ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2012 й. 224-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2012 й.

N 224


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМИНИ       ТАСДИҚЛАШ       ТЎҒРИСИДА"

2008 ЙИЛ 1 АВГУСТДАГИ 165-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 28 майдаги ПҚ-1761-сон қарорининг 8-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин ҳамда улар 2012 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012/2013 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежлари ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари оширилиши муносабати билан қўшимча харажатларнинг "Таълим" соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 июлдаги

224-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган

тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги

165-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-иловага қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ. Касб-ҳунар коллежларининг биринчи малака тоифасига, иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва малака тоифасига эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишли равишда касб-ҳунар коллежларининг катта ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ва ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади".


2. 2-иловада:


3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


изоҳ чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 338-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 56-модда




































Время: 0.2096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск