ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.07.2002 й. 269-сон Қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 29 июлдаги

269-сон қарорига

4-ИЛОВА



Моддий маданий мерос объектларининг

тарихий-маданий экспертизаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом моддий маданий мерос (кейинги ўринларда "маданий мерос" деб юритилади) объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Тарихий-маданий экспертиза:

маданий мерос объектларининг Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилишини асослаш;

маданий мерос объектларининг тоифасини аниқлаш;

маданий мерос объектлари тоифасининг ўзгартирилишини асослаш;

маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш;

маданий мерос объектлари муҳофаза зонаси лойиҳаларининг шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек амалга ошириш мўлжалланаётган ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларининг ва бошқа ишларнинг маданий мерос объектларини сақлаш талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


3. Қуйидагилар тарихий-маданий экспертиза объектлари ҳисобланади:

хўжалик мақсадларида ўзлаштириладиган ер участкалари, агар уларда маданий мерос объектлари мавжуд бўлса;

маданий мерос объектларининг Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилишини асословчи материаллар;

маданий мерос объектларининг Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқарилишини асословчи материаллар;

маданий мерос объектлари тоифасининг ўзгартирилишини асословчи материаллар;

шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари, "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолларда;

маданий мерос объектларига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ер қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларининг ва бошқа ишларнинг амалга оширилишини асословчи ҳужжатлар.


4. Тарихий-маданий экспертиза Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос Агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Илмий-эксперт кенгаши томонидан мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Илмий-эксперт кенгаш таркибига (кейинги ўринларда "Кенгаш" деб аталади) давлат органлари, илмий институтлар ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, маданий мерос объектларини ўрганиш, сақлаш ва улардан замонавий фойдаланиш соҳасидаги айрим олимлар ва мутахассислар киритилади.

Кенгаш раис, раис ўринбосарлари, Кенгаш аъзолари ва котибидан иборат бўлади. Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

5. Кенгаш мажлислари заруратга кўра, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.

6. Кенгаш таркибида тегишли йўналишлар бўйича секциялар ташкил этилади.


7. Кенгаш фаолиятининг моддий-техника таъминоти Агентлик томонидан амалга оширилади.

8. Тарихий-маданий экспертиза хулосасини олиш учун Агентлик тегишли маданий мерос объекти бўйича материалларни Кенгашга кўриб чиқиш учун киритади. Материаллар Кенгаш котиби томонидан қабул қилинади.

Тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиладиган материаллар таркиби ва мазмуни Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан белгиланади.

9. Кенгаш котиби олинган материалларни Кенгаш раисига тақдим этади, раис уларни Кенгашнинг тегишли йўналишлар бўйича секцияларига юборади.


10. Кенгаш секцияларида тарихий-маданий экспертиза мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, маданий мерос объекти бўйича тақдим этилган материаллар ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.

Зарурият бўлганда маданий мерос объектининг тарихий-маданий экспертизаси объект жойлашган жойда ўтказилади.


11. Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш методикаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан белгиланади.

12. Тарихий-маданий экспертизани ўтказишда Кенгаш мустақил экспертларни жалб қилишга ҳақлидир. Бунинг учун Кенгаш секциялари тегишли асослашлар билан Кенгаш раисига мурожаат қилади, раис ушбу масалани кўриб чиқиш учун Агентликга киритади.

Кенгаш раисининг тақдимномаси асосида Агентлик белгиланган тартибда экспертлар билан шартномалар тузади.

13. Тарихий-маданий экспертиза натижаларига кўра Кенгаш секциялари эксперт хулосаси, шунингдек тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тайёрлайди. Эксперт хулосаси ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳаси барча материаллар илова қилинган ҳолда кўриб чиқиш учун Кенгаш раисига тақдим этилади, раис тарихий-маданий экспертиза натижаларини тасдиқлаш учун Кенгаш мажлисини чақиради.


14. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш барча аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Кенгаш қарорига рози бўлмаган Кенгаш аъзолари ўзининг алоҳида фикрини баён қилишга ҳақлидирлар.


15. Кенгаш мажлисида тарихий-маданий экспертиза хулосасининг лойиҳаси тасдиқланади.


16. Кенгаш мажлиси ўтказилишини ташкил этиш, мажлис баёнини расмийлаштириш Кенгаш котиби томонидан амалга оширилади.

17. Кенгаш қарори мажлис баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш баёни раислик қилувчи ва масъул котиб томонидан имзоланади.

Мажлис протоколи, тарихий-маданий экспертиза хулосаси, шунингдек Кенгаш аъзоларининг алоҳида фикри Кенгаш котиби томонидан Агентликга юборилади.

18. Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш муддати материалларнинг йўналишига, мураккаблигига ва ҳажмига қараб ўттиз кундан ошмаслиги керак.


19. Маданий мерос объектлари тарихий-маданий экспертизаси ўтказилганлиги учун махсус йиғим тўланади. Махсус йиғимдан тушган маблағлар Агентликнинг Маданий мерос жамғармаси ҳисоб рақамида жамланади ва улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.

Маданий мерос объектлари тарихий-маданий экспертизаси ўтказилганлиги учун махсус йиғим миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан белгиланади.




Низомга

ИЛОВА




Илмий-эксперт кенгаш































Илмий-эксперт кенгаш  мажлислари









4

6

Маданий мерос агентлиги

3

Кенгаш раиси




1













Йўналишлар бўйича секциялар

2

5


























Кенгаш котиби





























































































……………..


























































Мустақил экспертлар































Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш схемасига изоҳлар


1. Агентлик Кенгаш котибига тарихий-маданий экспертиза хулосасини олиш учун тақдим этилган материалларни киритади.

2. Материаллар кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш учун котиб томонидан Кенгаш раисига тақдим этилади.


3. Раис материалларни эксперт хулосаси олиш учун Кенгашнинг йўналишлар бўйича секцияларига кўриб чиқиш учун беради. Секцияларда тақдим этилган материалларни ҳар томонлама кўриб чиқиш ишлари ташкил этилади. Эксперт ишланмалари асосида секциялар эксперт хулосаси, шунингдек тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тайёрлайди. Эксперт хулосаси ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳаси барча материаллар илова қилинган ҳолда Кенгаш раисига кўриб чиқиш учун тақдим этилади, раис материалларнинг тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда уларни кенгашга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3а. Чет экспертларни жалб этиш зарурияти пайдо бўлган тақдирда секциялар раҳбарлари тегишли асослар билан Кенгаш котибига мурожаат қиладилар, котиб ушбу масалани Агентлик билан келишади.

3б. Агентлик жалб қилинаётган экспертлар билан шартномалар тузади.

4. Кенгаш раиси тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тасдиқлаш учун кенгаш мажлисини чақиради.

5. Кенгаш котиби мажлис ўтказилишини ташкил этади, мажлис баёнини, шунингдек Кенгаш қарорини расмийлаштиради.

6. Кенгаш қарори ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси Кенгаш котиби томонидан Агентликга юборилади.































Время: 0.2202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск