Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2012 й. 215-сон "2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2012 й.

N 215



2012-2016 ЙИЛЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ЯНАДА МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ, ТЕХНИК ВА ТЕХНОЛОГИК ЖИҲАТДАН ҚАЙТА

ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида" 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс тадбирлар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарори билан ташкил этилган 2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурини амалга оширишни таъминлаш юзасидан Ишларни мувофиқлаштириш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича идоралараро комиссия (У.У. Розуқулов) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ва ўз вақтида киритилишини, шунингдек Комплекс тадбирларда назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 14 июлдаги

215-сон қарорига

ИЛОВА



2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқаришини янада модернизация қилиш, техник

ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури

амалга оширилишини таъминлаш бўйича

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар номи


Ишлаб чиқиладиган ҳужжат

шакли, амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Масъуллар


вазирликлар,

идоралар, корхоналар


Вазирлар

Маҳкамасининг

АТД


I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ПАРКИНИ ЯНГИЛАШ ВА КЕНГАЙТИРИШ,

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ЯНГИ, ЗАМОНАВИЙ ЮҚОРИ УНУМЛИ

ВА РЕСУРСЛАРНИ ТЕЖОВЧИ ТЕХНИКА БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

1.1.

Фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг, шу жумладан, ўзиюрар машиналарнинг агротехника тадбирларини амалга оширишга тайёрлиги ва яроқлилигини мустақил экспертизадан (техник кўрикдан) ўтказиш тизимини яратиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


2012 йил

1 октябрь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавтехназорат" инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги


Қишлоқ хўжалиги АТД, Машинасозлик АТД


1.2.

Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш марказини "Ўзагромашсервис" уюшмаси таркибидан чиқарган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси таркибига киритиш.


Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мустақил сертификатлаш ва синашнинг ягона тизимини яратишни ҳамда Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш маркази фаолиятини бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.


2012 йил

1 октябрь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


Машинасозлик АТД, Қишлоқ хўжалиги АТД


1.3.

Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланишнинг чекланган норматив муддатларини белгилаш ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилашни рағбатлантиришнинг қўшимча механизмларини жорий этиш.


Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланишнинг чекланган норматив муддатларини белгилаш ва қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилашни рағбатлантиришнинг қўшимча механизмлари бўйича таклифлар


2012 йил

1 октябрь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари


Қишлоқ хўжалиги АТД, Машинасозлик АТД, Йиғма АТД


1.4.

Қишлоқ хўжалиги тармоқлари бўйича янги замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича намунавий технологик хариталарга тузатиш киритиш.


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарори.

Янги намунавий технологик хариталарни Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишиш.


2013 йил

1 март


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


Қишлоқ хўжалиги АТД


1.5.

Қишлоқ хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда юқори унумли мелиорация техникасига ўртача тармоқ харажатларини акс эттирувчи нормаларни ишлаб чиқиш.


Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНҚ)


2013 йил

1 апрель


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти


Коммунал соҳа АТД, Қишлоқ хўжалиги АТД, Йиғма АТД


1.6.

Тракторларнинг янги турларини ва қишлоқ хўжалиги машиналарининг тегишли шлейфларини жорий этиш бўйича комплекс лойиҳаларни ишлаб чиқиш, республиканинг илмий, конструкторлик ва ишлаб чиқариш салоҳиятини интеграциялаш йўли билан ягона тажриба-эксперимент базани яратиш.


2013 - 2015 йилларда Қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг янги ресурсларни тежайдиган технологияларни ва уларни амалга оширувчи техник воситаларни яратиш бўйича давлат илмий-техник дастурларини тасдиқлаш тўғрисида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳайъатларининг қўшма қарори


2013 йил

1 февраль


Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари


Қишлоқ хўжалиги АТД, Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД, Машинасозлик АТД

1.7.

Қорақалпоғистон Республикасида ва ҳар бир вилоятда:

тупроққлим шароитларини, тупроқнинг механик таркиби, тузилиши ва шўрланганлигини;

қишлоқ хўжалиги тармоқлари - пахтачилик-дончилик, чорвачилик, боғдорчилик-узумчилик, сабзавотчилик-полизчиликнинг ўзига хослигини;

маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги машиналари намуналари билан жиҳозланганликни ҳисобга олган ҳолда кўргазмали технологик паркларни ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарорлари.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш, молиявий тузилмалар (банклар, жамғармалар) ва МФЭИнинг молиявий маблағларини, шу жумладан, грантлар шаклидаги маблағларини жалб этиш, лойиҳаларни бевосита Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг назорати остида амалга ошириш.


2012 - 2013

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари


Қишлоқ хўжалиги АТД, Йиғма АТД,

Машинасозлик АТД


II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ,

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИНИНГ ЯНГИ ТУРЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛИШИНИ ТАЙЁРЛАШ

2.1.

2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигида жорий этиш назарда тутилган техниканинг янги турларига қўйиладиган техник талабларни ишлаб чиқиш.


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг техник талабларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори (буйруғи).

Ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарига техник талаблар қўйиш.


2012 йил

1 октябрь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари


Қишлоқ хўжалиги АТД, Йиғма АТД,

Машинасозлик АТД


2.2.

Қабул қилиш, синовлар ўтказиш ва ишончлилик юзасидан халқаро, давлатлараро стандартларга мувофиқ 2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигида жорий этиш назарда тутилган техниканинг янги турларига қўйиладиган техник топшириқларни (зарурият бўлганда) ва техник шартларни ишлаб чиқиш.


Техник топшириқлар ва техник шартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича тадбирларни лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларига киритиш.


Лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларига мувофиқ


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси (Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш маркази), "Ўзстандарт" агентлиги, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари


Қишлоқ хўжалиги АТД, Машинасозлик АТД


2.3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида" 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарорига 2-иловага мувофиқ жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчилар билан бирга қишлоқ хўжалиги техникасининг янги турларини ишлаб чиқаришнинг биргаликда ташкил этилишини ишлаб чиқиш.


Салоҳиятли хорижий шериклар билан музокаралар ўтказиш.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича тегишли шартномавий базани расмийлаштириш ва лойиҳаларни шакллантириш.


2013 йил

1 июнь


Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


Машинасозлик АТД, Йиғма АТД


2.4.

Жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда замонавий техника ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилишини бошлаш.


Ҳар бир аниқ инвестиция лойиҳасига боғлиқ ҳолда Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларда инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишни таъминлаш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилишини назарда тутиш.


2012-2016

йиллар


Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


Машинасозлик АТД, Йиғма АТД


2.5.

Ишлаб чиқариш қувватларини мақбуллаштиришни, техник аудит якунларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқиш.


Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.


2013 йил

1 апрель


Иқтисодиёт вазирлиги, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари


Машинасозлик АТД, Йиғма АТД


III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ,

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УЛАРГА СЕРВИС ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

3.1.

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛКнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизациялаш жараёнларидаги иштирокини фаоллаштириш мақсадида унинг устав капиталини кўпайтириш бўйича таклифлар киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.


2012 йил

1 октябрь


"Ўзқишлоқхўжалик-

машлизинг" АЛК,

Молия вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси


Қишлоқ хўжалиги АТД, Йиғма АТД


3.2.

ТИФ ТН кодлари ягона гуруҳи бўйича қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасини индустриал ишлаб чиқаришда мақсадли фойдаланиш учун материаллар ва бутловчи буюмларни олиб киришда божхона тўловлари ставкаларини уларни камайтириш томонга қайта кўриб чиқиш, шунингдек ваколатли органда (Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш марказида) давлат синовларидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасига ("вақтинча олиб кириш" режимида) олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги техникасини даврий божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш бўйича таклифлар киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.


2012 йил

1 ноябрь


Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари


Йиғма АТД, Машинасозлик АТД


3.3.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини металл прокати ва хорижда ишлаб чиқарилган бошқа материаллар, бутловчи қисмлар билан бир маромда марказлашган таъминотини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Металл прокати ва хорижда ишлаб чиқарилган бошқа материаллар, бутловчи қисмларни бир маромда ва ўз вақтида етказиб беришни ташкил этиш, йирик буюртмаларни жойлаштириш ҳисобига харажатларни камайтириш.


2012 йил

1 ноябрь


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари


Йиғма АТД, Машинасозлик АТД


3.4.

Етказиб берилган техника, унга эҳтиёт қисмлар, шунингдек машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва сервис хизматлари кўрсатиш корхоналари хизматлари учун, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги мақсадли жамғармалар маблағларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тартибини такомиллаштириш ҳисобига ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш юзасидан масъулият ва назоратни ошириш механизмини жорий этиш.


Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қўшма қарори.


2012 йил

1 сентябрь


Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзавтосаноат" АК


Йиғма АТД, Қишлоқ хўжалиги АТД, Машинасозлик АТД


IV. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ, МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИ

ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИГИ КОРХОНАЛАРИГА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МУТАХАССИСЛАРИ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

4.1.

Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятдаги намунали машина-трактор парклари негизида:

назарий асосларни ўқитиш учун техника олий таълим муассасалари ўқитувчилари, тармоқ илмий-тадқиқот институтларининг илмий мутахассисларини шартнома асосида;

амалий кўникмаларни ўзлаштириш учун илғор амалиётчи мутахассисларни;

замонавий, юқори унумли техникалардан фойдаланиш ва сервис хизматлари кўрсатиш нормаларини ўқитиш учун хорижий шерикларга сервис хизматлари кўрсатиш соҳасидаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича машина-трактор парклари мутахассисларининг малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатларининг, "Ўзагромашсервис" уюшмаси фермер хўжаликлари, "Ўзавтосаноат" АКнинг қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича машина-трактор парклари мутахассисларининг малакасини ошириш дастурини тасдиқлаш юзасидан қўшма қарори


2012 йил

1 сентябрь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзавтосаноат" АК, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Қишлоқ хўжалиги АТД, Машинасозлик АТД, Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД, Йиғма АТД

4.2.

Қишлоқ хўжалиги техникаларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида хорижий шериклар ишлаб чиқаришларида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари мутахассисларининг стажировкаларини ташкил этиш.


Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари ва хорижий шериклар ўртасидаги шартномавий база


2012-2016

йиллар


Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзавтосаноат" АК


Машинасозлик АТД


          

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига боғлиқ ҳолда қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжат сифатида бирлаштирилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 333-модда


















































Время: 0.1367
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск