Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2002 й. 264-сон "Ўзбекистон Республикаси вакилларини ўқитишни ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2002 й.

N 264


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАКИЛЛАРИНИ ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ

ЁРДАМИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси вакилларини Японияда ўқитишни ташкил этии учун берилаётган Япония Ҳукуматининг 348 млн Япония йени миқдоридан беғараз ёрдамидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Япония Ҳукуматининг Ўзбекистон, Республикаси вакилларини Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов Айирбошлаш нотаси сифатидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил килинсин.


3. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш учун беғараз ёрдам маблағларини олиш ва уларга хизмат кўрсатишга доир барча тарғиботларни расмийлаштириш, шу жумладан стипендиатларни танлаш ва Японияга юбориш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юқорида кўрсатилган беғараз ёрдамга хисоб-китоб юзасидан хизмат кўрсатиш юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Айирбошлаш ноталарида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қабул қилинган мажбуриятлари бажарилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўртс махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойихани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи Япониялик мутахассисларни давлат божи ундирмасдан яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказсин ва вақтинча рўйхатдан ўтказишни узайтирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов




























Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск