрелдаги

135-сон қарорига

1-ИЛОВА



Супермаркет туридаги дўкон тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Супермаркет туридаги дўконлар республика аҳолисини кундалик зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида шаҳарларда ва туман марказларида ташкил этилади.


2. Супермаркет сотишнинг илғор шаклларини қўллаган ҳамда аҳолига комплекс харид талабларини қондирувчи турли хизматлар кўрсатган ҳолда кенг ассортиментдаги озиқ-овқат товарларини ва кундалик зарур ноозиқ-овқат товарларини сотиш учун мўлжалланган савдо корхоналарининг энг мақбул тури ҳисобланади.


3. Супермаркет туридаги дўконлар универсал ассортиментли, буш савдо майдонлари бўлган, зарур талабларга жавоб берадиган универсамлар, озиқ-овқат дўконлари, йирик озиқ-овқат дўконлари негизида, шунингдек, савдо майдони камида 600 кв метр бўлган, қишлоқ жойларидаги туман марказларида камида 400 кв метр бўлган ҳамда товарларни қабул қилиб олиш, сақлаш, уларни сотишга тайёрлаш ва сотиш учун барча зарур шароитларга эга бўлган янги қурилишлар ҳисобига ташкил этилиши мумкин.


4. Технологик ечимлар ҳисобга олинган ҳолда супермаркет биноси нормал савдо жараёнини амалга ошириш, савдонинг илғop усулларини қўллаш ва харидорлар учун қулайликларини ҳисобга олиб қўшимча хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун махсус ва ёрдамчи хоналарга эга бўлиши керак.

5. Супермаркет бинолари ва хоналари эстетик талабларга жавоб бериши керак. Архитектура шакллари, бинокорлик материал-лари танлаш, биноларни бўяш, витриналарни безаш, савдо зали интерьери - буларнинг барчаси ўзаро боғлиқ бўлиб, улар замонавий ансамблни ташкил этиши ҳамда шаҳар (жой)нинг умумий архитектурасига қўшилиб кетиши керак.


6. Супермаркет туридаги дўконларда юқори хизмат кўрсатиш маданияти, товарларнинг кенг ассортименти, кўргазмали анжомлар ва уларни мақбул жойлаштириш, сотишнинг илғор усуллари, аҳоли учун қулай бўлган иш тартиби, турли қўшимча хизматлар кўрсатиш, иш ўринларини тўғри ташкил этиш, дўконларни энг янги савдо-технологик ва совутгич ускуналар, касса машиналари, электрон тарозилар, юк кўтариш-транспорт ускуналари билан жиҳозлаш таъминланиши керак.


7. Супермаркетларда савдо жараёнини ташкил этиш ўзига ўзи хизмат кўрсатиш усулида амалга оширилади.

Супермаркетнинг савдо залига озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари фақат қадоқланган ва ўралган кўринишда сотишга қўйилади.


8. Харид қилинган товар учун харидорлар билан пул ҳисоб-китоблари фақат республика ҳудудида фойдаланиш учун рухсат берилган назорат-касса машиналари Давлат реестрига киритилган назорат-касса машиналари қўлланган ҳолда амалга оширилади.


9. Савдо майдони 400 кв метр бўлган супермаркет савдо залига қўйилган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ассортименти камида 800 номдаги, 600 кв метр майдонда камида 1200 номдаги, 1000 ва ундан куп кв метр майдонда - камида 2000 номдаги товарларни ташкил этиши керак.


10. Супермаркетларда озиқ-овқат товарлари бўйича товар обороти улуши дўкон товар оборотининг умумий ҳажмида камида 70-80 фоизни, ноозиқ-овқат товарлари бўйича 20-30 фоизни ташкил этиши керак, мавжуд савдо майдонларига товарларни жойлаштириш мана шундан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


11. Қўшимча савдо майдонлари мавжуд бўлган тақдирда супермаркетларда бар-ресторан, қаҳвахона ёки "экспресс" кафе ҳамда эшиги алоҳида бўлган бошқа турдаги ва иш тартиби узайтирилган умумий овқатланиш корхоналари ташкил этиш зарур.

Аҳолини иссиқ нон ва нон-булка маҳсулотлари билан таъминлаш учун кичик новвойхоналар ҳам ташкил этиш мумкин.



II. СУПЕРМАРКЕТ ТУРИДАГИ ДЎКОНЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


1. Супермаркет ташкил этиш учун биноларни, жойларни аниқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:

- супермаркет, шаҳар транспорти кесишиши ҳисобга олинган ҳолда, аҳоли гавжум жойларда, майдонларда, Марказий кўчаларда, деҳқон бозорлари ва саноат корхоналари яқинида, шунингдек, йирик уй-жой даҳаларида жойлашган бўлиши керак;

- хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони;

- автомашиналар тўхтаб туриш жойлари ташкил этиш.


2. Ассортиментни тўғри шакллантириш ва товарлар ҳамда товар гуруҳларининг юқори даражада айланувчанлиги супермаркет туридаги дўконлар учун зарур шартлардан бири ҳисобланади.

Супермаркетларда сотиладиган товарлар ассортиментига озиқ-овқат товарларининг кенг номенклатураси, шу жумладан, ном, нон-булка маҳсулотлари, қандолатчилик маҳсулотлари, баққоллик товарлари, сут ва сут маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, алкоголсиз ичимликлар, шарбатлар, вино-арак маҳсулотлари, консерваланган маҳсулотлар, сабзавотлар ва ҳўл мевалар, умумий овқатланиш корхоналарининг ярим тайёр маҳсулотлари, пазандачилик, ундан тайёрланган ва қандолатчилик маҳсулотлари кириши керак.

Кундалик зарур ноозиқ-овқат товарларидан қуйидагилар бўлиши керак: ички трикотаж, пайпоқлар ва узун пайпоқлар, тўқимачилик ва металлдан ишланган атторлик буюмлари, иплар, пойабзалга оҳор бериш буюмлари, туалет анжомлари, пардоз-андоз, хўжалик-маиший ва маиший кимёнинг айрим буюмлари, мактаб-ёзув, идора, спорт буюмлари, болалар товарлари ва ўйинчоқлари, фототоварлар, боғдорчилик-полизчилик анжомлари.


3. Савдо корхоналарини супермаркет сифатида қайта барпо қилишда савдонинг илғор усулларини қўллашни ва харидорларга энг юқори қулайлик яратишни, тўлиқ ўзига ўзи хизмат кўрсатишни жорий этишни, энг янги савдо-технология асбоб-ускуналарини қўллашни, пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтиришни, ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилашни ва хизмат кўрсатиш маданиятини оширишни ҳисобга олган ҳолда савдонинг ягона ташкилий-техник жараёнларини комплекс ҳал этиш, шунингдек харидорларга қулай бўлиши, алоҳида кириш ва чиқиш эшиклари бўлиши учун ҳисоб-китобнинг ягона усулини ташкил этишни назарда тутиб технологик ечимга алоҳида эътибор бериш зарур.


4. Супермаркет ташкил этишда технологик ечимларга мувофиқ қўшимча, ёрдамчи хоналар, хизмат хоналари ва маиший хоналарни мақбул жойлаштириш масалаларини ҳал этиш зарур.


5. Супермаркетнинг савдо залида харидорларнинг сумкалари ва болалар аравачалари сайланадиган жой албатта назарда тутилиши керак.


6. Барча Супермаркетларда харидорлар томонидан товарлар танланиши буюм корзиналари ва аравачаларида амалга оширилиши керак, улар харидорлар оқимини ҳисобга олган ҳолда етарли миқдорда бўлиши лозим.


7. Савдо залида товар гуруҳларининг жойлаштирилиши у ёки бу товарларга харидорларнинг талабини, харидорлар оқимини, савдо зали режалаштирилишини, ҳисоб-китоб узели жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.

Ягона ҳисоб-китоб узели ва "кириш-чиқиш" зоналари ташкил этилиши харидорлар оқими савдо залига тўғри йўналтирилган бўлишини, масофанинг қисқаришини, кириш-чиқишда тиқилинч бўлмасликни, барча касса кабиналарини ягона зонада жойлаштиришни, харидорларнинг шахсий буюмларини сақлаш ва ўраш учун буюм корзиналари ва аравачалари тўпланадиган махсус жойлар ажратилишини таъминлаши керак.


8. Аҳолига қулайлик бўлиши учун шиша идишларнинг барча турларини қабул қилиш пунктлари ташкил этилиши керак.

Тунда келтирилган сут ва нонни сақлаш учун алоҳида жой, алмаштирилган буш шиша идишлар жамланадиган ва сайланадиган майдонни назарда тутиш тавсия этилади.


9. Супермаркетларда харидорларга қуйидагича қўшимча хизматлар ташкил этилиши керак:

- буюртмалар салони;

- товарларни ўраш столлари ташкил этиш;

- совға тўпламларини бутлаш;

- товарларни уйга элтиб бериш;

- вақтинча фойдаланишга бериш пунктлари ва маиший хизматларнинг бошқа турлари.


10. Барча супермаркетларда сотиладиган товарлар намойиш қилинган ҳолда витриналар зарур даражада безатилган, реклама масалалари ҳал этилган бўлиши керак, товарларнинг хусусиятлари ва улар қўйилган жойлар, иш тартиби тўғрисида турли ахборот ва кўрсаткичлар бўлиши керак.


11. Барча савдо жараёнлари савдо тартибини бошқарувчи амалдаги норматив ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши керак.


12. Маиший ва маъмурий бинолар таркибида супермаркет ходимлари меҳнатининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилайдиган хоналар, руҳий енгиллашиш (релоксация) хонаси, овқатланиш хонаси, жамоат тадбирлари ўтказиладиган хона ва бошқалар аниқ шароитлар ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда зарур ҳажмларда назарда тутилиши тавсия этилади.

Супермаркет туридаги дўконлар учун маҳаллий шароитларни ва харидорларга қўшимча қулайликлар яратишни ҳисобга олган ҳолда иш тартибининг соат 7 дан кечкурун соат 21-22-23 гача ва ундан кеч бўлган узайтирилган мақбул тартиби белгиланади. Уларнинг кеча-кундуз ишлашини ташкил этиш масаласи ҳам ишлаб чиқилади.













































Время: 0.1621
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск