Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2012 й. 214-сон "Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2012 й.

N 214



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТРЕНЕРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш, аҳолига жисмоний тарбия-спорт ҳамда соғломлаштириш хизматлари кўрсатишнинг сифатини ошириш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш бўйича Республика комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жисмоний тарбия - спорт ташкилотлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган ташкилий чора-тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2013 йил 1 июлдан бошлаб тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтмаган шахслар билан меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 июлдаги

214-сон қарорига

2-ИЛОВА


Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш

юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича

Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Исроилов Ш.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазири, комиссия раиси


Матчанов Ж.М.

-

Миллий олимпия қўмитаси бош котиби, Комиссия раисининг ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори

Қодиров А.К.

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Султонов Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази директори, комиссия котиби

           

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 332-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 53-модда




















































Время: 0.2069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск