Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Устави (ЎзР ВМ 12.07.2012 й. 212-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 12 июлдаги

212-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги

Юристлар малакасини ошириш марказининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида"ги 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сон Фармони билан ташкил этилган.


2. Марказ адлия ва суд органлари ҳамда адвокатура ходимларини, ҳуқуқшунос профессор-ўқитувчиларни, шунингдек давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларини (юрисконсультларини) қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган давлат таълим муассасасидир.


3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда Адлия вазирлигининг буйруқлари, йўриқномалари, кўрсатмалари, шунингдек ушбу Уставга асосан амалга оширади.


4. Марказ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил тузилмаси бўлиб, ўз балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда ўз фаолияти учун зарур бошқа белгилар ва реквизитларга эга бўлади.


5. Марказ бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бўйсунади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади.


6. Марказнинг номи:

давлат тилида - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази;

инглиз тилида - Lawyers` Training Center under the Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan;

рус тилида - Центр повышения квалификации юристов при Министерстве юстиции Республики Узбекистан.


7. Марказнинг манзили: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 15-уй.



II. МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

8. Адлия ва суд органлари ҳамда адвокатура ходимларини, ҳуқуқшунос профессор-ўқитувчиларни, шунингдек давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларини (юрисконсультларини) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказ фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.


8-1. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тингловчиларни амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида ҳуқуқни қўллашнинг замонавий мамлакатимиз ва хорижий тажрибаси билан таништириш;

назарий тайёргарликнинг суд фаолияти амалиёти билан чамбарчас ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, ўқув жараёнида олинган назарий билимларни амалиётда яхши ўзлаштириб олиш учун тегишли республика, вилоятлар, туманлар судларидаги судьяликка номзодларнинг стажировкасини ташкил этиш;

ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун республиканинг етакчи таълим, тадқиқот муассасалари, суд органлари, шунингдек хорижий мамлакатларнинг жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасидаги юқори малакали мутахассисларини жалб этиш, шу жумладан контракт асосида жалб этиш.

9. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда адлия, суд, юридик хизмат, адвокатура бўйича ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (шаҳар) ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахсларни махсус курсларда ўқитиш;

судьялар лавозимига захирада турган ёки биринчи марта тайинланган (сайланган) шахсларни суд фаолияти кўникмаларига тайёрлашни, қонун ҳужжатларининг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўғрисидаги чуқур билимларни эгаллаб олишини таъминлаш;

юридик олий таълим муассасалари ҳуқуқшунослик фанлари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш;

бошқа соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича шартнома асосида ўқишлар ташкил этиш;

ҳуқуқшунослик соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш;

ҳуқуқшунос кадрларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш;

ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.



III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


10. Марказ ўз мақсади ва фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тегишли вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлардан статистикага оид маълумотлар ҳамда зарур материалларни олиш учун мурожаат қилиш;

юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни белгиланган тартибда ташкил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ўқув-услубий, илмий-амалий ва маданий алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорлик қилиш мақсадида олий таълим муассасалари ҳамда хорижий давлатлар муассасалари билан шартномалар тузиш;

ажратилган бюджет маблағлари ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда зарур жиҳоз ва анжомларни сотиб олиш;

ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий мақолалар тўпламларини нашр қилиш;

тежаб қолинган маблағларни, шунингдек шартнома асосида ўқитишдан тушадиган маблағларни ўзининг моддий-техника базасини яхшилашга, янги дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа адабиётлар сотиб олишга, нашр этишга, ходимларни рағбатлантиришга сарфлаш;

ноширлик фаолиятини белгиланган тартибда амалга ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимининг долзарб муаммолари бўйича даврий, илмий-назарий ва амалий нашрлар чиқариш;

ўқув-услубий ишларга юқори малакали ҳуқуқшунос олимларни, тажрибали амалиётчи ходимлар ва хориждан мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув дастурларига асосан ўқув дастурларини мустақил ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар таркибини белгилаш;

ўз фаолиятини ривожлантириш учун модернизация ва янги технологиялар жамғармасини, ижтимоий ривожлантириш жамғармасини, моддий рағбатлантириш жамғармасини, валюта ажратмалари жамғармасини ташкил қилиш. Мазкур маблағлар олиб қўйилиши мумкин эмас, улар келгусида фойдаланиш учун йиғилади;

халқаро конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларни ташкил қилиш ҳамда уларда иштирок этиш.

Марказ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



IV. МАРКАЗ ТУЗИЛМАСИ ВА БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ


11. Марказ тузилмасига қуйидагилар киради:

Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси;

Жиноий-ҳуқуқий фанлар кафедраси;

Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси;

Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси;

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси;

Ўқув-услубиёт бўлими;

Халқаро алоқалар бўлими;

Ахборот-компьютер бўлими;

Нашриёт бўлими;

Бухгалтерия;

Кутубхона;

Хўжалик бўлими;

кадрлар бўйича катта инспектор.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказда қўшимча равишда бошқа кафедралар, бўлимлар, лабораториялар очилиши мумкин.


12. Марказ фаолиятига директор раҳбарлик қилади.

Марказ директори икки ўринбосарга эга: ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосар ҳамда молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосар.


13. Марказ директори ва унинг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


14. Марказ директори ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ буйруқлар чиқаради ва уларнинг бажарилишини таъминлайди.

Директор қонун ҳужжатлари ва мазкур Уставга мувофиқ:

Марказ номидан иш олиб боради, барча ташкилотларда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади;

директор ўринбосарлари ўртасида Марказ тузилмасига асосан вазифаларни тақсимлайди;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ажратилган маблағлар ва иш ҳақи фонди доирасида лавозим маошлари схемасини, штатлар жадвалини, шунингдек Марказ таъминоти харажатлари тизимини, махсус маблағлар сметасини, шу жумладан, тингловчиларга турли пулли хизматлар кўрсатиш харажатларини тасдиқлайди ҳамда уларга ўзгартиришлар киритади;

ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

Марказ ходимлари учун ойлик маош тизими ва рағбатлантириш жамғармасини тақсимлайди;

Марказнинг мол-мулки, маблағларини тасарруф қилади;

шартномаларни имзолайди, ишонч қоғозлари беради, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида Марказ ҳисоб рақамларини очади;

белгиланган тартибда модернизация ва янги технологиялар жамғармасини, ижтимоий ривожлантириш ва валюта ажратмалари жамғармасини ташкил қилади;

юқори малакали профессор-ўқитувчиларга, илмий ходимлар ва бошқа ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан тариф ставкасининг юз фоизигача миқдорда ойлик устама белгилайди;

Марказ ходимларини мукофотлайди ва зарур ҳолларда уларга нисбатан интизомий чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ички меҳнат тартибини белгилайди, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча таътил муддатини белгилайди;

тингловчилар узоқ вақт сабабсиз машғулотларга қатнашмаган ёки ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, уларни тингловчилар сафидан чиқаради ва бу ҳақда уларнинг иш жойига маълумот юборади;

илмий кенгашлар, конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларда Марказ номидан қатнашади;

Илмий кенгаш ишига раҳбарлик қилади;

илмий тадқиқотчиларни Марказга бириктириш масалаларини кўриб чиқади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


15. Марказ директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари:

Марказ кафедралари ва Ўқув-услубиёт бўлими, Халқаро алоқалар бўлими фаолиятига раҳбарлик қилади;

ўқув жараёнини ташкил қилишга бевосита раҳбарлик қилади;

тингловчиларни ўқитиш тақсимот-режалари лойиҳаларини тайёрлайди;

ўқув режаларини ишлаб чиқади;

ўқув-услубиёт бўлими ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ишини назорат қилиб боради;

хорижий давлатлар таълим муассасалари билан алоқа ўрнатиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш ишларига жавоб беради;

Марказ профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари томонидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини йўналтириб боради;

Марказнинг Илмий кенгаши иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Илмий кенгаш муҳокамасига киритади;

Марказнинг ўқув-услубий ва илмий ишлари бўйича ҳисоботлар тайёрлайди;

директорнинг топшириғига кўра бошқа ваколатларни амалга оширади.


16. Марказ директорининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:

Марказнинг Ахборот-компьютер бўлими, Нашриёт бўлими, Бухгалтерия, Кутубхона, Хўжалик бўлимига раҳбарлик қилади;

хўжалик ишларини ташкил этади;

Марказ фаолияти бир маромда бориши учун уни керакли жиҳозлар билан таъминлайди;

Марказ биноларидан талаб даражасида фойдаланиш, биноларни зарур таъмирлаш ва капитал қурилиш ишларини ташкил қилади ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлайди;

Марказнинг хўжалик шартномалари мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди, хўжалик фаолияти бўйича банк операциялари амалга оширилишини ташкил этади;

Марказнинг молия-хўжалик ишлари тўғрисидаги режалари ва ҳисоботларини тайёрлайди;

директорнинг топшириғига кўра бошқа ваколатларни амалга оширади.


17. Марказ кафедралари, бўлимлари ва бошқа таркибий тузилмалари директор томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида иш олиб боради.


18. Марказ фаолиятига тааллуқли муҳим масалаларни ҳал қилиш учун директор, унинг ўринбосарлари, кафедра мудирлари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, етакчи олимлар ва мутахассислардан иборат таркибда Илмий кенгаш тузилади.


19. Илмий кенгаш ўз фаолиятини Марказ директори томонидан тасдиқланадиган Илмий кенгаш тўғрисидаги низом асосида олиб боради. Илмий кенгаш иши йиллик иш режасига мувофиқ ташкил қилинади.

Илмий кенгаш:

мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда ҳуқуқшунос мутахассисларни замонавий технологиялар асосида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларини ҳал қилади;

илмий-тадқиқот ишларини муҳокама қилади ва Марказ номидан хулоса беради;

Марказ илмий тадқиқотчиларининг мавзуларини тасдиқлайди, уларни кафедраларга бириктиради;

кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;

профессор-ўқитувчиларни илмий унвонларга тавсия қилади;

белгиланган тартибда Марказнинг фахрий доктори даражасини беради;

намунавий ўқув дастурларини кўриб чиқади;

Марказ, унинг тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботларини кўриб чиқади.



V. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


20. Марказ фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

шартнома асосида пуллик ўқитишдан тушадиган маблағлар;

давлат илмий-техникавий дастурлари рўйхатига киритилган илмий дастурларни мақсадли молиялаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари буюртмаси бўйича танлов асосида бажариладиган ишлар учун ажратиладиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


21. Марказнинг директори ва унинг ўринбосарлари, профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари, қолган ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгиланади.


22. Марказнинг директори ва унинг ўринбосарлари, доимий асосда ишловчи кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқларига адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун белгиланган мартаба даражалари жорий этилади.


23. Марказ ходимларининг олдинги иш жойидан берилган мартаба даражалари сақлаб қолинади.

Марказдаги иш даври мартаба даражаларини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.



VI. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


24. Марказ таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий, иқтисодий-сиёсий ҳаётининг замонавий талаблари, жамият ҳаётини янада тараққий топтириш ва янгилаш, шунингдек жаҳон фани ва маданияти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган, юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига жавоб берадиган намунавий ўқув дастурлари ва ўқув дастурлари асосида амалга оширади.

25. Марказнинг ўқув дастурлари юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари ва намунавий ўқув дастурларига асосан ишлаб чиқилади.

26. Марказда тингловчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кундузги ўқиш шаклида, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олиб борилади.


27. Марказга ўқишга юбориладиган ходимлар касбий йўналиши бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқитилади, уларнинг ўқиш вақти ва муддати Марказ билан келишилган ҳолда тайёрланган ҳамда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди ва Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланадиган тақсимот-режаларга мувофиқ белгиланади.

Ўқишга юборилган ходимларнинг Марказга етиб келиши тақсимот-режаларга асосан тегишли ташкилотлар томонидан таъминланади.


28. Марказда тингловчиларни ўқитиш:

малака ошириш курсларида икки ҳафтадан бир ойгача;

қайта тайёрлаш курсларида уч ойдан олти ойгача бўлиши мумкин.

Захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (шаҳар) ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари лавозимларига тақдим этиладиган шахслар қайта тайёрлаш мақсадида уч ойлик курсларда ўқитилади.

Судья лавозимига биринчи марта тайинланган (сайланган) шахслар белгиланган тартибда мажбурий тайёргарликдан ўтадилар.

Шартнома-тўлов асосида тингловчиларни ўқитиш муддати буюртмачи ташкилот билан Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида белгиланади.


29. Ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини муваффақиятли равишда ўзлаштирган ҳамда таълим курси талабларини тўлиқ бажарган тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Ўқиш (стажировка) натижаларига кўра Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига судья лавозимларида ишлаш учун номзоднинг назарий ва амалий тайёргарлиги тўғрисидаги хулоса тақдим этилади.

30. Ўқиш муддати мобайнида тингловчиларнинг асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Республиканинг бошқа ҳудудларидан Марказга ўқишга келган тингловчиларга хизмат сафари харажатлари ўқишга йўллаган ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда қопланади.


31. Марказда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатлари адлия ва суд ходимлари, судьяликка захирага олинган номзодлар, юридик олий таълим муассасалари ҳуқуқшунослик фанлари профессор-ўқитувчилари учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Юридик хизматлар ходимлари (юрисконсультлар), адвокатлар ва бошқа тоифадаги тингловчиларни ўқитиш харажатлари ҳар бир киши учун ойига республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида пул ўтказиш йўли билан қопланади.



VII. МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ


32. Марказ ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш, тегишли халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ўзаро манфаатли асосда илмий ахборотлар алмашиш ишларини йўлга қўяди, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро алоқаларни амалга оширади. Марказ тингловчилар учун ўқув жараёнининг муайян қисмини ва ходимларнинг тажриба орттиришини етакчи хорижий илмий ва ўқув марказларида, фирмаларда ва халқаро ташкилотларда мустақил равишда ташкил этиши мумкин.


33. Марказда чет эл фуқароларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, Марказ профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларининг хорижий давлатлардаги ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари, тажриба орттириши халқаро шартномалар, давлат органлари ўртасида тузилган битимлар асосида амалга оширилади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Марказ фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


35. Ушбу Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 330-модда














































Время: 0.1461
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск