Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.07.2002 й. 268-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 26июлдаги

268 -сон қарорига

2-ИЛОВА



Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги

ва улардан мақсадли фойдаланилишини

назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар* ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг** техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаги:

товарлар (асбоб-ускуналар) харид қилиш учун;

маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун;

халқаро молиявий-иқтисодий институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва хорижий инвесторларнинг қарзлари ва инвестициялари жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун;

таълим берувчи дастурлар (тренинг)ни амалга ошириш учун грантлар шаклида берилади.


3. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



II. ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МОНИТОРИНГИ


4. Техник кўмакни олувчи вазирлик ёки идора (ижро этувчи агентлик) халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари томонидан техник кўмаклашиш гранти маъқулланиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилгандан кейин икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган:

а) техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш тадбирлари режасини;

б) грант маблағларини ўзлаштириш жадвалини тақдим этади.


5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва минтақалари бўйича ахборотларни туркумлаш ва техник кўмаклашишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳар чоракда техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига белгиланган шакл бўйича тақдим этади (2-илова).

6. Олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тегишли ижро этувчи агентликларга давлат статистика ҳисоботининг шаклини юборади.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси олинган ва ўзлаштирилган грант маблағлари тўғрисида ижро этувчи агентликлар томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳар чоракда йиғма статистика ҳисоботи шаклида умумлаштирилишини, шунингдек тўлов баланси статистикасига киритилишини таъминлайди.

8. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳар чоракда маблағларнинг халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг тегишли ҳисоб рақамларидаги ҳаракати тўғрисидаги ахборотни олади, ушбу ахборот умумлаштирилади ва маълумотларнинг электрон базасига киритилади ҳамда техник кўмаклашиш лойиҳаларининг амалга оширилиши  доимий мониторингини ва халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотларнинг электрон базасида сақланишини таъминлайди.

9. Грант маблағлари ҳисобига товарлар ва хизматлар сотиб олиш халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари томонидан белгиланган тартиботларга мувофиқ тендер асосида амалга оширилади ва улар учун ҳақ, қоидага кўра, қароргоҳларда очилган тегишли ҳисоб рақамларидан тўғридан-тўғри тўланади.


10. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган товарлар (хизматлар)ни божхонада расмийлаштириш улар билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган битимларга ва амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

Ижро этувчи агентликлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарлар (хизматлар) тушганлиги тўғрисида ахборот беради.

Товарлар (хизматлар)нинг халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмагига тегишлилиги тўғрисидаги хулоса, зарурат бўлганда, ижро этувчи агентликларга Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан донор ташкилотлар ўртасидаги тегишли битимларни ўрганиб чиқиш асосида берилади.

11. Техник кўмаклашиш лойиҳалари тугаллангандан кейин ижро этувчи агентликлар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига лойиҳанинг эришилган мақсадларини, иқтисодий самарасини, балансга қабул қилинганлиги ва етказиб берилган моддий-техника воситаларидан фойдаланиш йўналишларини акс эттирувчи техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилганлиги тўғрисидаги ижро этувчи агентликнинг раҳбари томонидан тасдиқланган якунловчи ҳисоботни, шунингдек лойиҳа натижаларини қўллашга доир чора-тадбирлар режасини тақдим этади.

III. ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


12. Грант маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун масъулият ижро этувчи агентлик раҳбарлари зиммасига юкланади.


13. Техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилишини кўриб чиқиш ижро этувчи  агентликлар ва манфаатдор томонларнинг вакиллари таклиф этилган ҳолда ҳар чоракда камида бир марта Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилади.

14. Грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ижро этувчи агентликлар фаолиятини белгиланган тартибда режали текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир.

15. Бюджет (ҳукумат) ташкилотлари томонидан грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шунингдек юқори  ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан биргаликда амалга оширилади.

Техник кўмак, шу жумладан пул шаклида кўмак олган бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда солиқ органларига грант маблағларидан фойдаланилишини акс эттирувчи ҳисоботни, бюджет маблағларидан фойдаланилиши  тўғрисидаги ҳисобот сингари ҳисобот тақдим этадилар.


16. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш, грант маблағларидан самарасиз ва бошқа мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади.

Техник кўмаклашиш маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилишида айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.



-------------------------------

*) Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар  Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки гуруҳи, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Европа ҳамжамияти комиссияси, БМТ тараққиёт дастури, ОПЕК жамғармаси ва бошқалар.

**) Хорижий ҳукумат ташкилотлари  Америка халқаро ривожланиш агентлиги (ЮСАИД), Германия техник кўмаклашиш жамияти, Қувайт иқтисодий ривожланиш жамғармаси ва бошқалар, шунингдек ҳукумат ташкилотига тенглаштирилган ташкилотлар (АКСЕЛС ва бошқалар).





Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги

ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат

қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА


Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий

ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари

мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини

НАЗОРАТ ҚИЛИШ СХЕМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти

11а

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекси Раҳбари




Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаменти


1

7



2

10

3

8

6

























































Халқаро молиявий ва иқтисодий институт ёки хорижий ҳукумат ташкилоти









































Давлат статистика қўмитаси


























5

































11



4













Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси





















Ижроия агентликлар



9

Давлат божхона қўмитаси














1
























12












мониторинг

1. Халқаро молиявий ва иқтисодий институт ёки хорижий ҳукумат ташкилоти томонидан техник кўмаклашиш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш

2. Вазирлар Маҳкамаси комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилишига доир тадбирлар режаси ва грант маблағларини ўзлаштириш жадвали

3. Техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотлар

4. Статистика ҳисоботи шакли

5. Техник кўмаклашиш грантлари бўйича статистика ҳисоботи

6. Йиғма статистик ҳисоботни умумлаштириш

7. Маблағларнинг халқаро молиявий ва иқтисодий институт ёки хорижий ҳукумат ташкилотининг тегишли ҳисоб рақамларидаги ҳаракати тўғрисидаги ахборот

7а. Техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилишининг доимий мониторинги ва маълумотларнинг электрон базасини қўллаб-қувватлаш

8. Товарлар (хизматлар) олингани тўғрисида ахборот

9. Товарлар (хизматлар)ни божхонада расмийлаштириш

10. Лойиҳа амалга оширилганлиги тўғрисида якуний ҳисобот

назорат

11. Лойиҳаларнинг амалга оширилишини кўриб чиқиш, техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича фаолиятни режали текшириш

11а. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар

12. Грант маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш




Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги

ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат

қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА


Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий

ҳукумат ташкилотларининг техник кўмагини олувчилар тўғрисидаги МАЪЛУМОТЛАР

200__ йил ___ чораги учун

Маблағларни олувчи

Грантнинг тартиб рақами ёки коди

Грантнинг номи

Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг номи

Грант маблағларидан фойдаланиш бошланган сана

Грант суммаси (минг АҚШ доллари)

1

2

3

4

5

6

















Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи


200__ й. _________




























Время: 0.2090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск