Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2002 й. 276-сон "2003-2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2002 й.

N 276



2003-2007 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасининг ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экин майдонларининг мақбул тузилмасини таъминлаш ва минтақанинг сув таъминоти чекланган шароитларда қишлоқ хўжалигини оқилона ихтисослаштириш, қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг:

2003-2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифи 1-иловага* мувофиқ;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ривожлантириш, маккажўхори, жўхори, озуқа экинлари, мойли экинлар ва бошқа экинлар уруғи етиштириш бўйича уруғчилик хўжаликлари ташкил этишга доир таклифи 2-иловага* мувофиқ;

чорва моллари бош сонини кўпайтириш бўйича таклифи 3-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда "Ўзгидромет" маркази ҳар йили, Туямўйин сув омборидаги мавжуд сув ресурсларини ҳисобга олган ҳолда, шоли экин майдонларига тузатиш киритиш ҳақида 1 апрелгача, кузги бошоқли дон экинлари майдонларига тузатиш киритиш ҳақида 1 сентябргача таклиф киритсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Амударё" ҳавза-сув хўжалиги бирлашмаси билан биргаликда ҳар йили Қуйи Тахиатош гидроузелининг санитария сув ўтказишини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун белгиланган талаб этиладиган сув ҳажми таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


2. 2003-2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир биринчи навбатдаги тадбирлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 5* ва 5а-иловаларга* мувофиқ паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Республика комиссиясига 2004-2007 йилларда фермер хўжаликларига айлантириладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари рўйхатини ҳар йили 1 декабргача киритсин.

Паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорида баён қилинган қоидалар ва талабларга қатъий амал қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банки, "Ўзкимёсаноат", "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", "Ўзнефтмаҳсулот" компаниялари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун 6-иловага* мувофиқ ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари барпо этилиши ва ташкил қилинишини таъминласинлар.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги янгидан ташкил этилаётган мини-банкларни алоқанинг тегишли турлари ва линиялари билан таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, тижорат банкларига, "Микрокредитбанк"ка ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига бошланғич сармояни шакллантиришга кредит маблағлари ажратиш бўйича прогноз кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда кўрсатиб ўтилган кредитлар Қорақалпоғистон Республикасида янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликларига устувор тартибда ажратилишини назарда тутиш тавсия қилинсин.

6. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниялари ва "Ўзагромашсервис" уюшмаси 2003-2007 йиллар даврида 7-иловага* мувофиқ тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва озуқа йиғиштириш техникаси ишлаб чиқарилиши ва Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2003-2007 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида саноат ишлаб чиқаришини замонавийлаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ.Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С.Юсупов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И.Каримов



*) 1-3 ва 5-7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 1 августдаги

276-сон қарорига

4-ИЛОВА


2003-2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон

Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини

ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга

доир биринчи навбатдаги тадбирлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Тадбирлар


Масъул бажарувчилар


Тақдим

этиладиган

ҳужжат тури


Бажариш

муддати


1.

2003-2007 йилларда  Қорақалпоғистон Республикасида ирригация-мелиорация тизимларини  қуриш ва реконструкция қилиш, ерлар ва яйловларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2002 йил

1 октябргача

2.

Республикада балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва Мўйнақ балиқ консерваси комбинатининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таклифлар киритиш


"Ўзбалиқ" компанияси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика  вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2002 йил

1 октябргача

3.

Қизилмия етиштиришни ривожлантириш, қизилмия илдизи ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар экспортини  кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Тадбирлар режаси

2002 йил

1 октябргача

4.

Қизилмия илдизи етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича хорижий инвесторлар иштирокида  корхона ташкил этишга доир таклифлар киритиш


"Озиқовқатсаноат" уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси

2003 йил

1 январгача

5.

Аванс беришни ҳисобга олган ҳолда тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашни таъминлаш


"Ўзгўштсутсаноат", "Ёғмойтамакисаноат" уюшмалари, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Тадбирлар режаси

2002 йил

1 октябргача

6.

Қайта ишловчи корхоналарнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, шунингдек  гўшт-сут, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик учун омихта озуқалар ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар ташкил этиш



Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


7.

Янги ташкил этиладиган фермер хўжаликлари  учун уларнинг буюртманомалари бўйича бизнес-режаларга мувофиқ узоқ муддатли ва ўртача муддатли кредитлар ажратиш чора-тадбирларини амалга ошириш


"Бизнес-фонд", Деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш жамғармаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси


Тадбирлар режаси

2003-2007 йиллар даврида

8.

Тупроққлим шароитларини  ва қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда 2003 йил ва  кейинги йилларда  қишлоқ хўжалиги корхоналарига  минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларининг  зарур миқдорда етказиб берилишини таъминлаш


"Ўзқишлоқхўжаликкимё" компанияси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" компанияси


Тадбирлар режаси

2003-2007 йиллар даврида

9.

Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги бўшаб қоладиган ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва ишга жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни  ишлаб чиқиш ва қабул қилиш


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


Тадбирлар режаси

2002 йил

1 ноябргача

10.

Шимолий зонада жойлашган пахта тозалаш заводларининг бўшаб қолган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш


"Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат мулки  қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси

2002 йил

1 августгача

11.

2003-2007 йилларда Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйида 240 минг гектар майдонда дарахтлар ўтқазишни ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси

2002 йил

1 октябргача

12.

Беда, кунгабоқар, чорва озуқаси ва бошқа экинлар уруғини тозалаш ва тайёрлаш бўйича ишлаб чиқаришлар ташкил этиш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


Тадбирлар режаси

2003-2004 йилларда

13.

Сувдан фойдаланишда бозор механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (сувдан фойдаланувчилар уюшмасини ташкил этиш) ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тузилмасини такомиллаштириш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги  илмий-ишлаб чиқариш маркази


Тадбирлар режаси

2002 йил

1 октябргача

















































Время: 0.1430
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск