Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.1995 й. 146-сон "Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами дастурларини мувофиқлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.1995 й.

N 146



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МУРУВВАТ ЁРДАМИ ДАСТУРЛАРИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, транспортда ташиш, қўриқлаш, омборга жойлаштириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилишни такомиллаштириш, шунингдек, мурувват ёрдами бўйича амалга оширилаётган дастурларни мувофиқлаштириш Мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги мурувват ёрдами бўйича республика комиссиясининг таркиби ва комиссиянинг доимий ишловчи ишчи гуруҳи 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика комиссиясига мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, тақсимлаш, уларнинг санитария ва божхона хавфсизлиги назоратига риоя қилинишини ташкил этиш, шунингдек, мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро хайрия ташкилотларининг дастурларини мувофиқлаштириш юклансин.

4. Қарақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари мурувват ёрдами комиссияларини тузсинлар ва уларга мурувват ёрдамини қабул қилиш, транспортда ташиш, тақсимлаш ва назорат қилишнинг белгиланган тартибини амалга оширишни таъминлаш масъулиятини юкласинлар.


5. Вазирлар Маҳкамаси биносида Республика комиссияси ишчи гуруҳининг фаолият кўрсатиши учун жой, зарур асбоб-ускуналар ва алоқа воситалари ажратилсин.


6. Ташқи ишлар вазирлиги:

- ўз фаолиятини мурувват ёрдами дастурлари ва ижтимоий совала бегараз техникавий кўмаклашиш доирасида амалга ошираётган халқаро ташкилотларни, уларнинг ходимларини дипломатик корпуснинг техник ходимларига тенглаштирган қолда, аккредитациядан ўтказсин;

- Республика комиссиясига янгидан аккредитациядан ўтказилган халқаро хайрия ва қукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар рўйхатини ўз вақтида тақдим этсин.


7. Ички ишлар вазирлиги:

- мурувват юкларини транспортда ташишда қўриқлаш ва кузатиб бориш тадбирларини таъминласин;

- мурувват ёрдами дастурлари ва ижтимоий соҳада бегараз техникавий кўмаклашиш доирасида ишловчи чет эл фуқароларининг миллий паспортларини ҳақ олмасдан рўйхатдан ўтказсин.


8. Адлия вазирлиги халқаро хайрия компанияларини белгиланган тартибда жамоат ташкилотлари сифатида ўз вақтида рўйхатдан ўтказсин.


9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

- Республика комиссиясига мурувват ёрдами йўли билан келтирилаётган дори-дармонлар ва тиббий техника биринчи навбатда берилиши керак бўлган муассасалар рўйхатини қар йили тақдим этсин;

- тиббий мурувват ёрдами юкларини "Дори-дармон" уюшмаси ва "Ўзтиббийтехника" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси омборларига жойлаштирсин;

- озиқ-овқатдан иборат мурувват ёрдами юкларини санитария-бактериология назоратидан ўтказсин.


10. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, (қизил Ярим ой жамияти Марказий қўмитаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Ўзбекистон болалар жамғармаси, "Маҳалла" ва "Экосан" хайрия жамғармалари, Ногиронлар жамияти, Чернобилчилар жамияти, Афғонистонда жанг қилганлар жамияти, бошқа жамоат ташкилотлари:

- Республика комиссиясини халқаро хайрия ташкилотлари ва жамғармалари билан биргаликда ишлаб чиқилаётган дастурлар ҳақида хабардор қилиб турсинлар;

- Республика комиссиясига ижтимоий ҳимояга муқтож бўлган муассасалар рўйхати ва шахслар сонини қар йили тақдим этсинлар.


11. "Ўзбексавдо" давлат-акционерлик уюшмаси мурувват ёрдами йўли билан келтирилаётган озиқ-овқат ва саноат юкларини ўз бўлинмалари омборларига бепул жойлаштирсин.


12. Мурувват ёрдами юклари пошлинасиз келтирилишига рухсат берилсин, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Ўзташқитранс" республика ташқи савдо бирлашмаси уларни ҳақ олмасдан биринчи навбатда декларация қилсин.


13. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "Ўзбектуризм" миллий компанияси мурувват ёрдами дастурлари ва ижтимоий соҳада беғараз техникавий кўмаклашиш доирасида халқаро ташкилотларда ишлаётган мутахассисларга меқмонхоналарда яшаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифларга мувофиқ қўлашга рухсат берсинлар,


14. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси мурувват юкларини аниқ олувчиларга ўз вақтида етказиб берсинлар. Транспорт хизматлари ҳақи мурувват ёрдамини олувчи тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан тўлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 февралдаги 50-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари Х.С. Караматов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 25 апрелдаги

436-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мурувват ёрдами бўйича республика

комиссияси ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ


А.М. Шарипов - гуруҳ, раиси, Тошкент педиатрия-тиббиёт институти доценти

В.Д. Дворкин - гуруҳ, раисининг ўринбосари, Кизил Ярим ой жамияти Марказий қўмитаси раисининг ўринбосари


Ишчи гуруҳи аъзолари


F.С. Йўлдошев - Ички ишлар вазирлиги келиш-кетиш ва фуқаролик бошқармаси бошлиғи

У.В. Маннонов - Ташқи ишлар вазирлиги илмий-техникавий ва мурувват қамкорлиги бўлими бошлиғи

С.Т. Сагатов - "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси юк ташиш бошқармаси бошлиғи

Е.А. Найдис - "Тошкент" аэропорти директорининг биринчи ўринбосари

М.Р. Ражабов - "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси юк ташиш хизмати бошлиғининг ўринбосари

А. Мирзаақмедов - "Меқр-шафқат ва саломатлик" жамғармаси директорининг ўринбосари

Р.А. Каримова - Ўзбекистон болалар жамғармасининг шўъба мудири

А.Ю. Юсупов - "Дори-дармон" уюшмасининг етакчи мутахассиси

С.У. Назаров - "Гўшт-сут" республика акционерлик бирлашмаси бош директорининг ўринбосари

М.О. Очилов - "Ўзтиббийтехника" республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг тиббиёт базаси бошлиғи

Ч.Ж. Жўраев - республика санэпидстанциясининг бош врачи

К. Матчонов - "Ўзташкитранс" бош директори ўринбосари




































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск