Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.07.2012 й. 2379-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 23.06.2012 й. 19/4-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 17 июлда 2379-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2012 йил 23 июндаги

19/4-сонли қарорига

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотларида аудит

текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ микрокредит ташкилотларининг молиявий ҳисоботларини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотларни аудиторлик ташкилотлари томонидан текшириш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аудиторлик ташкилоти - танлов асосида танлаб олинган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахс;


аудиторлик текшируви - молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда Марказий банк деб аталади) меъёрий ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида микрокредит ташкилотининг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотни аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир;

аудиторлик ҳисоботи - аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган ва микрокредит ташкилоти раҳбарига, мулкдорига, иштирокчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат;


аудиторлик хулосаси - микрокредит ташкилотида молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган, микрокредит ташкилоти молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат.


2. Микрокредит ташкилотларининг фаолияти ҳар йили молиявий йил якуни бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан текширилиши шарт.


3. Микрокредит ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда аудиторлик ташкилотлари, авваламбор даромадлилик (рентабеллик), капиталдан фойдаланиш даражаси, молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти ва ўзини-ўзи молиялаш даражаси, ишдаги фаоллик мезонларидан келиб чиқади.


4. Аудиторлик текшируви аудиторлик текшируви ўтказилишини қўзғатувчи микрокредит ташкилоти, унинг мулкдори, шунингдек устав капиталида қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдордаги улушга эга иштирокчилар (акциядорлар), назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра ўтказилиши мумкин.


5. Айнан бир хил асосларга кўра айнан бир аудиторлик ташкилоти айнан бир микрокредит ташкилоти фаолиятини текширишга такрор жалб этилишига йўл қўйилмайди.


6. Аудиторлик ташкилоти айнан бир микрокредит ташкилотининг фаолиятини кетма-кет етти йилдан ортиқ аудиторлик текширувидан ўтказишга ҳақли эмас.


II БОБ. МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИ ТАНЛАШ

ШАРТЛАРИ ВА ТАЛАБЛАРИ


7. Микрокредит ташкилотлари аудиторлик ташкилотларини танлов асосида танлаб олади. Танлов аудиторлик текширувини ўтказишда манфаатдорлик билдирган камида учта аудиторлик ташкилотининг таклифларидан иборат бўлиши ҳамда танловда иштирок этувчи аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилоти таклифининг мазмунидан бехабар бўлиши керак.


8. Микрокредит ташкилоти ва аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартнома ва битимларда аудиторлик хулосаси ва ҳисоботини Марказий банкка тақдим этишни чеклаш бўйича қоидалар кўзда тутилмаслиги лозим.



III БОБ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШДА

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИ ВА АУДИТОРЛИК

ТАШКИЛОТИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Аудиторлик текширувидан ўтказилаётган микрокредит ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аудиторлик ташкилотини мустақил танлаш;

ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ўтказилаётганда аудиторлик текширувининг йўналиши ва ҳажмини белгилаш;

аудиторнинг эътирозлари асосланилган қонун ҳужжатларининг нормалари тўғрисидаги зарур ахборотни аудиторлик ташкилотидан олиш;

аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини олиш;

бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботни тузиш тартиби тўғрисида ҳамда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни тўғрилаш ҳақида аудиторлардан маслаҳат ва тавсиялар олиш.


10. Аудиторлик текширувидан ўтказилаётган микрокредит ташкилоти:

аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторга керакли шароитларни яратиб бериши, унга зарур ҳужжатларни тақдим этиши;

аудиторлик текшируви давомида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисобот тузиш қоидалари ҳамда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқиш тартиби бузилишларини бартараф этишга мажбурдир.

Микрокредит ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.


11. Микрокредит ташкилоти ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилаётган аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш ёки унга халақит бериш мақсадларида у ёки бу ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этишга ҳақли эмас.


12. Микрокредит ташкилоти аудиторлик текширувлари якунлангач, аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси, шунингдек аудиторлик ташкилоти томонидан ҳаққонийлиги тасдиқланган микрокредит ташкилотининг молиявий ҳисоботи нусхаларини Марказий банкка тақдим этиши лозим.


13. Микрокредит ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни уларнинг юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин ижобий аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт.

14. Микрокредит ташкилоти аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик ташкилоти хизматлари ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.

15. Аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини белгилаган орган ҳисобидан амалга оширилади.


16. Аудиторлик ташкилотлари:

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботлари билан олдиндан танишиб чиқиш;

аудиторлик текширувини олиб бориш шакллари ва услубларини мустақил равишда белгилаш;

аудиторлик текширувини ўтказишда микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлари билан тўлиқ танишиб чиқиш, шунингдек ушбу ҳужжатда ҳисобга олинган ҳар қандай мулкнинг аниқ мавжудлиги ёки ҳар қандай мажбуриятларнинг аниқ ҳолатини текшириш;

аудиторлик текшируви давомида юзага келган саволлар бўйича микрокредит ташкилотининг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш;

микрокредит ташкилотидан учинчи шахслар ахборотининг ёзма тасдиқномасини олиш;

микрокредит ташкилоти ишончли аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун барча зарур бўлган ахборотни бермаган тақдирда, аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш;

аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлар ва бошқа мутахассисларни иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш;

аудиторлик текширувини олиб бориш даврида микрокредит ташкилотига бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш, олиб бориш ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлашдан ташқари профессионал хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эгадир.

Аудиторлик ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


17. Аудиторлик ташкилотлари:

аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига амал қилиши;

микрокредит ташкилотининг талабига кўра аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларидаги талаблар, аудиторнинг фикр-мулоҳазалари асосланадиган ҳуқуқий нормалар тўғрисида ахборот тақдим этиши;

аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган ахборотларни сир сақлаши;

аудиторлик ҳисоботида молия-хўжалик операцияларининг қонунийлигини бузиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни акс эттириши;

микрокредит ташкилоти фаолиятини аудитдан ўтказган аудиторлик ташкилоти микрокредит ташкилотига унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари зарар етказганлигини тасдиқлаб турган фактларни аниқлаган тақдирда, бу ҳақда микрокредит ташкилоти раҳбариятига, мулкдорига, таъсисчиларининг умумий йиғилишига маълум қилиши ҳамда аудиторлик ҳисоботига тегишли қайдни киритишга мажбур. Зарур ҳолларда, аудиторлик текширувининг натижаларини маълум қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсисчиларнинг умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиши;

аудиторлар ишининг сифати назорат қилинишини таъминлаши шарт.

Аудиторлик ташкилотлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



IV БОБ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШДА

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ

ВА ХОЛИСЛИГИ


18. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида:

аудиторлик текшируви натижалари бўйича микрокредит ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлашлари;

аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органига тавсиялар киритишлари;

аудиторлик текшируви жараёнида микрокредит ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорати аҳволи, молиявий ҳисоботлари, кредит портфелини таҳлил қилиш, берилган кредитлар бўйича захиралар ҳажмига, таваккалчилик ва ликвидлилик кўрсаткичларига баҳо бериш ҳамда унинг фаолияти қонун ҳужжатларига, шу жумладан, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мослигини таҳлил қилишлари лозим.


19. Аудиторлик ташкилоти аудиторлари микрокредит ташкилотидан мустақил бўлишлари лозим, яъни текширилаётган микрокредит ташкилоти раҳбарлари ва (ёки) бошқа мансабдор шахслар билан яқин қариндош бўлган, ушбу ташкилотларда мулкий ёки шахсий номулкий манфаатлари бўлган шахсларга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади.



V БОБ. АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ ВА ХУЛОСАСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


20. Аудиторлик текшируви натижаси бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органига қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган аудиторлик хулосаси ва аудиторлик ҳисоботи тақдим этилиши лозим.


21. Аудиторлик текшируви микрокредит ташкилоти иштирокчилари (акциядорлари) ёки назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари топшириғига биноан аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилаётган бўлса, аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текшируви топшириғига биноан ўтказилаётган шахсга ҳам тақдим этилади.


22. Микрокредит ташкилотининг йиллик молиявий ҳисоботи аудиторлик хулосасига узвий боғлиқ ҳужжат бўлиб, у хулосага илова қилиниши лозим.


23. Микрокредит ташкилотининг қуйидаги молиявий ҳисоботлари аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим:

баланс ҳисоботи;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;

капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида жамланма ҳисобот;

асосий ҳисоб сиёсатлари ва тушунтирувчи изоҳлар.


24. Аудиторлик ҳисоботи ўз ичига қуйидагиларни қамраб олиши лозим:

а) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги қисмни, жумладан:

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;

бухгалтерия ҳисоботини юритишда ва молиявий ҳисоботни тайёрлашда белгиланган тартибларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, уларни тавсифлаш;

б) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда микрокредит ташкилотининг:

капитали етарлилигига баҳо бериш, шунингдек устав капиталини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантиришини текшириш;

даромадлари ва харажатлари таҳлили, шу жумладан, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиниши таҳлили;

кредит портфелига баҳо бериш;

активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ҳамда ҳисобдан чиқариш сиёсатига баҳо бериш;

хавф-хатарларни бошқариши бўйича маълумот;

ички назорат тизимига баҳо бериш;

аввал ўтказилган аудиторлик текшируви юзасидан берилган тавсияларни бажариши тўғрисида маълумот.


25. Ўтказиладиган текширувлар бўйича барча ҳисоботларда микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи фаолияти баҳоланишини, тавсия қилинган тузатишлар, аниқланган камчиликлар ва қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этишга доир тавсияларни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.


26. Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак.

26-1. Аудиторлик хулосаси аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши керак.

27. Ҳисоботлар бевосита микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига кўриб чиқиш ва кейинчалик тасдиқлаш учун тақдим этилиши лозим. Ҳисобот нусхалари тасдиқлангандан кейин микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органига ижро қилиш учун берилиши керак.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


29. Аудиторлик ҳисоботидаги ахборот маҳфий ҳисобланади ва ошкор қилиниши мумкин эмас. Ушбу ахборотдан фойдаланган шахслар ахборотни ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


30. Микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи йил якунлари бўйича молиявий ҳисобот тайёрланиши ва бунинг учун аудиторлик ташкилоти жалб қилиниши учун масъул ҳисобланади.


31. Микрокредит ташкилоти фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказган аудиторлик ташкилотлари микрокредит ташкилоти ва бошқа молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар олдида молиявий ҳисобот ҳамда мирокредит ташкилотининг бошқа молиявий ахбороти тўғрисида нотўғри якундан иборат бўлган аудиторлик хулосасини тузиш оқибатида уларга етказилган зарар учун жавобгар бўлади.


32. Аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлик ёки лозим даражада ўтказмаганлик оқибатида микрокредит ташкилоти ва (ёки) аудиторлик текшируви буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик ташкилоти томонидан қопланиши шарт.


33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 341-модда





































Время: 0.1931
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск